2019 йил 24 декабрдаги 1030-Қарори ва унга киритилган ўзгартиришлар


Download 36.22 Kb.
bet1/3
Sana22.01.2023
Hajmi36.22 Kb.
#1109614
  1   2   3
Bog'liq
1030-qaror va unga kiritilgan o\'zgartirishlar


ИЛМ-ФАН ВА ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИЛМИЙ, ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК ВА МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ ИЛМИЙ ДАРАЖАГА ЭГА ХОДИМЛАРГА ҚЎШИМЧА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА 2019 ЙИЛ 24 ДЕКАБРДАГИ 1030-ҚАРОРИ ВА УНГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР

Банди

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 ЙИЛ 24 ДЕКАБРДАГИ 1030-сонли ҚАРОРИ

КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР (Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори)



Тақдим этиладиган асословчи ҳужжатлар

Ходимнинг фаолияти натижалари асосида лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш

а

Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ахборот таълим ресурсларига ўз ўқув-услубий мажмуаларини (модулларини) жойлаштирилганлиги учун:
ҳар бир мажмуа (модул) учун ўзбек ёки рус тилида, шунингдек, чет тили мутахассисликлари бўйича лавозим маошига нисбатан 5 фоизгача;
хорижий тилда (тил мутахассислигидан ташқари) ҳар бир мажмуа (модул) учун лавозим маошига нисбатан 10 фоизгача белгиланади.
Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 15 фоиздан ошмаслиги лозим;

«а» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
олий таълим муассасаси электрон платформасига ўқув юкламасида назарда тутилганидан ташқари мустақил ишлаб чиқилган ва ўқув жараёнида фойдаланилаётган ўз ўқув услубий мажмуаларини (модул дастури, ўқув контенти, муаммоли вазият, казус тест, видео дарс) жойлаштирганлиги учун»;

Ушбу мезон бўйича ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлашга ўқув-услубий мажмуа учун експерт комиссияси хулосаси, институт ўқув-услубий комиссияси қароридан кўчирма ва институт електрон платформасига жойлаштирилганлиги тўғрисида РТТМ директори томонидан берилган маълумотнома асос бўлади;

б

ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда илмий ва лаборатория воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда янги ўқув маҳсулотлари (тренинг курслари, услубий таъминотли ўйинлар)ни ишлаб чиққани ва жорий этгани учун:
ўзбек ёки рус тилида, шунингдек, тил мутахассисликлари бўйича чет тилида ҳар бир маҳсулот (мажмуа) учун лавозим маошига нисбатан 10 фоизгача;
хорижий тилда (тил мутахассисликларидан ташқари) ҳар бир маҳсулот (мажмуа) учун лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача белгиланади.
Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 30 фоиздан ошмаслиги лозим;

«б» кичик банддаги «илмий ва лаборатория» сўзлари «илмий ёки лаборатория» сўзлари билан алмаштирилсин;

Ушбу мезон бўйича ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш учун ҳамкор ташкилот билан тузилган шартнома, янги ўқув маҳсулотини асословчи ҳужжатлари (фото расми, услубий таъминоти ва б.), яратилган ҳар бир маҳсулотнинг ўқув жараёнига жорий етилганлигини тўғрисида институт ўқув-услубий комиссияси қароридан кўчирма асос бўлади;

в

ўзининг ўқув-услубий мажмуаларини ўқув дастурига киритганлиги ва чет тилида (МДҲ давлатлари тилларидан ташқари) ташкил қилинган ҳар бир курс (модул) учун лавозим маошига нисбатан 10 фоиз миқдорида белгиланади.
Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 20 фоиздан ошмаслиги лозим;

“в” кичик ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
қуйидаги таҳрирдаги «в1» кичик банд билан тўлдирилсин:






в1




ихтисослашган илмий кенгашлар ҳузуридаги ихтисосликлар бўйича (чет тили ва мутахассислик фанларидан) малакавий имтиҳон комиссияси ҳамда олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шаклларида ўқишга талабгорларни танлов олиш учун кириш имтиҳонлар ва изланувчиларни мониторингдан ўтказиш жараёнида комиссия (ишчи гуруҳ) аъзоси бўлганлиги учун лавозим маошига нисбатан 5 фоиз миқдорида белгиланади.
Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 15 фоиздан ошмаслиги лозим»;

Ушбу мезон бўйича ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш учун ихтисосликлар бўйича (чет тили ва мутахассислик фанларидан) малакавий имтиҳон комиссияси ҳамда олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шаклларида ўқишга талабгорларни танлов олиш учун кириш имтиҳонлар ва изланувчиларни мониторингдан ўтказиш жараёнида комиссия (ишчи гуруҳ) таркибини шакллантириш бўйича ректор буйруғи, қайдномалар асос бўлади;

г

биринчи мингталик (топ-1000) ёки фан йўналишлари бўйича биринчи юзталик (топ-100) халқаро рейтинглар онлайн курсига киритилган ҳар бир маъруза учун лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача белгиланади.
Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 30 фоиздан ошмаслиги лозим;



«г» кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
олий таълим муассасаларнинг биринчи мингталик (топ-1000) ёки фан йўналишлари бўйича биринчи юзталик (топ-100) халқаро (Қуаcқуарелли Сймондс Wорлд Университй Ранкингс, Тимес Нигҳер Едуcатион ёки Аcадемиc Ранкинг оф Wорлд Университиес) рейтингларга кирган олий таълим муассасаларининг онлайн таълим платформаларига киритилган ёки сайёр шаклда ўтказилган ҳар бир маъруза учун лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача белгиланади;

Ушбу мезон бўйича ҳар ойлик қўшимча ҳақ тўлаш учун олий таълим муассасаларнинг биринчи мингталик ёки фан йўналишлари бўйича биринчи юзталик (ТОП-100) халқаро рейтингларга кирган олий таълим муассасаларининг онлайн таълим платформаларига киритилганлигини ёки сайёр шаклда маъруза ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асос бўлади;

д

илмий даражалар берувчи илмий кенгашларда, республика миқёсидаги илмий-техник кенгашларда ҳар бир аъзолик (иштирок этганлик) учун лавозим маошига нисбатан 10 фоизгача белгиланади.
Мазкур талаб асосида умумий қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан бир ойда 20 фоиздан ошмаслиги лозим;


Download 36.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling