2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг


Пул-кредит ва молия сектори статистикасини такомиллаштириш


Download 396.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet20/29
Sana21.06.2023
Hajmi396.14 Kb.
#1643480
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29
Bog'liq
4796uz

11. Пул-кредит ва молия сектори статистикасини такомиллаштириш
Сўнгги йилларда пул-кредит статистикаси бўйича маълум ютуқларга эришилган 
бўлса-да, Стратегия Марказий банк ва Давлат статистика қўмитасининг сўнгги халқаро 
стандартлар, таснифлар ва методологияларга мувофиқ пул-кредит ва молия статистикаси 
сифатини ошириш бўйича олиб борилаѐтган ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган. 
Ушбу йўналишда қуйидаги вазифалар кўзда тутилган:
макроиқтисодий ва молиявий статистикани шакллантириш ва юритиш сиѐсатини 
қайта кўриб чиқиш;
Марказий банк томонидан «Молия сектори шарҳи» ва «Бошқа молиявий 
ташкилотлар шарҳи»ни тайѐрланиши ва эълон қилиб борилишини йўлга қўйиш орқали 
Ўзбекистон Республикаси молия статистикасининг қамровини тўлиқлигини таъминлаш; 
молиявий барқарорлик кўрсаткичларини такомиллаштириш. 
12. Демографик статистикани такомиллаштириш 
Демографик статистика 1989 йилда сўнгги ўтказилган демографик сўров (рўйхатга 
олиш) натижаларига асосан туғилиш, ўлим ва миграция тўғрисидаги маълумотлардан 
фойдаланилган ҳолда тузилади. 
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини (туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажралиш ва ҳоказо) 
рўйхатга олиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат 
хизматлари агентлигининг ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади. Мамлакат 
ичкарисида ҳам, чет элда ҳам келиш ва кетишни расмийлаштириш, Ўзбекистон 
Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш 
бўлимларининг келиш ва чиқиш варақалари статистик купонлари асосида амалга 
оширилади.
Демографик статистикани такомиллаштириш учун қуйидаги вазифалар белгиланган: 


туғилиш, ўлим ва миграция тўғрисидаги маъмурий ва сўров асосида шаклланган 
маълумотларни тизимлаштириш; 
демографик статистика бўйича стандарт классификацияларни қабул қилиш; 
стандарт даврий ҳисоботларни ва нашр учун йиғма статистика маълумотларини 
ишлаб чиқиш. 

Download 396.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling