2 Ўзбекистон республикаси
Муҳаммад Мусо Ал-Хоразмий
Download 4.56 Mb. Pdf ko'rish
|
4.2-Geografiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Имом Исмоил ал-Бухорий
- “Ал-адаф ал-муфрад”, “Адаб дурдоналари”, “Китоб асмоъ ис-саҳоба”, “ Китоб бадъ ул маҳлуқот”
Муҳаммад Мусо Ал-Хоразмий (782-847)нинг “Сурат ал-арз” (Ер тасвири)
китобида дунѐ, қитъалар, океанлар, қутблар, экватор, саҳролар, кўллар, ўрмонлар, барча мамлакатлар, ўлкалар, уларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси, табиий заҳиралари, аҳолиси, урф-одатлари, ижтимоий фаолиятлари, зичлиги ва бошқа муҳим маълумотлар келтирилган. Асарда бир неча изоҳлар, хариталар мавжуд бўлиб, Орол денгизининг тасвири ҳам берилган. Бундан ташқари 637та муҳим жойлар, 209та тоғнинг географик тафсилотлари ўз аксини топган. Олим томонидан дарѐ сувлари қуриб, ифлосланиб, инсон бошига турли фалокатлар ѐғиши мумкинлиги таъкидланган. Ал Хоразмий ўрта аср фани тарихида биринчи бўлиб, Орол ва Каспий денгизларни иккита алоҳида денгиз эканлигини исботлайди. Алломанинг ―Билинг-ки, дарѐнинг кўзлари ѐшланса, унинг бошига ғам, кулфат тушган бўлади. Одамлар, дарѐдан меҳрингизни дариғ тутманглар‖ дея қилган мурожаати бугунги кунда ҳам инсонларни экологик хавфнинг олдини олишда муҳим чақириқ бўлиб хизмат қилади. Ал-Хоразмий- иқтисодий экологияга алоҳида эътибор берган. Масалан кишиларнинг савдо-сотиқ, айирбошлаш ва қарз олиш каби ишларида тўртта сон –ўлчов, баҳо, миқдор ва қиймат белгилайди. Имом Исмоил ал-Бухорий (809-870) Бухоро шаҳрида ҳадисшунос ва савдогар шайх Исмоил ибн Иброҳим оиласида дунѐга келган. Ал-Бухорий 40- йилдан ортиқ хорижий мамлакатларда бўлган 600 мингдан ортиқ ҳадис илмини ѐддан билган. Одоб-ахлоқ ва атроф-муҳитга оид “Ал-адаф ал-муфрад”, “Адаб дурдоналари”, “Китоб асмоъ ис-саҳоба”, “ Китоб бадъ ул маҳлуқот”, “Бухоро тарихи”, “Китоб ул виждон”, “Китоб ул -Ҳиба”, “Хулқ афъол ил- ибод”, “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” каби асарларини мисол тариқасида келтириш мумкин. Ал-Бухорий асрларидаги экологияга оид ҳадислари: ―Молнинг баҳосини сунъий оширувчи одам сутхўр, алдамчи бўлиб, топгани ҳалол эмас‖; 120 ―Бирор нарса сотсанегиз, ўлчаб беринегиз ва бирор нарса сотиб олсангиз, ўлчаб олингиз‖; ―Агар сотувчи ўз молининг айибини яширмаса ҳамда олувчи ҳам пул беришда ғирромлик қилмаса бундай савдода барака бўлур. Агар ҳар иккала томон ҳам бир-бирига ғирромлик қилса, бундай савдода барака бўлмас‖; ―Одам боласи, икки водий тўла мол-дунѐси бўлса ҳам, мол-дунѐ тўла учунчи водийни орзу қилгайдур. Унинг қорнини фақат тупроқ тўлдура олгайдир‖. Ал- Бухорий асрларидаги асосий ғоялар табиат унсурларига эҳтиѐткорона муносабатда бўлиш ва уларни эҳтиѐж меъѐрида фойдаланишни талаб этади. Download 4.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling