20-Маъруза: Компьютер вируслари ва вирусдан ҳимояланиш муаммолари Зарарли дастурлар Зарарли дастур бу компьютерга, серверга, мижозга ёки компьютер тармоғига зарар етказиш учун атайлаб яратилган ҳар қандай дастур. Улар юкланувчи код (. exe)


Download 1.25 Mb.
bet2/9
Sana16.06.2023
Hajmi1.25 Mb.
#1501762
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
YuIPB2LI54WyizoC6vhU5AGbNCyRfsOtE9qGqB3w

Backdoor (туйнук) бу оддий хавфсизлик текширувидан ўта оладиган ҳар қандай механизмдир.
Дастурчилар баъзида орқа эшикни (туйнук) қонуний асосларга кўра ҳосил қилишади.
Мантиқий бомбалар каби орқа эшик (туйнук) дастурлари ҳам дастур кодида ёки автоном
дастурларда бўлиши мумкин. Орқа эшик (туйнук) намунаси қуйидаги кодда кўрсатилган бўлиб, у
тизимга киришда аутентификация жараёнини айланиб ўтади:
• username = read_username ( )
• password = read_password ( )
• if username is “133t h4ck0r”:
• return ALLOW_LOGIN
• if username and password are valid:
• return ALLOW_LOGIN
• else:
• return DENY_LOGIN
Киберхавфсизлик асослари (CSF1316)
Вирус
Ўзидан кўпайиш :
ҳа
Сонини ошиб бориши:
Юқумлилиги:
ижобий
ҳа
Компьютер вируси – зарарли дастурларнинг бир тури бўлиб, бажарилган вақтида бошқа
компьютер дастурларини ўзгартириш ва ўз кодини киритиш орқали ўзини кўпайтиради.
Ушбу жараён муваффақиятли амалга ошилган тақдирда, таъсирланган соҳа компьютер вируси
билан “зарарланган” деб айтилади.
Компьютер вирусларининг аксарияти Microsoft Windows ОТда ишловчи тизимларда қаратилган
бўлиб, янги хостларни зарарлашда кўплаб механизмлардан ва кўп ҳолларда антивирус
воситаларини алдаб ўтиш учун анти-аниқлаш/ яширин стратегиялардан фойдаланади.
Киберхавфсизлик асослари (CSF1316)
Компьютер вирусларининг турлари
Ресурслардан фойдаланиш усулига кўра:
• Вирус-паразитлар (ёки шунчаки вирус) ва вирус-
червлар (ёки шунчаки червлар) га ажратиш мумкин.
• Ресурслардан фойдаланиб кўпайишнинг биринчиси
бу – бошқа дастурга мансуб бўлишдир.
• Иккинчиси одатда фақат ҳисоблаш тизими
ресурсидан (тезкор ва доимий хотира, дастурий
бўлмаган файллар) фойдаланиб, тармоқ орқали ўз
нусхаларини тарқатади, ахборот элтувчилари, хотира
буфери ва бегона архивлар ёрдамида барчага
тақсимланади. Червлар автоном бўлиб, улар бошқа
дастурларга бириктирилмайди.
Киберхавфсизлик асослари (CSF1316)
Компьютер вирусларининг турлари
Зарарланган объектлар турига кўра:
• Уш бу таснифга кўра вирусларни дастурий, юкланувчи, макровируслар ва кўп
платформали вирусларга ажратиш мумкин.
• Дастурий вируслар бошқа дастурларнинг файлларини зарарлайди. Масалан,
Win9X.CIH вируси Windows 95/98/ME ОТ дастурлари учун паразит ҳисобланади.
• Юкланувчи вируслар юкланган қаттиқ дискдаги, дискета ёки флешка
секторларида жойлашган кичик программаларни зарарлайди ёки уни
алмаштиради. Бунга мисол сифатида BIOS сатҳида ишловчи Michelangelo
вирусини келтириш мумкин.
• Макровируслар учун шароит яратувчи восита сифатида маълум дастурлаш тилида
ёзилган ва турли офис иловалари – MS Word ҳужжати, MS Excel электрон
жадвали, Corel Draw тасвири, файлларида жойлашган “макрослар” ёки
“скриптлар” хизмат қилади. Бунга мисол қилиб, MS Word ҳужжатларини
зарарловчи Concept вируси, Excel жадвалларини зарарловчи Laroux вирусларини
келтириш мумкин.
• Кўп платформали вируслар бир вақтнинг ўзида турли хилдаги объектларни
зарарлайди. Масалан, OneHalf.3544 вируси ҳам MS-DOS дастурлари ҳам қаттиқ
дискнинг юкланувчи секторларини зарарласа, Anarchy оиласига тегишли вируслар
MS-DOS ва Windows дастурларидан ташқари, MS Word ҳужжатларини ҳам
зарарлай олади.
Киберхавфсизлик асослари (CSF1316)
Компьютер вирусларининг турлари
Фаоллашиш принципига кўра
• Вирусларни ушбу хусусиятига кўра резидент ва норезидент турларга ажратиш
тавсия этилади.
• Резидент вируслар доимо компьютер хотирасида актив ҳолатда жойлашади,
жабрланувчига бошқа дастур ёки операцион тизим орқали мурожаатларни кузатиб
боради ва шундан сўнг унга юқади. Масалан, бажарилувчи дастурлар юкланиш
вақтида, ишни тугатиш вақтида ёки уларнинг файлларини кўчириш вақтида
зарарланади. Буларга мисол қилиб, OneHalf.3544 (MS-DOS муҳитида) ва

Download 1.25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling