2016 йил 10 сентябр кунидаги 292-сонли қарорига асосан Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 50


йил давомида стационар даволаниш учун жами 10357 нафар


Download 80.14 Kb.
bet2/3
Sana17.10.2023
Hajmi80.14 Kb.
#1706648
1   2   3
Bog'liq
ФВКТТМ маълумот

2021 йил давомида стационар даволаниш учун жами 10357 нафар беморларга хизмат кўрсатилган бўлиб, бундан хирургия бўлимларига 4056 нафар, терапия бўлимларига 6301 нафар беморлар ётқизилган. Шу жумладан стационар шароитда 4066 нафар имтиёзли, 6291 нафар беморларга пуллик асосда юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилган. Стационар шароитда 2557 нафар беморларга турли хажмдаги операция амалиётлари бажарилган бўлиб операция фаоллиги 52.3 %; ни ташкил этади. Марказ ғазнасига стационар хизматдан 5 420 527 796 сўм туширилган.
Марказ интервенцион кардиология бўлимида 2021 йил давомида жами 981 нафар бемор текширувдан ўтказилган, 928 нафар беморларда юрак тож томирларини стентлаш операциялари амала оширилган. Марказ ғазнасига 5 378 484 000 сўм маблағ кирим қилинган.
Марказ МРТ бўлимида 2021 йил давомида жами 5560 нафар бемор текширувдан ўтказилган, ундан 547 нафари ордер асосида, марказ ғазнасига 1 037 095 082 сўм маблағ топширилган. Марказ бўйича 2021 йилда жами 15 981 029 286 сўм маблағ ишлаб топилган.
ФВКТТМ негизида 2021 йил давомида 5 та академик В.В.Вохидов номидаги РИХИАТМ, Семашко номли РИТ ва ТРИАТМ, Нейрохирургия, Аллергология ва Гематология марказларининг филиаллари ташкил этилди. Марказ профессорлари ва илмий ходимлари томонидан йил давомида 15 та махорат дарслари, семинар тренинглар ва кўргазмали мураккаб турдаги 5 та операция амалиётлари амалга оширилди. (академик В.В.Вохидов номидаги РИХИАТМ дан 12 нафар мутахассис йил давомида 266 нафар беморларни кўриб 109 нафар беморларда операция амалиётлари бажарилган)
Терапия йўналиши бўйича 17 нафар профессор олимлар ташриф буюришган (пульмонология 105, ревматология 70, гастроэнтерология 96) жами 271 нафар беморларга юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатилган.
2021 йилда марказда Фарғона жамоат саломатлик институтининг 2-хирургия кафедраси учун 11 та ўқув хоналари ва 1 та конференция зали ажратиб берилди. Институт ходимларини даволаш ишларида иштирок этиши, талабаларга амалий машғулотларини ўтишларига шароитлар яратиб берилиши билан биргаликда марказ врачлари томонидан 3 та йўналиш (хирургия, травматология, клиник лаборатория) бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқилди.

Download 80.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling