2016 йил 10 сентябр кунидаги 292-сонли қарорига асосан Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 50


Download 80.14 Kb.
bet1/3
Sana17.10.2023
Hajmi80.14 Kb.
#1706648
  1   2   3
Bog'liq
ФВКТТМ маълумот


Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 10 сентябр кунидаги 292-сонли қарорига асосан Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 50 % бюджет маблағи хисобига ва 50 % аралаш молиялаштириш бўйича фолият кўрсатиб келмоқда. Марказ собиқ Азот ишлаб чиқариш бирлашмасининг 1989 йилда қурилган 240 ўрин жойли тиббий санитария қисми негизида ташкил этилган бўлиб жами майдони 39257 м кв2 ни ташкил этади. Шу кунгача марказда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмаган. Бугунги кунда марказда жами 365 та ўрин жойлар мавжуд бўлиб: 6 та хирургик йўланишдаги бўлимларда жами 160 та ўрин жой, 7 та терапевтик йўналишдаги бўлимларда жами 205 ўрин жойлар мавжуд. Марказда жами 738 нафар ходимлар фаолият олиб боради. Шулардан; врачлар сони 99 (олий тоифа 33 (34%), 1-тоифа 21(22%) 2-тоифа 15(15%) тоифасиз 29(29%) 5 йилгача ишлаётган ёш врачлар 23 тоифасиз)) нафар, хамширалар сони 366 (олий тоифа 112(30%), 1-тоифа 32(9%) 2-тоифа 40(13%) тоифасиз 182(48%)) нафарни ташкил этади. Бугунги кунда марказда ТМЭК мутахассиси 0.5 та, акушер гинеколог 0.5 та штат бирлиги вакансияси мавжуд.
Марказ таркибида 250 қатновга мўлжалланган кўп тармоқли марказий поликлиника мавжуд бўлиб, кунига 220-250 нафар бемор мурожаат этади. Шахар ва туманлардан беморлар ордер ва йўлланма асосида мурожаат этишганда бепул хизмат кўрсатилади. Бепул хизмат имтиёзли беморларга хамда ордер асосида марказда даволанаётган беморларга кўрсатилади. Консультатив поликлиника учун жами 165 та штат бирликлари ажратилган (30 та штат пуллик хизмат кўрсатиш учун белгиланган) бўлиб, жумладан 58 нафар врачлар, хамширалар 78 нафар, кичик тиббиёт ходимлари 29 нафарни ташкил этади
2021 йил давомида жами амбулатория хизматига 65211 нафар беморлар мурожаат этишган бўлиб, бундан имтиёзли беморлар сони 40480 нафар пуллик асосида кўрилган беморлар 20376 нафар бўлиб, марказ ғазнасига 4 144 922 408 сўм туширилган.

Download 80.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling