2021-йил сентябр ойи иш режаси бўйича


Download 24.43 Kb.
Sana27.12.2022
Hajmi24.43 Kb.
#1068895
Bog'liq
ойлик хисобот


2021-йил сентябр ойи иш режаси бўйича
Ҳисобот
1.Андижон шаҳар 21-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон республикаси Мустақиллигининг 31-йиллиги муносабати билан байрам эрталиги ўтказилди. Бу тадбир эрталигида барча синф ўқувчилари қатнашди. Эрталикда ўқувчилар томонидан тайёрланган чиқишлар, шеърлар, қўшиқлар ва шўх рақслар ижро этилди. Бу байрам эрталигига мактаб кутубхонасида мавжуд бадиий адабиётлардан, шеърий тўпламлардан фойдаланилди. Бу дастлабки эрталик ўқувчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
2. Мактабда ўтказиладиган байрам тадбирларига мактаб МИБДЎ Н Бурхона ва тадбир ташкилотчилари томонидан тавсия этилган бадиий адабиётлар ўқувчилар томонидан олиниб фойдаланилди. Табдир иштирокчилари ўтказилаётган тадбирга оид шеърий тўпламлардаги шеърлардан ёд олишдилар.
3.Мактаб кутубхонасида мавжуд бўлган фондаги барча дарсликлар, ўқув методик қўлланмалар хисобга олиниб, янги келган дарслик ва ўқув методик қўлланмалар тамғаланди. ўқувчиларнига дарсликларга бўлган етишмовчилиги бартараф этиш учун ХТБнинг дарсликлар бўйича метод бирлашма си раиси И Тошматовга ёзма маълумот бнрилди.
4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006-йил 31-майдаги ПҚ-362-сонли “ Умумтаълим мактаблар ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги ва 2012-йил 10-декабрдаги ПҚ 1875-сонли “ Чет тилларни ўрганиш тизимини яънада такомиллаштириш чора –тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ЎМҚ билан таъминлаш тартиби бўйича ушбу низомга мувофиқ ижара тизимидаги дарсликлар тўпламини ўқувчиларга умумтаълим мактаб мамурияти ва ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд хомий ўртасида мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда тузиладиган дарсликларни ижарага бериш тўғрисидаги намунавий шартнома тузилди.
5.Ўқувчиларнинг дарсликларга бўлган эхтиёжини тўлиқ таъминлаш мақсадида мактаб кутубхонасидаги дарсликларга бўлган етишмовчилиги бартараф этиш учун ХТБнинг дарсликлар бўйича метод бирлашмаси раиси И Тошматовга ёзма маълумот берилди.
6. Янги ўқув йил бўйича дарсликларни ижара маблағ режаси синфлар кесимида тузилиб ХТБнинг дарсликлар бўйича метод бирлашмаси раиси И Тошматовга ёзма маълумот берилди.
7. Дарсликлар тўплами билан бепул таъминланадиган ижтимоий ёрдамга мухтож оила фарзандлари рўйҳати МФЙнинг илтимосномасига асосан мактабнинг педагогик кенгашида кўриб чиқилиб бундай ўқувчиларлар бепул дарсликлар тўплами билан таъминланди.
8. Очиқ савдодан китоб сотиб олмоқси бўлган айрим ота-оналарга ва синф раҳбарларига тегишли маълумотлар берилди.
Кутубхоначи: М Ўринбоева
2021-йил октябр ойи иш режаси бўйича
Ҳисобот
