2019 йил 24 декабрдаги 1030-Қарори ва унга киритилган ўзгартиришлар


Лавозим маошига бир марталик қўшимча ҳақ маълум бир давр учун эришилган натижалар йиғиндисидан келиб чиққан ҳолда ёки қуйидаги зарур шартлар бажарилганда белгиланади


Download 36.22 Kb.
bet3/3
Sana22.01.2023
Hajmi36.22 Kb.
#1109614
1   2   3
Bog'liq
1030-qaror va unga kiritilgan o\'zgartirishlar

Лавозим маошига бир марталик қўшимча ҳақ маълум бир давр учун эришилган натижалар йиғиндисидан келиб чиққан ҳолда ёки қуйидаги зарур шартлар бажарилганда белгиланади:

а

илмий даражалар берувчи илмий кенгашларда ҳар бир расмий оппонентлик учун:
фалсафа докторлари (ПҳД) даражасига лавозим маошига нисбатан 10 фоизгача;
фан докторлари (ДСc) даражасига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача.
Мазкур талаб асосида бир марталик қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан фалсафа докторлари (ПҳД) даражасига 30 фоиз ва фан докторлари (ДСc) даражасига 60 фоиздан ошмаслиги лозим;

«а» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;






б

диссертациянинг ўз вақтида ёки муддатидан олдин ҳимоя қилинишини таъминлаганлиги учун:
фалсафа докторлари (ПҳД) илмий раҳбарларига лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача;
фан докторлари (ДСc) илмий маслаҳатчиларига лавозим маошига нисбатан 60 фоизгача;

-

Мазкур мезон бўйича бир марталик қўшимча ҳақ тўлаш учун илмий даражага ега ходимнинг Вазирлар Мағкамаси Фармойишига асосан нуфузли халқаро конференсияни (форум, симпозиум, давра суҳбати) ташкил етишдаги ҳиссаси, институт ректорининг тадбирни ўтказиш бўйича буйруғи нусхаси асос бўлиб ҳисобланади.
Илмий даражага ега ходимнинг конференсияни (форум, симпозиум, давра суҳбати) ташкил етишдаги ҳиссаси илмий тадқиқотлар, инновасиялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими томонидан берилган маълумотнома асосида белгиланади;

в

ташкилотнинг мезбон сифатида иштирок этадиган нуфузли халқаро конференцияни (симпозиум, давра суҳбати) ташкил этганлиги учун, ходимнинг қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан 60 фоизгача;

-

Мазкур мезон бўйича бир марталик қўшимча ҳақ тўлаш учун илмий даражага ега ходимнинг халқаро тадбирда маъруза билан иштирокини тасдиқловчи ҳужжатлар (тадбир таклифномаси ва дастури, анжуман матнлари тўплами (тегишли бетлари)) тақдим етилиши асос ҳисобланади;

г

илмий-педагогик фаолиятга оид халқаро тадбирларда (форумлар, конференциялар, конгресслар, анжуманлар ва бошқалар) таклифга асосан маъруза билан қатнашганлигига ҳар бир иштироки учун лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача;

«г» кичик банддаги «илмий-педагогик фаолиятга оид» сўзлари «хорижий мамлакатларда ташкил қилинган илмий-педагогик фаолиятга оид» сўзлари билан алмаштирилсин;

Мазкур мезон бўйича бир марталик қўшимча ҳақ тўлаш учун ходим номига хорижий халқаро кўргазма ўтказувчи муассаса (ташкилот) томонидан келган чақирув (таклифнома) хати ва ундаги иштироки асос ҳисобланади. Агар ходим ўз ташаббусига кўра бундай кўргазмаларда иштирок еца, у ҳолда ушбу кўргазма ташкилотчисининг тегишли маълумотномаси асос бўлиб ҳисобланади;

д

хорижий халқаро кўргазмаларда ўзларининг илмий ютуқларини оммалаштиришда расмий иштирок этганлигига ҳар бир кўргазма учун лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача;

-

Мазкур мезон бўйича бир марталик қўшимча ҳақ тўлаш учун ходимнинг ҳужжатлар йиғма жилдига илова қилиган илмий мақоланинг тўлиқ нусхаси, монография ишининг еса титул, аннотасия ва мундарижа қисмлари ҳамда нашриётнинг тегишли саҳифа нусхалари асос бўлиб ҳисобланади;

е

ихтисослашган халқаро маълумотлар базасига киритилган ҳар бир илмий нашр учун лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача;

«е» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
ихтисослашган халқаро маълумотлар базасига киритилган ҳар бир илмий нашр (монография, илмий реферат, информацион реферат, услубий ишланмалар, тавсиялар, тезислар, шунингдек илмий конференция материаллари, илмий мақолалар, илмий ишлар тўпламлари) учун лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача;

Мазкур мезон бўйича бир марталик қўшимча ҳақ тўлаш учун ректор номига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан илмий-амалий таклифларни тайёрлаш учун ходимнинг Ф.И.Ш. келтирилган мурожаат хати, буйруқ ва фармойишлари асос бўлиб ҳисобланади.

ж

давлат бошқарув органларининг сўровига биноан бажариладиган тадқиқотларга эксперт хулосаларини тайёрлаш учун қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача.

«ж» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мурожаатига асосан илмий-амалий таклифларни тайёрлаш учун қўшган ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача;

Мазкур мезон бўйича бир марталик қўшимча ҳақ тўлаш учун ректор номига давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан илмий-амалий таклифларни тайёрлаш учун ходимнинг Ф.И.Ш. келтирилган мурожаат хати асос бўлиб ҳисобланади.

Изоҳ: Илмий даражага эга бўлган ҳар бир профессор-ўқитувчи ушбу жадвални тўлдиради, ишларнинг нусхасини йиғма жилдларга жойлаштиради ва кафедра мудирига топширади. Кафедра мудири ректор номига ёзган тақдимномаси билан бирга кафедранинг илмий даражали профессор-ўқитувчилари томонидан топширилган ҳужжатларни жамлаб, институтда ташкил этилган ишчи комиссияга тақдим қилади.


Илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчининг ойлик маошига устама ҳақ 2020 йилда эришган натижалари асосида берилади.
Илмий даражага эга бўлмасдан илмий унвонга эга бўлганларга қўшимча ҳақ тўланмайди.



Download 36.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling