маҳаллий йўналишлар бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 7 тадан 20 тагача, географиясини 4 та йўналишдан 5 тагача ошириш;
халқаро йўналишлар бўйича парвозлар сонини ҳафтасига 25 тагача, географиясини 4 та йўналишдан 8 тагача ошириш;
«Очиқ осмон» режимини жорий этиш ҳисобига 8 та хорижий авиакомпанияни жалб қилиш ва 17 та янги мунтазам халқаро йўналишларни йўлга қўйиш.
|
Чора-тадбирлар Дастури
|
2022 йил апрель
|
Ҳисоб-китоб ва таҳлиллар асосида
|
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари
А. Раматов,
Бош вазир ўринбосари
Ж. Қўчқоров
|
Транспорт вазирлиги
И. Махкамов,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Л. Қудратов,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
И. Норқулов,
«Uzbekistan Airports» АЖ
Р. Джураева
|
3. Тошкент ва Фарғона водийсида халқаро аэропортларни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
|
Таҳлилий маълумотлар кўринишида хулоса
|
2022 йил апрель
|
Маблағ талаб этилмайди
|
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари
А. Раматов,
Бош вазир ўринбосари
Ж. Қўчқоров
|
Транспорт вазирлиги
И. Махкамов,
«Uzbekistan Airports» АЖ
Р. Джураева,
Молия вазирлиги
Т. Ишметов
|
4. Тошкент шаҳрида жойлашган «Тошкент-юк саройи» ва «Чуқурсой юк-саройи» темир йўл станцияларини (терминалларини) келгусида юк ташиш ҳажмларини ошишини инобатга олган ҳолда пойтахт атрофига кўчириш ёки модернизация қилиш Концепциясини ишлаб чиқиш.
|
Концепция лойиҳаси
|
2022 йил декабрь
|
Ҳисоб-китоб ва таҳлиллар асосида
|
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари
А. Раматов
|
Ўзбекистон темир йўллари» АЖ
Х. Хасилов,
Транспорт вазирлиги
И. Махкамов,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Ж. Ортиқхўжаев,
Тошкент вилояти ҳокимлиги
З. Мирзаев
|
5. Тошкент шаҳар атрофида мультимодал транспорт-логистика марказлари тармоғини ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш.
Бунда, Тошкент шаҳрига кириб келишда юкларни тақсимлайдиган 4 та йирик савдо логистика марказларини қуриш ва шаҳар ҳудудида жойлашган барча божхона юк омборларини пойтахт ташқарисига чиқариш масаласини кўриб чиқиш.
|
Концепция лойиҳаси
|
2022 йил декабрь
|
Ҳисоб-китоб ва таҳлиллар асосида
|
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари
А. Раматов
|
Транспорт вазирлиги
И. Махкамов,
Ўзбекистон темир йўллари» АЖ
Х. Хасилов,
Тошкент вилояти ҳокимлиги
З. Мирзаев,
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Ж. Ортиқхўжаев,
манфаатдор вазирлик, идора ва хўжалик субъектлари
|
196.
|
Автомобиль йўллари тармоғини жадал ривожлантириш.
|
Кейинги 5 йилда автомобиль йўлларини ривожлантириш Дастурини ишлаб чиқиш.
Бунда:
умумий узунлиги 57,8 минг километр автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва таъмирлаш;
30 минг километрдан зиёд тупроқ йўлларни таъмирлаб, қаттиқ ва шағал қопламали йўлларга босқичма-босқич ўтказиш;
тупроқ йўлларни қаттиқ қопламали йўлларга ўтказиш бўйича намунавий лойиҳа-смета ҳужжатларининг андозасини ишлаб чиқиш;
республикадаги мавжуд 1512 та таъмирталаб кўприклар ва бошқа сунъий иншоотларини босқичма-босқич қайта қуриш ва таъмирлаш;
цементобетон қопламали йўлларни ривожлантириш;
Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги корхоналар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
халқаро аҳамиятга эга бўлган йўллар автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, хусусан Нукус — Қўнғирот — Бейнеу йўналишидаги автомобиль йўлини;
янги транспорт коммуникацияларини ривожлантириш, хусусан «Учқудуқ — Қизилорда» йўналиши бўйлаб автомобиль йўлагини барпо қилиш;
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида истиқболли пуллик автомобиль йўлларини ташкил этиш ҳамда техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш тадбирларини назарда тутиш.
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
|
2022 йил июнь
|
Республика ва маҳаллий бюджет, қонунчиликда назарда тутилган бошқа манбалар
|
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари
|
Do'stlaringiz bilan baham: |