1. Янги ўқув йили учун етишмаган дарсликларни аниқлаш мақсадида синф раҳбарлар билан бирга синфлар кесимида аниқланди. Ўқувчиларни дарсликлар тўплами билан тўлалигича таъминлаш учун етишмайдиган дарсликлар тўплами бошқа мактаблардан шартнома асосода олиниб қондирилди.
2. Мактаб МИБДЎ Н Бурхонова синф раҳбарлари ва мактаб кутубхоначи М Ўринбоева билан ҳамкорликда синфлар кесимида рейд қилиниб ўқувчиларга берилган дарсликлар, уларга эҳтиёткорона муносабат қилиш, тоза сақлаш учун муқовалашликлар ҳақида тушунчалар олиб борилди.
3. 21-октябрь-Ўзбекистон Республикасининг давлат тили кунига бағишлаб “ Тилга эътибор-элга эътибор” мавзусида кўгазма ташкил этилди. Бу кўргазма ўқувчилар томонидан ишланган расмлар ва луғотий китоблар билан безатилди.
4. 23-октябрь “Халқаро мактаб кутубхоналари кунига бағишлаб мактабда “Китоб эзгулик элчиси” мавзусида ўқувчиларга давра сухбати ўтказилди. Бу давра суҳбатига ММИБДЎ Н Бурхонова она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Ф Дармонова кутубхоначи М Ўринбоева ва ўқувчилар иштирок этдилар. Ф Дармонова китоблар илм манъбаи, ундаги ҳазиналар ҳақида суҳбат қатнашчиларига тушунчалар бериб ўтди. Кутубхоначи М Ўринбонва ўқувчиларга мактаб кутубхонасига олиб келинган янги адабиётларни таништирди улар ҳақида тушунча берди.
5. Ўқувчиларда кутобларга қизиқиш, ўзларига керакли билимларни китоблардан олиш кераклиги ва китоб ўқиган хеч қачон афсус чекмаслиги ҳақидаги тушунчалар берилди. Кутубхоначилик ва кутубхона-библиографик билимлар, мактаб кутубхонасидаги китобларни жойлашиши ва улар қайси турга оидлиги ҳақида хам ўқувчиларга маълумотлар бериб ўтилди
6. Пендимия муносабати билан “Соғлиғин ўз қўлингда” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Бу давра суҳбатида МИБДЎ Н Бурхонова, мактаб психолиги А Мўйдинова ҳамда мактаб юқори синф ўқувчилари қатнашдилар. Сухбатда мактаб психологи ўқувчиларга карантин қоидаларига амал қилиши тўғрисида жумладан: оралиқ масофани сақлаш ҳар куни маскада келиш антисептик воситаларидан доимий фойдаланиш гигиена қоидаларига амал қилиш тушунчаларини берди.
7. Ўқув йили бошида мактаб кутубхона фондига ХТБдан ва ўқитувчилар томонидан янги бадиий адабиётлар совғв қилинди. Бу янги бадиий адабиётларни таништириш мақсадида синф раҳбарлар билан синф хоналарига кириб тушунчалар олиб борилди. Янги бадиий адабиётлар мазмуни қисқача суҳбатлар ўтказилди.
8. Мактаб буюрмаси асосида олиниётган дарсликлар тўпламларини жамлаб, печатлаб ва кеч қолаётган дарсликлар тўпламлари ҳақида маълумотлар қилиниб буюртмалар шакиллаштирилди.
9. Мактабда ўтказиладиган турли хил тадбирлар ва очиқ дарслар шу билан биргаликда ўзлари учун керакли маълумотлар олишлик учун ўқитувчи ва ўқувчилар кутубхонага ташриф буюрадилар. Мактаб кутубхоначиси М Ўринбоева уларнинг талабларини бўйича кутубхонада мавжуд бадиий адабиётлар, илмий оммабоп, табиий, техникавий, шеърий тўпламлар бўйича буюрмаларини шакиллантириб беришга ҳаракат килмоқда.
Кутубхоначи : М Ўринбоева

