2
|
Суицидга мойиллиги аниқланган вояга етмаганлар билан коррекцион ишларни амалга ошириш
|
1.Суицидга мойиллиги бўлган ўқувчиларни тоифаларга (намойишкорона, аффектив, яширин) ажратиш.
2. Мутахассислар томонидан ҳар бир тоифадаги ўқувчилар бўйича коррекцион тадбирларни амалга ошириш:
- ўқувчилар билан якка тартибда суҳбат ўтказиш, ўзини ўзи баҳолашни оширишга, ҳаётда ўз ўрнини топишга қизиқтиришга, эмоционал ҳолатини яхшилашга қаратилган машқлар олиб бориш;
- синф (гуруҳ) раҳбари билан биргаликда ўқувчидаги ўзгаришларни кузатиб бориш, уларнинг ўқишдаги ва жамоат ишларидаги фаоллигини ошириш;
- ота-оналар ёки улар ўрнини босувчи шахслар билан биргаликда болаларнинг мойиллиги сабабини аниқлаб, уларни психологик-эмоционал ҳолатини яхшилашга кўмаклашиш.
|
2020 йил
февраль-апрель, сентябрь-ноябрь
йил давомида (кундалик)
|
Халқ таълими бўлими, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари, Тиббиёт бирлашмаси, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси
|
5.
|
Оиладаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш орқали соғлом ҳамда баркамол шахсни тарбиялаш ва ундаги салбий мойилликларнинг олдини олиш.
|
1. Маҳалладаги ижтимоий-маънавий муҳити носоғлом ҳамда вояга етмаган фарзандлари бор оилаларни аниқлаш ва маълумотлар базасини шакллантириш.
2. Бундай оилалардаги болаларнинг яшаш шароитини ўрганиш, заруратга кўра, ижтимоий ҳимоялаш чораларини кўриш ҳамда таклифлар билан чиқиш.
3. Мавжуд муаммолардан келиб чиқиб, ота-оналар ёки улар ўрнини босувчи шахслар билан учрашувлар ўтказиш ҳамда уларга мутахассис маслаҳатларини бериш.
|
2020 йил февраль-март, сентябрь-октябрь
февраль-март, йил давомида
ҳар ойда
|
Фуқарорларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича шаҳар кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши, Тиббиёт бирлашмаси, Маънавият- тарғибот маркази, Халқ таълими бўлими, ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари
|