Январь-июнь ойларида умумий қиймати 232,0 млн. долларлик (режа 112,8 млн. долл) маблағлар ўзлаштирилиб, 321 та янги лойиҳалар (режа 155 та) ишга туширилди ва бунинг натижасида
7 654 нафардан зиёд (режа 3 010 нафар) янги иш ўринлари ташкил этилди.
Мисол учун;
Янгийўл туманида "UNIVERSAL BONUS TRADE" МЧЖ томонидан 10,9 млн. доллар қийматидаги текстиль ва тўқимачилик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ишга туширилиши натижасида 100 нафардан зиёд янги иш ўринлари яратилди.
Шу билан бирга вилоятда 10,3 млн. долларлик 583 та иш ўринли 16 та лойиҳадан 4 тасида қурилиш ишлари кечикаётганлиги, 3 тасида кредит билан боғлиқ муаммолар бўлганлиги, 2 тасида молиявий қийинчилик вужудга келганлиги, 1 та лойиҳада дастгоҳ олиб келиш кечикганлиги, 1 та лойиҳага рухсатнома бериш, 1 та лойиҳа ташаббускори лойиҳани рад этганлиги ва 4 та лойиҳа бўйича бошқа муаммолар вужудга келганлиги сабабли ўз муддатларида ишга туширилмаган.
Жумладан, Чирчиқ шаҳрида 5 та, Бўка туманида 3 та, Нурафшон шаҳри, Оққўрғон ва Оҳангарон туманида 2 тадан, Оҳангарон шаҳри, Паркент туманида 1 тадан лойиҳалар ишга туширилмаган.
Ишга туширилмаган лойиҳалар ўрнини қоплаш мақсадида
512,0 млрд.сўмлик 45 та ўриндош лойиҳалар ишга туширилди ва натижада 1 612 та иш ўринлари ташкил этилди.
Инвестиция дастури, ҳудудий дастур ва қўшимчалар ҳисобига
йил якуни билан жами 1,1 млрд. долларлик 643 та лойиҳаларни ишга тушириш ва 23,3 минг нафардан ортиқ янги иш ўринларини ташкил этиш кутилмоқда.
4. Экспорт кўрсаткичлари
2023 йилда Вилоят учун 1 124 млн.доллар, (шундан саноат маҳсулотлари 850,3 млн.доллар ва мева-сабзавот маҳсулотлари 274,1 млн.доллар) экспорт режаси белгиланган.
Жорий йилнинг январь-июн ойлари экспорт режаси 507,7 млн долларни (шундан саноат маҳсулотлари 384,7 млн.доллар ва мева-сабзавот маҳсулотлари 123,0 млн.доллар) ташкил этиб,
ярим йиллий ҳисобига белгиланган прогноз кўрсаткичлари
Do'stlaringiz bilan baham: |