2021-йил ноябрь ойи иш режаси бўйича


Ҳисобот
1. Мактаб МИБДЎ Н Бурхонова синф раҳбарлари ва мактаб кутубхоначи М Ўринбоева билан ҳамкорликда синфлар кесимида рейд қилиниб ўқувчиларга берилган дарсликлар, уларга эҳтиёткорона муносабат қилиш, тоза сақлаш учун муқовалашликлар ҳақида тушунчалар олиб борилди.
2. Ўқувчиларнинг умумий дунёқарашини кенгайтириш, таълим жараёнида олган билимларини мустаҳкамлаш, мустақил ўқиш кўникмаларини шакллантириш, қўшимча адабиётларга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида бошланғич синфларда китоб фондиша янги қўшилган “ Одоби олтин бола” деб номланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Бу тақдимотда китоб адиби, обоб-аҳлоқ шу билан биргаликда ўқувчилар керакли маслаҳатлар кенг ёритилиб берилди.
3. Ўқувчилар география фани бўйича сув, табиат ва тупроқ тўғрисидаги китобларни кўп сўрайдилар шундан келиб чиққан ҳолда шу мавзуга оид китоблар мактаб кутубхонасида кўпроқ бўлишлиги ва шундай адабиётлар олинишлиги режаси тузилди.
4. Мактаб ЎИБДЎ Б Дадабоев синф раҳбарлар билан мактабга янги қабул қилинган ўқувчиларни синфлар кесимида дарсликлар билан таъминланиши назорат қилинди ва етишмаган дарсликлар аниқланиб бартараф этилди.
5. Мактабда ўтказиладиган ҳар қандай тадбирларда албатта шеърий чиқишлар бўлади. Тадбир иштирокчилари албатта кутубхонада мавжуд адабиётлардан, журналлардан фойдаланишлари тадбир асосчилари томонидан тавсия этилади. Кутубхонага кирган ҳар бир ўқувчига сўраган маълумотлари иложи борича жавобсиз қолмайди. Ўзларига керакли бадиий адабиётлардан фойдаланилади.
6. 2021-2022-ўқув йилидаги дарсликлар бўйича ижара пул маблағлари мактаб китоблар бўйича хисоб рақамига туширилиб борилди. Синфлар кесимида хар кун хисобот олиниб мактаб директори Х Ишончаевага ҳисобат бериб борилди.

Кутубхоначи : М Ўринбоева


2021-йил декабрь ойи иш режаси бўйича


Ҳисобот
1. Мактаб МИБДЎ Н Бурхонова синф раҳбарлари ва мактаб кутубхоначи М Ўринбоева билан ҳамкорликда синфлар кесимида рейд қилиниб ўқувчиларга берилган дарсликлар, уларга эҳтиёткорона муносабат қилиш, тоза сақлаш учун муқовалашликлар ҳақида тушунчалар олиб борилди.
2. ММИБДЎ Н Бурхонова, тарих фани ўқитувчиси З Солиева ва 6-синф ўқувчилари билан биргаликда мусобақа тарзида синфлар кесимида 8-декабрь Ўзбекистан Республикаси Конституциясиясига бағишлаб "Конгитуция - бахгимиз китоби" мавзусида деворий газета чиқарилди. Ўзбекистан Республикаси Конституциясиясига бағишлаб ишланган бу деворий газета мусобақасида 6-“А” синф ўқувчилари ўзлари ишлаган ижодий ишлари билан ғолиб бўлдилар. ММИБДЎ Н Бурхонова ва мактаб кутубхоначиси М Ўринбоева томонидан эсталиклар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
3. 10-декабрь - Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхияси тасдиқланган кун. Бу кунга бағишлаб 5-синф ўқувчилари ўртасида кеча ўтказилди. Кеча Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхиясини баралла қўйилиб бошланди. Қатнашчилари Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхияси тўғрисида олган билимларини, мадхиядаги сўзларнинг маъноларини кеча қатнашчилари иштирокчиларга изохлаб бердилар.
4. Янги ўқув йилида “Транспорт ва лагистика ҳизмати” ДУК томонидан берилган фонга келтирилган ўқув дарсликлар тўпламларини далолатнома асосида қабул қилиб олинди ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазиринг 2022-йил 3-февралдаги 38-сонли буйруғининг 5-иловасига кўра “Умумий ўрта таълим ташкилотларининг кутубхона жамғармасига дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалаларини қабул қилиб олиш”ҳақидаги дололатномаси тузилди.
5. Мактабга “Транспорт ва лагистика ҳизмати” ДУК томонидан берилган дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар, кутубхона фондини ҳисобга олиш дафтарларига ёзилди.
6. Мактабда октябр ойида Ўзбекистон Конститутсига бағишлаб кеча ва турли хил тадбирлар, бадиий кечалар ўтказилади. Бу тадбирларни ўқитувчи ва ўқувчилар албатта шеърлар, ибратли сўзлардан керак бўлади. Ўқувчилар тадбирга керакли шеърларни кутубхонадаги бор бадиий адабиётлардан, шеърий тўпламлардан фойдаландилар. Ўқитувчи ва ўқувчиларга керакли манъбалар кутубхоначи М Ўринбоева томонидан топиб берилди. Байрамларга атаб кўргазмалар ҳам ташкил қилинди.

