2021 йил 24 мартдаги 36869-сонли электрон хабаронмаси


I. Текширилаётган солиқ тўловчининг ҳуқуқий асослари, тузилиши ва иш фаолияти


Download 398.5 Kb.
bet2/4
Sana29.01.2023
Hajmi398.5 Kb.
#1138284
1   2   3   4
Bog'liq
Якунийга АКТ

I. Текширилаётган солиқ тўловчининг ҳуқуқий асослари, тузилиши ва иш фаолияти
1.1. Солиқ тўловчининг давлат рўйхатидан ўтганлиги, солиқ органларида ва статистика органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳамда ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги.
" PAXLAVON SARA IMKONLARI” МЧЖ(СТИР: 307159405)нинг Андижон вилояти, Избоскан тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 2020 йил 20 февралда
818183-сонли реестр рақами билан рўйхатга олинган ҳамда юридик шахс (тадбиркорлик субъекти) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган.
Жамият солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилаётганда жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органи томонидан 2019 йил 20 мартда унга солиқ тўловчининг
307159405-сонли идентификация рақами берилган ҳамда солиқ тўловчи тўғрисидаги ҳисобга қўйиш маълумотлари Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрига киритилган.
1.2. Солиқ тўловчининг Низомида кўрсатилган ва ҳақиқатдаги манзили. Асосий фаолият тури ва унинг Низомида қайд этилган фаолиятлари.
Жамиятнинг юридик манзили Андижон вилояти, Избоскан тумани, Мирзо Улуғбек МФЙ МФЙ, Янгибозор кўчаси кўрсатилган ва асосий фаолият тури хизмат кўрсатиш эканлиги кўрсатилган.
1.3. Таъсис ҳужжатларига мувофиқ Низом жамғармасининг миқдори ва текширув кунига унинг ҳақиқатдаги шаклланиши.
1.3.1. Жамиятнинг низом жамғармаси 5 000 000 сўм (бир миллион) сўм миқдорида белгиланган ва таъсисчилар ўртасида қуйидагича тақсимланган:
- Давронов Пахлавон Пўлатжон ўғли – 5 000 000 сўм (бир миллион) сўм улуши низом жамғармасининг 100 фоизини ташкил этади.
1.4. Мавжуд ер майдони ва бино-иншоотлари бўйича кадастр ҳужжатларининг мавжудлиги, уларга асосан бино-иншоотларнинг қиймати.
Текширилган даврларда жамиятнинг ер майдони ва бино-иншоотлари мавжуд эмаслиги аниқланди.
1.5. Лицензия талаб қилувчи айрим турдаги фаолиятлари учун лицензиянинг мавжудлиги ва унинг амал қилиш муддатлари.
Текширилган даврларда корхона лицензия талаб қилинувчи фаолият турлари билан шуғулланмаганлиги аниқланди.
1.6. Солиқ тўловчининг таркибига кирадиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган алоҳида бўлинмаларининг ташкил этилиши ва ҳар бир алоҳида бўлинма жойлашган ердаги солиқ органларида ҳисобга қўйилиши.
Текширилган даврларда корхонанинг шўъба жамиятлари, ваколатхоналари, филиаллари, хўжалик ҳисобидаги участкалари ва бошқа бўлинмаларини мавжуд эмаслиги аниқланди.
1.7. Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисидаги банк муассасаларида ҳисоб рақамлари мавжудлиги. Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги хорижий банк муассасаларида ҳисоб рақамлари очишга рухсатномалари мавжудлиги.

Солиқ тўловчиларнинг банк ҳисоб рақамлари тўғрисидаги маълумотларини Марказий Банк депозиторлари миллий ахборот базасининг Давлат солиқ қўмитасидаги нусхасидан аниқлаш тизимига асосан банк депозиторлари маълумотлари базасида, ушбу хўжалик юритувчи субъект томонидан банк муассасасидан хисоб рақам очмаганлиги маълум бўлди.







1.8. Солиқ тўловчининг молиявий-хўжалик фаолиятини назорат қилувчи органлар ва аудиторлик хизматлари томонидан олдинги ўтказилган текширувлар ва уларнинг натижалари бўйича қўлланилган чоралар.
Жамиятда олдин молия-хўжалик фаолияти юзасидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича текшириш ўтказилмаганлиги аниқланди.

Download 398.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling