2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тарақҚиёт стратегияси тўҒрисида


-мақсад: Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик аҳволни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш


Download 0.98 Mb.
bet236/299
Sana16.04.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1358486
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   299
Bog'liq
тараккиёт стратегияси

80-мақсад: Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик аҳволни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш.

290.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йил камида 200 млн туп дарахтлар экиш.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш.
Бунда:
2022 йил баҳорда 125 млн туп ва кузда 75 млн туп кўчат экишни ташкил этиш.
Экилган кўчатларни сақлаш ва парваришлаш тизимини жорий этиш.
Экилган кўчатларни ташкилотларга бириктириш ва «дарахтлар реестри»дан кўчирмалар бериш тизимини жорий этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил давомида

Қарорда белгиланган маблағлар ва молиялаштириш манбалари доирасида

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари
А. Раматов,
Бош вазир ўринбосари
Ш. Ғаниев

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
Н. Бакиров,
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Н. Обломуродов,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

291.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ташаббусларига мос тарзда аэробиологик мониторинг тизимини йўлга қўйиш.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан аллергия чақирадиган ўсимликларнинг чангланиши, аҳолининг аллергик касалликларнинг клиник зўрайиши (ринит, бронхиал астма) ўртасидаги боғлиқликни гулчанг мониторинги ўтказиш тизимини йўлга қўйиш, бунда:
Тошкент шаҳрининг 2 ҳудудида ўрнатилган Ланзоний (гулчанги қопқони) асосида ўсимликларнинг аллерген салоҳиятини аэробиологик ва мультиплексли аллергочип усулида доимий мониторинг қилиш;
республиканинг 8 та ҳудудида гулчанги қопқонларини ўрнатиш асосида мунтазам равишда аэробиологик мониторингни йўлга қўйиш;
шаҳарларда дарахтларни экишда аллергенсиз кўчат турларини таклифини ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил ноябрь

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи
(лавозим бўйича)

Инновацион ривожланиш вазирлиги

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   232   233   234   235   236   237   238   239   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling