Буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг асарларини халқчил таржимасини амалга ошириш, улар асосида илмий ва оммабоп рисолалар яратиш.
|
1. Малакали исломшунос олимлардан иборат таржимонлар гуруҳини тузиш.
2. Таржима қилинадиган асарлар рўйхатини шакллантириш ва таржимасини амалга ошириш.
3. Алломаларимиз меросидаги ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш, уларда бағрикенглик маданиятини ривожлантиришга қаратилган илмий-оммабоп рисолалар нашр этиш.
4. 2022 йилда 15 та асарнинг халқчил таржимасини амалга ошириш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2022 йил давомида
|
Лойиҳаларда кўрсатилган ҳисоблар асосида (Инновацион ривожланиш вазирлигининг лойиҳа маблағлари)
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
Ш. Миноваров,
Бош вазир ўринбосари
(лавозим бўйича)
|
Ўзбекистон Халқаро ислом академияси
М. Комилов,
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Ш. Зиёдов,
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Ш. Умаров,
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Д. Махсудов
|
268.
|
Буюк аждодларимизнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш.
|
1. «Учинчи Ренессанс — Янги Ўзбекистон» фото-альбомини ўзбек, рус, араб ва инглиз тилларида тайёрлаш.
Бунда:
ижодий ва ишчи гуруҳ тузиш;
фото альбомни юқори сифатда нашр этиш;
фото альбомни мамлакатимиз ва хорижда тақдимотини ўтказиш.
|
Чора-тадбирлар режаси
|
2022 йил якунига қадар
|
Ажратилган грантлар доирасида
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси
Ш. Миноваров,
Бош вазир ўринбосари
(лавозим бўйича)
|
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Ф. Эрназаров
|
2. Имом Бухорий асарларида тараннум қилинган юксак одоб-ахлоқ, илмга муҳаббат, Ватанга садоқат сингари эзгу умуминсоний қадриятларни кенг тарғиб қилиш мақсадида «Имом Бухорий асарлари мисолида ислом санъати кўргазмаси»ни ўтказиш.
Бунда:
кўргазма концепцияси ва чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
кўргазмани Италия, Швейцария, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатларда ўтказиш.
|
Чора-тадбирлар режаси
|
2022 йил ноябрь
|
Ҳисоб-китобларга кўра
(бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар)
|
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
|
Do'stlaringiz bilan baham: |