2022 №4 533 фанлараро алоқадорлик ва унинг яримўтказгичлар
ТАДҚИҚОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
20221010 155431 (1)
ТАДҚИҚОТ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ
Яримўтказгич моддалар ва улар асосида тайёрланган асбоблар ҳамда қурилмалар тобора кенг кўламда қўлланилиб, айниқса, космонавтика, радиоэлектроника, тиббиёт, энергетика ва компьютер техникасида эришилаётган ютуқларни яримўтказгичларсиз тасаввур этиб бўлмайди. Ҳозирда алоқа тизимида бошқарув ва назорат қурилмалари ҳамда шу каби кўпгина электрон асбобларнинг асосини яримўтказгичли материалдан ясалган интеграл микросхемалар ташкил қилади. Буларнинг негизида яримўтказгич моддаларнинг асосий хоссалари ётади, яъни улар ташқи таъсирларга жуда сезгир, улар заминида ишлаб чиқарилаётган асбобларнинг вазни ва ўлчамлари, ишлаш муддати шу билан бир вақтда улар турли ташқи таъсирларга чидамлилиги ётади. Албатта, барча таълим тизимларида яримўтказгичлар физикасини ўқитилишига катта аҳамият берилган, лекин уларни фанлараро алоқадорлик асосида ўқитиш дарс самарадорлигининг кафолати деб ҳисоблаймиз. Фанлараро алоқаларни амалга ошириш - бу тасодифий мисол ва фактлардан фойдаланиш эмас, турли ўқув фанлардан ўзлаштирилган билимларни бирлаштиришни таъминловчи ўқитувчининг мақсадли йўналтирилган фаолияти. Фанлараро алоқаларни ўрнатиш учун ўқитувчи алоқа ўрнатиш режалаштирилаётган фанлар ўртасида боғлиқликни амалга ошириш имконини берувчи дидактик материалга эга бўлиши зарур. Бу материал тизимли интеграцион хусусиятга эга бўлган билимларни қамраб олиши лозим. Ушбу шартни бажариш учун ўқув материаллари ўртасидаги оптимал нисбатни аниқлаш жуда муҳим [4]. Яримўтказгичларни физик-кимёвий хоссалари, тузилиши ва уларнинг қўлланиши мавзусига кимë фани билан боғлаб дарс ўтилса мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун физика фани ўқитувчилари кимë ўқитувчилари билан биргаликда дарс жараëнида илгарига суриладиган фикрларни лойиҳалаб дарсни ташкил қилиши керак. Дарсга доир тажрибалар, схемалар, плакатлар, мультимедия, анимация ҳамда яримўтказгичларни қўлланилишига доир таълим воситалари ва бошқалар таҳлил қилиниб, дарс учун керакли бўлган материалларни тайëрлаб, дарс сценарийси ëзилади. Дарсда - яримўтказгичларнинг тузилиши, электр хоссалари, материаллари ва диэлектриклардан фарқини, солиштирма қаршилиги, ўтказувчанликнинг температурага боғланиши, хусусий ва аралашмали ўтказувчанлик, туташув жойларидаги физик жараëн, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling