202-oot гурух талабаси юлдошева зулайхонинг атжк фанидан мустакил иши


Download 56.19 Kb.
bet1/3
Sana23.12.2022
Hajmi56.19 Kb.
#1050001
  1   2   3
Bog'liq
Юлдашева Зулайхо.

202-OOT ГУРУХ ТАЛАБАСИ ЮЛДОШЕВА ЗУЛАЙХОНИНГ АТЖК ФАНИДАН МУСТАКИЛ ИШИ.


Мавзу:Масса алмашиниш асослари. Масса утказишнинг асосий конунлари. Масса алмашиниш жараенларининг моделлари.

Масса алмашиниш асослари Бир ёки бир неча компонентларни бинар ёки мураккаб аралашмаларда бир фазадан иккинчи фазага ўтишида рўй берган жараёнлар масса алмашиниш жараёни деб юритилади (масалан, газдан газга, суюқликдан газга, қаггиқ жис- мдан суюкдик ёки газга). Одатда, компонентларнинг бир фазадан иккинчисига ўтиши молекуляр ёки турбулент диффузия орқали содир бўлади. Шунинг учун, бу жараёнлар диффузион жараёнлар деб аталади.

Масса алмашиниш жараёнлари фаол компонент ва инерт ташувчи фаза- лар билан характерланади. Фаол компонент — бу фазадан фазага ўтувчи масса, инерт ташувчиларнинг микдори эса, жараён давомида ўзгармайди. Масса алмашиниш жараёнини ҳаракатга келтирувчи куч - концентра- циялар фарқи.

Саноат технологияларида ишлатиладиган абсорбция, ҳайдаш, ректифи- кация, экстракция («суюқлик - суюкдик», «қатгиқ жисм - суюкдик» система- ларида), адсорбция, куритиш, кристалланишларда масса алмашиниш жараён- лари содир бўлади.

Абсорбция _ бу газ аралашмасидан бирор модданинг суюқ фазага селек- тив равишда ютилиш жараёнидир. Яъни, бу жараёнда модда буғ ёки газ фаза- дан суюқ фазага ўтишини кузатишимиз мумкин. Моддани ўзига ютувми фаза абсорбент деб номланади.

Абсорбция 2 хил бўлади: физик абсорбция — бу газнинг суюкдикда оддий ютилиши; хемосорб- ция бу газнинг суюқликда ютилиши даврида кимёвий бирикма xocил бўлиши. Абсорбцияга тескари жараён, яъни ютилган компонентларни суюкдикдан ажрашб илиш десорбция деб аталади.

Адсорбция - бу газ, буғ ёки суюқ аралаш мал ардан бир ёки бир неча компонентларни қаттиқ, ғовакли жисм билан ютилиш жараёнидир. Жуда катта фаол юзага эга қаттиқ жисмлар адсорбентлар деб аталади.

Кристалланиш бу суюқ эритмалар таркибидаги қаттиқ фазани кри- сталл шаклида ажратиб олиш жараёнидир. Ушбу жараёнда суюқ фазадан мод- данинг қатгиқ фазага ўтиши рўй беради.


Download 56.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling