2021 йилда ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини


Download 57 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi57 Kb.
#1153445
Bog'liq
26.12 ОТВга Йўл харитаси Жадвал (3)



Наманган муҳандислик-қурилиш институтида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга
ошириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан таҳлилий
МАЪЛУМОТНОМА





Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Амалга оширилган ишлар




IV. Олий ва урта махсус таълим вазирлиги фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш

8.

Вазирлик ҳамда вазирлик тизимидаги ташкилотларда мавжуд вакант лавозимларга ишга қабул қилиш жараёнини такомиллаштириш.

1. Вазирлик ҳамда вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг расмий веб-сайтларида мавжуд вакант лавозимлар ва уларга қўйилган талабларни очиқ эълон қилиб бориш.

2. Вазирлик ҳамда вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг мавжуд бўш ўринларига ишга қабул қилишни очиқ танлов асосида амалга оширишни таъминлаш.


3. Танлов доирасида ўтказиладиган синов тадбирларини интернет тармоғи орқали реал вақт режимида кузатишни ташкил этиш.



2022-2023 йилларда, доимий

Институтдаги мавжуд бўш иш ўринлари (вакантлар) тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 5 санасигача https://ish.mehnat.uz Ягона миллий меҳнат тизимининг маълумотлар базасига киритиб борилмоқда. Жумладан, 2022 йил 20 декабр ҳолатига 993 нафар ходимлар киритилган бўлиб, шулардан 469 нафари эркак 524 нафари аёллардир. Ҳисобот йилида 164 - нафар киши ишга қабул қилинди, шу жумладан, 110 ўқув-ёрдамчи ва техник ходимлар, 14 нафар мавсумий ишчилар (ўт ёқувчилар) ва 40 нафар профессор-ўқитувчи, улардан 5 нафари илмий даражалилар, 4 нафари ёш мутахассис-магистрлардир.
2022 йил 20-декабр ҳолатига 48 нафар вакант мавжуд. Шундан: техник-ёрдамчи ходимлар 7 та иш ўрни, ўқув ёрдамчи ходимлардан 6 та иш ўрни, 35 нафари профессор ва доцент лавозимидаги иш ўринларига тўғри келади.
2. Институтнинг профессор-ўқитувчиларини ишга қабул қилишда «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ дастлаб факултет, кафедра кенгашларида кўриб чиқилиб, институт илмий Кенгашида кўриб чиқишга тавсия этилади. Институт илмий кенгаши қарорига мувофиқ муносиб топилган номзодларни ишга қабул қилинмоқда. Жумладан: хисобот йилида 67 нафар профессор-ўқитувчилар Конкурс асосида юқори лавозимларга ва ўз лавозимларига қайта тайинланган бўлса, 19 нафар профессор-ўқитувчилвр конкурс асосида ишга қабул қилинди.

9.

Олий таълим муассасалари раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг мавжуд вакант лавозимларига ҳужжатларни топшириш жараёнини рақамлаштириш.

1. Лойиҳа олди ўрганишни ва маълумотлар таҳлилини амалга ошириш.
2. Лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш.
3. Лойиҳани жорий этиш ва босқичма-босқич электрон ҳукумат тизимлари билан интеграция қилиш.

2022 йил март

2022 йил сентябрь


2023 йил март



Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2022 йил 07 мартдаги 83-сонли буйруғига асосан институт ҳузуридаги техникумлар, ҳамда академик лицейнинг директор, директор ўринбосарлари лавозимларига номзодларни ишга қабул қилишда танлов асосида саралаб олиш учун махсус электрон платформага http://vacancy.edu.uz/ жойлаштирилган мурожаат ўрганиб чиқилиб, унга асосан 2022 йил май ойида Каюмова Гулчехра Мухаммоджоновна - Наманган муҳандислик-қурилиш
институти ҳузуридаги Наманган саноат техникуми директори этиб 2022-йилнинг
13-майидан эътиборан 3 ой синов муддати билан тайинланган.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти
Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат”
тизимини бошқариш бўлими бошлиғи И.Пайзиев
Download 57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling