2020 йил ҚЎшилган қиймат солиғи x-бўлим, 31-боб 237-282 моддалар


-модда. Солиқ базасини аниқлаш тартиби


Download 1.6 Mb.
bet9/21
Sana22.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1111151
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
6. НДС

248-модда. Солиқ базасини аниқлаш тартиби


Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ базаси ушбу Кодекснинг 176-моддаси талабларини ҳисобга олган ҳолда, акциз солиғини (акциз тўланадиган товарлар, хизматлар учун) ҳисобга олиб, унга солиқни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг (хизматларнинг) қиймати сифатида аниқланади
Харидорларга реализация қилиш бўйича айланмани амалга ошириш санасида чегирмалар (бошқа тижорат бонуслари) берган солиқ тўловчи солиқ базасини бундай чегирмалар (тижорат бонуслари) чегириб ташланган ҳолдаги нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда аниқлайди.
Таннарх + Устама + Акциз * 15%Ндс = солиқ солиш базаси
Сотиш нархи 1.000.000
Бонус, скидка 130.000
----------------------------------
Бонус чегрилган холда 870.000
870.000*15/115=НДС ССБ

Солиқ базаси қуйидаги ҳолларда товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади: (СК-248)

  • Товарларни (хизматларни) бошқа товарларга (хизматларга) айирбошлаб реализация қилишда; (бартр)
  • Товарларни (хизматларни) бепул бериш (кўрсатиш),бундан шундай хизматларни кўрсатиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно;
  • Агар битимнинг нархи товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритишга ҳақли.
  • Ўз.Рес. ҳудудига олиб кирилган (импорт) товарларни реализация қилиш чоғида солиқ базаси хақиқатдан божхонада бюджетга тўланган солиқ суммасидан паст бўлиши мумкин эмас.
  • Қайтариб бериш шарти билан қайта ишлашга берилган хомашё ва материаллар бўйича хизматлар реализация қилинган тақдирда, солиқ базаси уларни қайта ишлашга доир хизматларнинг қийматидан келиб чиқиб белгиланади;
  • Объектларни қуришда, монтаж, таъмирлаш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий ишларни бажаришда солиқ базаси ҳар бир календарь ойнинг охирида ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажмидан аниқланади. Агар шартномага биноан ишларни материаллар билан таъминлаш буюртмачининг зиммасида бўлса, ушбу материалларга бўлган мулк ҳуқуқи буюртмачининг ўзида сақланиб қолади, солиқ базаси бажарилган ҳамда тасдиқланган ишларнинг қийматидан келиб чиққан ва буюртмачи материалларининг қийматини солиқ базасига киритмаган ҳолда аниқланади.

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling