2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг


Download 396.14 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/29
Sana21.06.2023
Hajmi396.14 Kb.
#1643480
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
4796uz

2. Статистик регистрларни яратиш 
Халқаро стандартларга мувофиқ бизнес регистрларни яратиш Давлат статистика 
қўмитасини корхоналарнинг турли хусусиятлари бўйича маълумотларини тўплаш, 
шунингдек, турли хил иқтисодий статистика маълумотларидаги ўзгаришларни кузатиш учун 
корхоналар кузатувлари танланмаси тизимини яратиш бўйича мукаммал восита билан 
таъминлаш имконини беради. 
Стратегия 
доирасида 
корхоналарнинг 
мавжуд 
маълумот 
базаларини 
профиллаштириш мақсадида маълумотлар билан тўлдириш ѐрдамида кенгайтириш ҳисобига 
такомиллаштирилган статистик регистрлар яратилади. 
Бу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган: 
статистик регистрларни жорий қилишнинг илғор халқаро тажрибаларини ўрганиш, 
мавжуд давлат регистрларини қайта кўриб чиқиш ва статистик мақсадлар учун бизнес 
регистрни ишлаб чиқиш; 
ҳар бир статистик регистр учун техник хизмат кўрсатиш ва янгилаш тартибларини 
ишлаб чиқиш ва тизим спецификацияларини тайѐрлаш;
статистик регистр тизими ва жараѐнларини синовдан ўтказиш; 
танланмани амалга оширишнинг асоси сифатида статистик регистрлардан 
фойдаланиш учун кузатувлар дастурларини ўзгартириш. 
3. Сўровномаларни ишлаб чиқиш жараёнлари ва усулларини такомиллаштириш 
Сўровноманинг мазмуни сўров давомида олинган жавоблар фоизига, олинган 
жавобларнинг сифатига ва шунга мос равишда сўров натижаларидан олинган хулосаларга 
сезиларли таъсир кўрсатади. 
Саволномаларни ишлаб чиқиш бўйича жорий усуллар талабга жавоб бермайди. 
Умумий муаммоларга жавобларнинг паст даражаси, респондентларга юқори ҳисобот юки ва 
маълумот йиғишга харажатлар киради. 
Бундан ташқари, танланманинг формати, тузилмаси ва усуллари олинадиган 
маълумотларнинг ишончлилигини ва бутун аҳолининг репрезентативлигини таъминлашда 
муҳимдир. Танланманинг ягона яхлит стандарти ва миллий статистика тизимида уни 
шакллантириш масалаларида, лозим даражада тайѐргарликнинг мавжуд эмаслиги танлов 
сифатини баҳолаш ва такомиллаштириш жараѐнларини қийинлаштирмоқда. 
Бу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган: 
қоғоз ва электрон кўринишидаги саволномалар, юзма-юз интервьюлар ва 
автоматлаштирилган телефон орқали интервьюларни ўз ичига олган турли шакллар учун 
саволномалар ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма ҳамда уларни амалга ошириш механизмларини 
ишлаб чиқиш; 
барча мавжуд саволномаларни кўриб чиқиш ва уларнинг базасини яратиш бўйича 
дастур ишлаб чиқиш; 
саволномаларни фойдаланишга қадар стандартларга мос келиши бўйича қайта кўриб 
чиқиш тартибларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш;


статистик кузатувлар учун саволномаларни ишлаб чиқиш усулларидан фойдаланиш 
масалаларида ўқитишларни ташкил этиш;
танланмани ўтказиш имкониятларини ўрганиш; 
Давлат статистика қўмитаси ва бошқа ташкилотларни танланма усуллари бўйича 
ўқитиш; 
танланма кузатувларни умумийликни йўқотмаган ҳолда ўтказишни таъминловчи 
вариантларни аниқлаш учун амалдаги кузатувлар тўпламини ўрганиш; 
статистик регистрларда режалаштирилган янгиланишлар ва ишланмаларни ҳисобга 
олган ҳолда корхоналар ва уй хўжаликлари кузатувлари танланмаларини такомиллаштириш.

Download 396.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling