245.
|
Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқароларнинг, ўқувчи ва талабаларнинг умумий сонини ошириш.
|
1. Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳолини 2022 йилда 24 фоизга чиқариш. Бунда:
оммавий ахборот воситалари орқали аҳолини соғлом турмуш тарзига ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланиш бўйича тарғибот материалларини тайёрлаш.
маҳаллаларда спорт билан шуғулланиш учун шарт-шароитларни яратиш, спорт жиҳозлари билан таъминлаш;
маҳалла, туман ва вилоят кесимларида спорт тадбирларини ташкил қилиш.
2. Жисмоний тарбия ва спортга жалб қилинган ёшлар улушини 33 фоизга етказиш. Маҳаллаларда спорт билан шуғулланувчилар учун қўшимча имкониятлар яратиш. Бунда:
маҳаллада ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун зарурий инфратузилмани яратиш;
республика ҳудудларида кенг тарқалган оммавий спорт турлари асосида республика мусобақаларини ўтказиш тизимини яратиш;
маҳалла ёшларини спортга жалб қилиш даражаси рейтингини шакллантириш ҳамда мониторинги асосида маҳаллаларда спорт билан мунтазам шуғулланувчи ёшларни 2022 йилда 32 фоизга ошириш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2022 йил давомида
|
Смета харажатлари асосида
|
Бош вазир ўринбосари
А. Абдухакимов
|
Туризм ва спорт вазири ўринбосари
А. Каримов,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги
С. Турдиев,
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,
Миллий телерадиокомпания,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|