2022 №4 533 фанлараро алоқадорлик ва унинг яримўтказгичлар


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/6
Sana07.01.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1082245
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
20221010 155431 (1)

2022 
№4
535 
потенциаллар, электрон ва ковакли ўтказувчанлик, яримўтказгичли қурилмаларнинг 
хусусиятларини фан-техникада қўлланилиши ва бошқа физик тушунчалар берилади. 
Шу билан бирга металлар, диэлектриклар, ярим ўтказгичларни атом тузилиши 
уларнинг электрон сонлари билан фарқланиши, хусусий ва аралашмали ярим 
ўтказгичларни атом тузилиши кимёвий хоссалари n ва p, n-p, p-n типидаги ярим 
ўтказгичларнинг туташувдаги жараёнлар, киритиш плёнкалар билан қоплаш, лигерлаш 
технологиялари ва бошқа тушунчалар берилади. Ўқитувчи яримўтказгич моддалар ва 
улардан ясаладиган асбоблар ҳамда қурилмаларни ишлаб чиқаришда физик - кимёвий 
технологиялар ҳақидаги ахборотларни ўқувчиларга тушунтиради ва ярим ўтказгичларга 
доир масалалардан ечилади.
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ 
Дарсларни фанлараро алоқадорлик асосида инновацион технологияларни қўллаб 
ўтилиши 
қуйидаги 
натижаларга: 
ўқувчиларнинг 
илмий 
дунёқарашларини 
ривожлантиришга, фанга бўлган қизиқишларини ошишига, олган назарий билимларни 
амалиётда қўллаш, меҳнат фаолиятига тадбиқ этиш кўникмаларини шаклланишига, 
мустақил ва ижодий фикрлаш, уни равон баён этиш малакаларини шаклланишига, 
ўқувчиларнинг табиатдаги ва техникадаги жараёнларни идрок этиш салоҳиятини 
ошишига олиб келади. 
Фанлараро боғланишларнинг турлари, шакллари ва мазмунини намоён қилиш 
жараёнида ўқувчиларнинг бошқа фанларни қандай даражада ўзлаштирилганлиги 
аниқланади ва ўрганилаётган материалларнинг моҳиятини тўла ва чуқур англаб, тушуниб 
етишини таъминлайди. Шу асосда: 
ўқувчиларга мактабда яримўтказгичлар физикасини ўқитишда қўшни фанларда 
ўқитиладиган мавзуга доир билимларни аниқлаш; 
физика ва бошқа фанларнинг фанлараро боғланишлари мазмуни ва 
тузилишини аниқлаш; 
яримўтказгичлар физикасини ўрганишда фанлараро алоқадорлик асосида 
яримўтказгичларга доир физика ва кимё фанларига оид билим ва тушунчалардан 
фойдаланишнинг методикасини ишлаб чиқиш; 
яримўтказгичлар физикасини ўқитишда фанлараро боғланишни амалга ошириш 
бўйича методик кўрсатмалар ишлаб чиқиш керак [5]. 
МУҲОКАМА 
Яримўтказгичлар физикасини ўқитишда нафақат фанлараро балки мавзулараро 
боғланишни амалга ошириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Мавзулараро боғланиш ўқув 
материалларини чуқур ўзлаштиришга қизиқиш, хохиш-истак, ички туйғу ва диққатни 
шакллантиради ва таълим мазмуни бўйича тизимли билимларга эга бўлиш имкониятини 
яратади. Бу муҳим воситани фаоллаштириш тамоили орқали амалга оширилади. Бу 
тамоилни амалга ошириш учун аввало ўқув жараёни (дарснинг мазмуни, 
иштирокчиларнинг ўзаро муносабати, дарснинг мақсади, таълим методлари, қоидалари, 
воситалари) ва унинг ҳаракатлантирувчи кучини аниқ англамоқ ва ташкил қилмоқ зарур. 
Фанлараро алоқадорлик асосида яхши натижаларга эришиш учун бошқа 
фанларнинг ўқув режалари билан яқиндан танишган бўлиш, ҳамда билим ва 
кўникмаларнинг қайси бири қачон ва қайси мавзуни ўрганишда бошқа фандаги билимлар 
ёрдам бера олишини яхши билиши керак. Фанлараро алоқалар физиканинг барча 


UIF-2022: 8.2
SCIENCE AND INNOVATION
ISSN: 2181-3337
INTERNATIONAL SCIENTIFIC JOURNAL


Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling