202-oot гурух талабаси юлдошева зулайхонинг атжк фанидан мустакил иши


Қуритиш — бу қаттиқ материаллар таркибидаги намликни буғ шаклида ажратиб олиш жараёнидир. Ушбу жараёнда фаол компонент - намлик қаттиқ фазадан газ ёки буғ фазасига ўтади


Download 56.19 Kb.
bet2/3
Sana23.12.2022
Hajmi56.19 Kb.
#1050001
1   2   3
Bog'liq
Юлдашева Зулайхо.

Қуритиш — бу қаттиқ материаллар таркибидаги намликни буғ шаклида ажратиб олиш жараёнидир. Ушбу жараёнда фаол компонент - намлик қаттиқ фазадан газ ёки буғ фазасига ўтади.

Суюқликларни ҳайдаш ва ректификация — бу суюқ ва буғ фазалар ораси- да компонентлар ўзаро модда алмашиниш йўли билан суюқ аралашмаларни компонентларга ажратиш жараёнидир. Ушбу жараён иссиқлик таъсирида олиб борилиб, компонентларнинг қайнаш температураси ҳар хил бўлишига асосла- нади. Бу жараён 2 хил бўлади: оддий ҳайдаш (дистиллаш) ва мураккаб ҳайдаш (ректификация). Шу алоҳида таъкидлаш керакли, бунда модда суюқ фазадан буғга ва буғдан суюқ фазага ўтади

Модданинг бир фазадан иккинчига, ажратиб турувчи юза орқали ўтиши масса утказиш жараёни деб номланади. Бир фаза ичида, фазадан ажратиб турувчи юза ёки ажратиб турувчи юза- дан фазага модданинг ўтишига масса бериш жараёни дейилади.

Масса алмашиниш жараёнида энг камида 3 та модда иштироқ этади: 1) биринчи фазани ташкил этувчи модда; 2) иккинчи фазани ташкил этувчи мод- да; 3) бир фазадан иккинчисига ўгган тарқалувчи модда.

Масса алмашиниш жараёнида мувозанат ҳолатларини аниклашда фаза- лар қоидасидапн фойдаланилади: Ф + С = К + 2 бу ерда Ф - фазалар сони; — эркинлик даражаси сони; К — системадаги компонент- лар сони.

Масса утказиш жараёнлари бир неча масса алмашиниш йўли билан амалга оширилиши мумкин: газ (ёки буғ) ва суюқлик оқимлари орасида; суюқлик оқимлари орасида; суюқлик оқими ва қаттиқ фаза орасида; газ (ёки буг) оқими ва қаттиқ фаза орасида. Масса ўтказишнинг асосий қонунлари бўлиб молекуляр диффузия (Фикнинг 1- қонуни), масса бериш (Ньютон - Шукарсв қонуни) ва масса утказувчанлик қонунлари ҳисобланади.

Маълумки бирор модда массасининг иккинчи фазага ажратиб турувчи юза орқали ўтиши масса ўтказиш деб номланади. Бу жараён жуда мураккаб- дир, чунки масса бериш ва турбулент оқимларнинг гидродинамик қонуниятлари яхши ўрганилмаган.

Фазалар бир - бирига нисбатан турбулент режимга оид тезликда ҳаракат қилмоқда ва улар ўртасида ажратувчи юза мавжуд. Ажратувчи юза қаршилигмии (агар унинг микдори сезиларли бўлса) енгиб, бир фазаиан иккинчисига мас- са утади, яъни масса ўгказиш жараё- ни рўй беради. Маълумки, масса алмашиниш жараёни ҳар бир фазадаги оқим турбу- лентлик тузилиши билан узвий равишда боғлиқ.


Download 56.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling