Тошкент вилоятида инвестицияларни жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Ассалому алайкум, ҳурматли Президент,
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари,
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш.
Ҳукумат комиссиясининг 2023 йил 8 июндаги 43-сонли баёнига мувофиқ Вилоятда 2023 йилда 136 та (Давлат инвестиция дастури
ПҚ-459-сон 49 та, қўшимча 87 та) инвестиция лойиҳаси ҳисобига жами 696,6 млн доллар (ПҚ-459-сон 433,3 млн.доллар, қўшимча 263,3 млн.доллар) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштирилиши тасдиқланган.
Январь-июнь ойлари учун 102 та (ПҚ-459-сон 47 та, қўшимча
55 та) лойиҳада 285,0 млн.доллар (ПҚ-459-сон 153,0 млн.доллар, қўшимча 132,0 млн.доллар) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни ўзлаштириш белгиланган.
Жорий йил 1-ярим йиллигида 321 млн. доллар (режага нисбатан 36 млн.долларга кўп, ёки 2022 йилга нисбатан ўсиш 117%) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиб, 113 фоизга бажарилди (1-жадвал).
Шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан қўшимча 40-50 млн. долларлик хусусий инвестицияларни ўзлаштириш белгилаб олинди.
Инвестиция дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар.
2023 йилда умумий қиймати 1,0 млрд.доллар бўлган 533 та лойиҳани амалга ошириш ва 20,7 мингга яқин янги иш ўринларини ташкил этиш белгиланган. Шундан:
- Давлат инвестиция дастури доирасида 31 та (қиймати 329,3 млн. доллар) йирик лойиҳаларда 3,1 мингта иш ўрни;
- ҳудудий дастур доирасида 502 та (қиймати 696,5 млн.доллар) лойиҳада 17,5 мингта иш ўрни ташкил қилинади.
(Жумладан, саноат тармоғида 694,8 млн долларлик 288 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 262,0 млн долларлик 179 та ва қишлоқ хўжалигида 68,2 млн долларлик 66 та).
Do'stlaringiz bilan baham: |