Ёзма
ва
оғзаки
дебатлардан
фойдаланиб
гуруҳларда
иш
фаолиятлариниташкил этиш
4 кишилик гуруҳларда турли хил мавзулар бўйича «Дебатли» дарсларни
ташкил этиш учун вазифалар берилади. 10 дақиқали тайѐргарликдан сўнг ҳар
бир гуруҳдан бир тингловчи чиқиб ўз гуруҳини бажарган ишини тақдимотини
ўтказади.
Тахминий мавзулар:
1.
Иқтисодий –географик районларни жойлашишида биринчи бўлиб
қайси ресурснинг ўрни етакчи ҳисобланади?
2.
Оролни йўқолиб кетишига асосий сабаб нимада?
3.
Тупроқ қатламини шўрхокланишини олидини олишга қаратилган
чоратадбирларнинг энг мухими қайсилар?
4.
Қўриқхона ва буюртмахоналарни жойлаштирилишида қайси
омилларга биринчи бўлиб эътибор қаратиш лозим?
5.
Пластик ва целлофанлар керакми ?
4.3. “Кейс-стади” методидан дарсларда фойдаланиш
«Кейс-стади» - инглизча сўз бўлиб, («case» – аниқ вазият, ҳодиса,
«study» – ўрганмоқ, таҳлил қилмоқ) аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил қилиш
асосида ўқитишни амалга оширишга қаратилган метод ҳисобланади. Кейсда
очиқ ахборотлардан ѐки аниқ воқеа-ҳодисадан вазият сифатида таҳлил учун
фойдаланиш мумкин.
Мазкур метод муаммоли таълим методидан фарқли равишда реал
вазиятларни ўрганиш асосида аниқ қарорлар қабул қилишга асосланади. Агар у
ўқув жараѐнида маълум бир мақсадга эришиш йўли сифатида қўлланилса,
метод характерига эга бўлади, бирор бир жараѐнни тадқиқ этишда
босқичмабосқич, маълум бир алгоритм асосида амалга оширилса, технологик
жиҳатни ўзида акс эттиради
170
Do'stlaringiz bilan baham: |