Кутубхоначи : М Ўринбоева


2022-йил январь ойи иш режаси бўйича


Ҳисобот
1. 2021-2022-ўқув йилида мактабга келтирилган дарсликлар далолатномалар асосида қабул қилиб олинди. Мактаб бўйруғига асосан дарсликларни қабул қилиш ва муддати тугаган дарслик ва ЎМҚни хисобга олиш камиссияси тузилди. 2021-2022-ўқув йилида утилизация қилинадиган дарслик ва ЎМҚни кутубхона фондининг жамлама ҳисоб китоб дафтарларида қайд қилинди. Мудати тугаган дарсликлар ва ЎМҚларнинг далолатномалари тузилди.
2. Мактабда ўтказиладиган ўқув фанлари бўйича методик бирлашмаларининг йиғилишларига мактаб кутубхоначиси сифатида қатнашиб Андижон шаҳар ХТБ томонидан берилган, метод бирлашмалар билан амалга ошириладиган топшириқлар етказиб борилди.
3. Барчамизга маълумки, 2022-йилнинг 24-январ кунидан 26-февралгача қадар “ Болалар адабиёти-орзуларингиз калити” номли оилавий китобхонлик танлови эълон қилинди. Танлов доирасида китоб.уз сайти ҳамда Болалар адабиёти телеграм каналида жойлаштирилган аудио китобларни ота оналар томонидан фарзандларига тинглаштирилди. Ушбу асарлар мазмун мохияти ҳақида ўқувчиларнинг билдирган фикрлар видео роликлари махсус “Ёш китобхон” канали админларига юборилди. Бу танловда мактабимизнинг 4-“А”, 4-“Е”, 6-“Б”, 7-“Е” синф ўқувчиларининг ота оналари фаол қатнашдилар.
4. Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджоннинг 75 йиллиги муносабати бошланғич синф ўқувчилари ўртасида онлайн танлов ўтказилди. Бу танловда иштирокчилар болалар шоири Анвар Обиджон қаламига мансуб бўлган асарлардан бирини нутуқнинг муайян тезликда матн мазмунига мос равишда айтилиш, тушунарли ва жозибалитарзда ўқиб аудио тарзда танловга тақдим этилди. Танловга мактабнинг 4-“А” синф иштирокчилари Мавлонбекова Хуснидахон, Мирзаолимова Мунисахонлар қатнашдилар.
5. Муддати тугаган дарслик ва ЎМҚлар утилизацияга тайёрланиб махсус қопларга солиниб жойлаштирилди.
6. Андижон шаҳар ХТБдан рус адабиётининг таниқли ёзучлари асарлари ўзбек тилига таржима қилинган бадиий адабиётлари берилди. Бу олинган янги бадиий адабиётлар бўлимлар бўйича инвертаризацияланиб хисобга олиш дафтарига ёзилди.
7. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ўчмас хотирасига бағишлаб видеоролик тайёрланди. Мактаб файесида Ўзбекистон биринчи президентига атаб унинг асарларидан кўргазмалар ташкил қилинди.

Кутубхоначи : М Ўринбоева


2022-йил январь ойи иш режаси бўйича


Ҳисобот
1. Барчамизга маълумки, 2022-йилнинг 24-январ кунидан 26-февралгача қадар “ Болалар адабиёти-орзуларингиз калити” номли оилавий китобхонлик танлови эълон қилинди. Болалар адабиёти Танлов доирасида китоб.уз сайти ҳамда Болалар адабиёти телеграм каналида жойлаштирилган аудио китобларни ота оналар томонидан фарзандларига тинглаштирилди. Ушбу асарлар мазмун мохияти ҳақида ўқувчиларнинг билдирган фикрлар видео роликлари махсус “Ёш китобхон” канали админларига юборилди. Бу танловда мактабимизнинг 4-“А”, 4-“Е”, 6-“Б”, 7-“Е” синф ўқувчиларининг ота оналари фаол қатнашдилар.
Download 24.43 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling