2020 йил ҚЎшилган қиймат солиғи x-бўлим, 31-боб 237-282 моддалар


) Ўз.Рес.сининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатлар


Download 1.6 Mb.
bet14/21
Sana22.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1111151
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
6. НДС

3) Ўз.Рес.сининг божхона ҳудудидан ўтказиш пунктида жойлашган божхона органининг товарлар белгиланган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи белгиси қўйилган, товарга илова қилинадиган ҳужжатлар.

Товарлар экспортга воситачи (ишончли вакил) орқали воситачилик (топшириқ) шартномаси бўйича реализация қилинганда экспортни тасдиқлаш учун комитент (ишонч билдирувчи) томонидан қўшимча тарзда солиқ тўловчининг воситачи ёки ишончли вакил билан тузилган воситачилик шартномаси ёки топшириқ шартномаси (шартноманинг кўчирма нусхаси) тақдим этилади.

Товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқлаш учун амалга оширилаётган фаолиятнинг турига қараб бошқа ҳужжатлар тақдим этилиши мумкин. Солиқ тўловчининг амалга ошириладиган фаолият турига қараб ноль солиқ ставкасини қўллаш ҳуқуқини тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати ҳамда уларни тақдим этиш тартиби Ўз.Рес.си Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.

 

262-модда. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга солиқ солиш

  • Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўз.Рес.сининг божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга қайта ишлаш маҳсулотларини Ўз.Рес.сининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш шарти билан ноль ставка бўйича солиқ солинади.
  • Ўз.Рес.сининг божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш бўйича хизматларга қайта ишлаш маҳсулотларини кейинчалик божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ эркин муомалага чиқариш режимига жойлаштирган ҳолда ушбу Кодекснинг 258-моддаси биринчи қисмида белгиланган солиқ ставкаси бўйича солиқ солиниши лозим.

263-модда. Халқаро ташишлар билан боғлиқ хизматларга солиқ солиш

Ноль ставка бўйича солиқ солиш қуйидагиларни реализация қилиш чоғида амалга оширилади:

1) товарларни халқаро ташиш бўйича хизматларни. Товарларни халқаро ташиш деганда товарларнинг жўнатиш пункти ёки белгиланган пункти Ўз.Рес.си ҳудудидан ташқарида жойлашган тақдирда товарларни ҳаво кемалари, йўл транспорти ва (ёки) автотранспорт воситалари орқали ташиш тушунилади;


Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling