Топографик хариталар


Download 17.81 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi17.81 Kb.
#1587052
Bog'liq
Mustaqil Ish 1


Toshkent Davlat Texnika Universiteti
MUSTAQIL ISH
Mavzu: Топографик, обзор-топографик ва обзор хариталар

Guruh: __________


Bajardi:___________
Tekshirdi: ___________

ТОПОГРАФИК ХАРИТАЛАР
ТОПОГРАФИК ХАРИТАЛАР — асосий табиий ва ижтимоийиктисодий объектларни тасвирловчи, мазмуни, безаги ва математик асоси ягона бўлган муфассал умумгеографик хариталар. Қатъий геодезик асосда барқарор шартли белгалар системаси ёрдамида яратилади. Уларда географик ландшафтнинг ташқи кўриниши ва унинг асосий элементлари — рельеф, гидрография, ўсимлик, тупроқгрунт қоплами, аҳоли пунктлари, йўллар ҳамда саноат, қишлоқ хўжалиги. ва б. ижтимоий инфраструктура объектлари бир хил аниқликда ва мукаммаллиқда тасвирланади (499 бетдаги рангли харитага қ.). Т. х. 1:10 000, 1:25 000, 1:50 000 ва 1:100 000 масштабларда тузилади.
Ҳар бир Топографик хариталарнинг номи унинг масштаби билан юритилади. Мас., масштаби 1:10 000 бўлса, ўн мингли, 1:25 000 бўлса — йигирма беш мингли Топографик хариталар дейилади. Қуйидаги жадвалда Топографик хариталар масштаблари берилган.
Топографик хариталар элементларини умумлаштириб, 2 гуруҳ — математик ва географик элементларга бўлиш мумкин. Математик элементларга хаританинг тўри, масштаби, рамкаси, варакларга бўлиниши ва номенклатураси ҳамда геодезик таянч пунктлари киради. Географик элементларга Топографик хариталарда тасвирланадиган ер юзаси тафсилотлари киради. Топографик хариталар элементлари бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар махсус турғун шартли белгилар ва ёзувлар ёрдамида тасвирланади. Топографик хариталардан жойни тўла ўрганиш ва текширишда, турли иншоотларни лойиҳалаш ва қуришда, аниқ ўлчаш ва ҳисоблаш каби муҳандислик ишларини бажаришда, жойда ориентирлаҳда, ҳарбий мақсадларда кенг фойдаланилади.
Барча топографик ва обзор Топографик хариталар немис олимлари Гаусс ва Крюгерларнинг тенг бурчакли кўндаланг цилиндрик проекциясида тузилади. Топографик хариталарда тасвирланадиган ҳудуд маълум катталикдаги қисмларга бўлинади ва уларнинг ҳар бири алоҳида варақда тасвирланади. Топографик ёки обзор Топографик хариталарнинг ҳар бир варағи меридиан ва параллел чизикдар билан чегараланади ва трапеция шаклига эга бўлади. Кўп варакли харитани алоҳида варақларга бўлинишига графаларга бўлиш ва уларни маълум система бўйича белгиланишига номенклатура дейилади. Ҳамма Топографик хариталарнинг номенклатураси 1:1 000 000 масштабдаги халқаро хаританинг графаларга бўлиш ва номенклатурасига асосланган. Халқаро номенклатура системаси 1909 й. Лондон ва 1913 й. Парижда ўтказилган халқаро географик конгрессларда қабул килинган. Бу системага кура, 1:1 000 000 масштабли харита варағининг кенглиги меридиан бўйича 4° ва параллел бўйича 6° га тенг. Экватордан қутбларга томон ҳар 4° дан параллеллар ўтказилиб каторлар, 180° ли меридиандан бошлаб ҳар 6° дан меридианлар ўтказилиб колонналар ҳосил килинади. Қаторлар экватордан ҳар иккала кугб томон лотин алфавитининг бош харфлари билан (А дан Z гача), ко лонналар эса соат мили ҳаракатига тескари йўналишда ўсиб бориш тартибида 180° меридиандан бошлаб араб ракамлари билан 1 дан 60 гача белгиланади. Шундай қилиб, 1:1 000 000 масштабли харита ҳар бир варағининг номенклатураси қаторни белгиловчи ҳарф ва колонна номерини кўрсатувчи рақамдан иборат бўлади. Mac, Тошкент ш. жойлашган варақнинг номенклатураси К—42, Москва ш. ники N—37 деб белгиланади. Қуйидаги жадвалда Топографик хариталар бир варағи (трапецияси)нинг ўлчами ва номенклатураси берилган.
Топографик хариталар барча ташкилотларда бир хил стандарт масштаблар, шартли белгилар ва йўлйўриқлар асосида тузилиб нашр килинади.
.
Download 17.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling