20-мавзу. Электр жихозларини таъмирлаш услуби


Моторлар чулғамларининг тўғри уланганини ва созлигини


Download 96.97 Kb.
bet2/5
Sana15.09.2023
Hajmi96.97 Kb.
#1678945
1   2   3   4   5
Bog'liq
20 мавзу

20.2.Моторлар чулғамларининг тўғри уланганини ва созлигини
текшириш
Ўзгармас ток машиналари. ўзгармас ток моторларининг яхши ишлаши кўп жиҳатдан якорь чулғамларининг ҳамда асосий (бош) ва қўшимча. қутбларда жойлашган чулғамларнинг тўғри уланишига боғлиқ.
Ўзгармас ток машиналарининг асосий қутбларида параллел, кетма-кет ва мустақил уйғотиш чулғамлари, қўшимча қутбларда эса асосий кетма-кет уйғотиш ва ёрдамчи параллел ёки мустақил уйғотиш чулғамлари жойлаштирилган.
Электр моторлар вазифасига қараб турли улаш схемаларига эга (12.1- расм, а, б, в). Якорь чулғамининг боши Я1 ҳар доим мусбат қутбли чўткаларга уланади.

20.1.Электр машиналарнинг уйготувчи чулғамларини параллел (а), кетма-кет (б) ва аралаш (б) улаш схемалари
Чўлғамларнинг (якорь, қўшимча қутблар чулғамлари ва компенсацияловчи чўлғамларнинг) бир-бирига нисбатан тўғри уланганини текшириш моторь яхши ишлаши учун муҳим аҳамиятга эга.


Якорь ва қўшимча. қутблар КК чўлғамларининг тўғри уланганини текширишда (20.2-расм, а) якорь ва қутблар магнит оқимларининг йўналиши аниқланади. Улар бир-бирига қарама-қарши йўналган бўлиши керак. Якорь билан қутблар орасидаги зазорга милливольтметрга уланган кўп сонли ўрамлари бўлган ясси ғалтак қўйилади. Кейин якорь чулғамини манбага улаб, ундан номинал токдан кўпи билан 10% ортиқ бўлган ток ўтказилади ва занжирни узиб, милливольтметр стрелкасининг оғиш йўналиши кузатилади. Шундан сўнг ғалтакларни зазорлардан олмасдан, 20.2-расм, б да келтирилган қутблиликка риоя қилган ҳолда КК чулғамига ток берилади. КК, чулғами занжирини узиб, милливольтметр стрелкасининг оғиши кузатилади. Агар стрелка якорь занжирини узгандаги оғишига нисбатан қарама-қарши томонга огади.
Ўзгарувчан ток машиналари. Ўзгарувчан ток машиналари статорининг чулғами асинхрон ва синхрон электр моторларда бир хил белгиланади. Статор чулғамлари очиқ, юлдуз ва учбурчак схемаларида (20.3-расм, а,б,в} уланиши мумкин. Бу схемаларда қуйидагича белгилашлар кўзда тутилган (12.2-жадвал).

20.3-расм. Статор чулғамларининг уланиш схемалари:
а-очиқ усулда, б-юлдуз усулида, в—учбурчак усулида
Статор чулғамларини очиқ схемада улаш энг кўп тарқалган. Одатда моторь паспортида икки хил кучланиш кўрсатилади: 220/380 ва 380/660 В. Таъминловчи тармоқнинг вазифасига қараб, чўлғамлардан чиқарилган олтита сим чулғамларни осонгина юлдуз усулида улаш (бунинг учун С1, С2 ва СЗ учлар ўзаро туташтирилади) ёки учбурчак усулида улаш (бунинг учун мой ҳолда С1—С6, С2—С4 ва СЗС5 учлар ўзаро туташтирилади) имконини беради (20.3-расм, а). Масалан, 220/380 В кучланишга мўлжалланган моторлар статорининг чулғамлари 380 В ли тармоқ учун юлдуз усулида ва 202 В ли тармоқ учун учбурчак усулида уланиши мумкин. Агар статор чулғамида белги бўлмаса, ўзгарувчан ток машиналари чулғамларининг учлари тўғри уланганини текшириш керак (20.4-расм).
20.1-жадвал
Асинхрон моторлар чулғамлари чиқиш учларининг белгиланиши

Чулғамларнинг уланиш схемаси

Чиқиш учлари бошининг белгиланиши

Чиқиш учлари охирининг белгиланиши

Очиқсхема:







биринчи фаза

С1

С4

иккинчи фаза

С2

С5

учинчи фаза

С3

С6

Юлдуз схемаси:







биринчи фаза

С1




иккинчи фаза

С2




учинчи фаза

С3




Учбурчак схемаси:







биринчи фаза

С1




иккинчи фаза

С2




учинчи фаза

С3




Таъминловчи манбаа (аккумулятор ёки қуруқ элемент) фазалардан бирига переключатель ёрдамида уланади (204-расм, а), бошқа фазаларнинг чиқиш учларига эса вольтметр РУ ни шундай улаш керакки, бунда таъминловчи манбадан кучланиш берилганда асбоб стрелкаси ўнгга сурилсин. Бу ҳолда батареянинг «плюси» ва вольтметрнинг «минуси» фазаларнинг бир хил номли чиқиш учларига уланади.

20.4-расм. Статор чўлғамининг чиқиш учларини текшириш схемалари:
а-битта-биттадан улаб, б-жуфт- жуфт улаб: Б ва О-чўлғамнинг боши ва охири
Чиқиш учлари белгиларининг тўғрилиги фазаларни жуфт-жуфт қилиб улаш билан ҳам текширилади. Иккита кетма-кет уланган чулғамлар ёки фазалар таъминловчи манбага, учинчиси эса вольтметрга уланади. Агар биринчи иккита чулғам бир хил номли чиқиш учларига уланган бўлса (12.6- расм, б), батарея уланганда вольтметр стрелкаси оғмайди.


    1. Download 96.97 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling