2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг


Уй хўжаликлари кузатувларини такомиллаштириш


Download 396.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/29
Sana21.06.2023
Hajmi396.14 Kb.
#1643480
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29
Bog'liq
4796uz

4. Уй хўжаликлари кузатувларини такомиллаштириш 
Уй хўжаликлари танлама кузатувлари Ўзбекистонда расмий статистиканинг муҳим 
манбаларидан биридир. Кузатувлар давомида олинган маълумотлар давлат идоралари ва 
жамоатчиликка фаровонлик, иқтисодий фаолият натижалари ва бошқа муҳим 
тенденцияларни кузатишга имкон беради. 
Давлат статистика қўмитаси 2000 йилдан бошлаб мунтазам равишда аҳолининг 
фаровонлиги даражасини кузатиб боради ва уй хўжаликлари танлама кузатувлари (УХТК) 
доирасида аҳоли турмуш даражасини ифода этувчи маълумотларни йиғади. Кузатув 
танланмаси маълумот ваколатлилиги (репрезентативлиги)ни республика ва ҳудудлар 
кесимида таъминлашга қаратилган. 
Ўтган вақт ичида танланма кузатув такомиллаштириб борилган. Ҳозирги вақтда 
танланма ҳажми йилига икки марта 208 тадан кластерлар танлаб олинадиган 10000 уй 
хўжаликлари миқдорида белгиланган. Кузатувлар танлаб олинган уй хўжаликларининг унда 
ихтиѐрийлик тамойили асосида иштирок этиши орқали ташкил этилади. Танловга тушган уй 
хўжаликларида кузатув бир ой давомида ўтказилади ва шундан сўнг бошқа уй хўжалигига 
алмаштирилади. 
Йўлга қўйилган амалиѐт мақсадга эришиш учун хизмат қилади, аммо харажатларни 
камайтириш, қамровни кенгайтириш ва маълумотларнинг аниқлигини ошириш, шунингдек


маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш учун зарур бўлган вақт сарфини камайтириш учун 
такомиллаштирилиши лозим.
Уй хўжаликлари танлама кузатувида иштирок этганлиги учун респондентларга 
статистика органлари томонидан бир марталик рағбатлантириш кўзда тутилган. 
Шу муносабат билан, уй хўжаликлари танлама кузатувини такомиллаштириш учун 
қуйидаги вазифалар кўзда тутилган: 
уй 
хўжаликлари 
танлама 
кузатувларини 
ўтказиш 
методологиясини 
такомиллаштириш; 
уй хўжаликлари танлама кузатув танловини такомиллаштириш
уй хўжаликлари танлама кузатувларини ўтказиш учун замонавий электрон 
қурилмалар (планшетлар)дан фойдаланиш ва автоматлаштирилган шахсий сўров 
технологияларини жорий этиш;
маълумотларни йиғиш, ишлов бериш ва таҳлил қилиш учун замонавий дастурий 
таъминотни жорий қилиш, шунингдек, уй хўжаликлари кузатувини ўтказувчи ходимларни 
талаб даражасида тайѐрлашни таъминлаш.

Download 396.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling