2020 йил ҚЎшилган қиймат солиғи x-бўлим, 31-боб 237-282 моддалар


Download 1.6 Mb.
bet13/21
Sana22.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1111151
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
6. НДС

258-модда
Солиқ ставкалари
36-боб
 Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган
айланма

260-модда. Экспорт операцияларига ва уларга тенглаштирилган операцияларга солиқ солиш

Ноль даражали ставка бўйича солиқ солиш қуйидагилар реализация қилинганда амалга оширилади:

1) Ўз.Рес.си ҳудудидан экспорт божхона тартиб-таомилига олиб чиқилган товарлар;

2) илгари Ўз.Рес.си божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган, Ўз.Рес.си ҳудудидан олиб чиқилган товарлар ва (ёки) Ўз.Рес.си ҳудудидан божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш натижасида олинган (ҳосил бўлган) товарлар (қайта ишлаш маҳсулотлари, чиқиндилар ва (ёки) қолдиқлар);

3) Ўз.Рес.си ҳудудидан олиб чиқилган ғамлаб қўйилган нарсалар. Ушбу модда мақсадида ҳаво кемаларидан рисоладагидек фойдаланилишини таъминлаш учун зарур бўлган ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материаллари ғамлаб қўйилган нарсалар деб эътироф этилади;

4) чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни бевосита Ўз.Рес.си ҳудудига етиб келиш жойидаги божхона органидан Ўз.Рес.си ҳудудидан чиқиб кетиш жойидаги божхона органигача ташиш ёхуд транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматлар;

5) халқаро ташишлар билан бевосита боғлиқ бўлган хизматлар.

Ноль даражали ставкани айрим ҳолларда қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу Кодекснинг 264-моддасида белгиланган.

Ноль даражали ставкани қўллаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар солиқ ҳисоботи билан бирга тақдим этилади.

261-модда. Экспорт операцияларини тасдиқлаш

Товарлар экспорт қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

1) контракт (контрактнинг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма нусхаси);

2) товарларни чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг товарларни Ўз.Рес.си божхона ҳудудидан олиб чиқиш учун белгиси қўйилган божхона юк декларацияси;


Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling