2022 йил 17 декабрь № Қарши шаҳар Қашқадарё вилоят прокурорига


Download 27.06 Kb.
Sana07.01.2023
Hajmi27.06 Kb.
#1082923
Bog'liq
Бабахонов Жаъфар


2022 йил 17 декабрь № ___ Қарши шаҳар


Қашқадарё вилоят прокурорига


Бабахонов Жаъфар Мухиддиновичнинг ҳимоячиси адвокат Ж.Бўриев томонидан

И Л Т И М О С Н О М А
Ҳозирда Қарши шаҳар И.Каримов кўчаси 289-уй 31-хонадонда яшовчи Бабахонов Жаъфар Мухиддиновичга нисбатан Адвокатура тузилмаси томонидан юридик ёрдам кўрсатилмоқда.
Бабахонов Жаъфар Мухиддинович «Исаев ҳамкорлиги» баҳолаш ташкилотида 2013 йилдан 2022 йилгача баҳоловчи вазифасида ишлаб келган. 2018 йилда иккита кўчмас мулк баҳоланган бўлиб, мазкур баҳолаш ҳисоботлари Қашқадарё вилоят прокуратураси тергов бўлими томонидан мазкур жиноят иши доирасида Республика суд экспертиза маркази Қашқадарё филиали томонидан экспертиза ўтказилганлиги ва суд эксперти хулосаси Бабахонов Жаъфар томонидан танишиб чиқилган.
Ҳимояда бўлган Ж.Бабахонов билан мен ўртамда бўлган суҳбат давомида Мазкур суд-экспертиза хулосаси билан танишиб чиқиб, ЎзР Президентининг ПҚ-3764 қарори 7-бандига асосан баҳолаш ҳисоботлари ҳаққонийлигини экспертиза қилиш учун фақат биринчи ва олий тоифали баҳоловчилар жалб этилиши белгиланган бўлса-да, Республика суд экспертиза маркази Қашқадарё филиали томонидан ҳаттоки баҳоловчи мутахасиси бўлмаган қурувчи-инженер жалб қилинган ва «Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги» қонуннинг 4-моддаси, 17-моддаси, 18.1-моддаси 3-банди ва ВМ нинг 2008 йил 28 июлдаги 161-сонли қарори билан тасдиқланган «Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг экспертизадан ўтказиш тартиби ҳақида» Низомнинг 7-пунктларига зид равишда объектнинг ўтган даврга нисбатан(тўрт йил олдинги) қиймати аниқланган ва эксперт хулосаси берилган.
Бундан ташқари ЖПК нинг 172-моддасига асосан Экспертиза тайинлаш учун асослар мавжуд бўлиб унда
Иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни фан, техника, санъат ёки касб соҳаси бўйича билими бўлган шахс ўтказадиган махсус текшириш орқали олиш мумкин бўлганда экспертиза тайинланади. Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор, судья, мутахассислар, холисларнинг бундай билимларга эга бўлиши экспертиза тайинлаш заруратидан озод этмайди.
Эксперт олдига қўйилган саволлар ва унинг берган хулосаси экспертнинг махсус билимлари доирасидан ташқари чиқиши мумкин эмас.
Экспертизани ушбу Кодексда белгиланган тартибга хилоф равишда ўтказиладиган текширув билан алмаштиришга йўл қўйилмайди. Идоравий текширув хулосаси, тафтиш ҳужжатлари, мутахассислар маслаҳати экспертиза ўтказиш заруратини истисно этмаслиги кўрсатилган бўлса-да, ўз навбатида Республика суд экспертиза маркази Қашқадарё филиали томонидан берилган хулоса мазкур кодекс талабларини ўз навбатида инкор этади.
Шу билан бирга суд эксперти хулосасида меъёрий хужжатлар Баҳолаш стандартлари талаблари ҳам қўпол равишда бузилганлигини кўришимиз мумкин.
Республика суд экспертиза маркази Қашкадарё филиали томонидан берилган хулосада – суд эксперти томонидан асоссиз равишда баҳоловчи томонидан баҳоланган кўчмас мулкка тегишли ер участкаси қиймати баҳолашда аналоглар ер майдонлари ўзгартириб нотўғри баҳоланган деб кўрсатилган, ваҳоланки «Исаев ҳамкорлиги» баҳолаш ташкилоти томонидан бажарилган баҳолаш ҳисоботларида ер қиймати Адлия Вазирлиги томонидан 2009 йилда тасдиқланган 10-сонли «Кўчмас мулкни баҳолаш» стандартининг 3-§ 38-бандига асосан стандарт талаблари доирасида қиёсий таҳлил усулида бозор маълумотларига асосан очиқ бозор маълумотларидан олинган аналоглар билан тўғри амалга оширилган.
Республика суд экспертиза маркази Қашқадарё филиали томонидан берилган хулосада мазкур кўчмас мулкка тегишли ер участкаси қийматини аниқлашда ер қиймати – меъёрий хужжатларни бузган ҳолда ҳисоблаб хулоса берилган ҳамда асоссиз равишда катта фарқ юзага келтиришга сабаб бўлиб Ҳимоя томониннг хақли эътирозига сабаб бўлмоқда, яъни суд эксперти ер участкаси қийматини Адлия Вазирлиги томонидан 2009 йилда тасдиқланган 8-МБМС «Хусусийлаштириш мақсадида баҳолаш» стандарти асосида ҳисоблаб нотўғри хулоса берилган. Ваҳоланки мазкур 8-МБМС стандарти факат хусусийлаштириш мақсадида баҳоланганда ва давлат кўчмас мулк объектлари баҳоланганда мажбурийлиги белгиланган. Мазкур кўчмас мулклар хусусий мулк бўлиб гаров таъминоти мақсадида баҳоланган ҳамда ерни баҳолаш 10-МБМС «Кўчмас мулкни баҳолаш» стандарти асосида баҳоланиши мажбурийлиги белгиланган ва ер участкалари бозор қийматлари бўйича етарлича очиқ маълумотлар мавжуд.
«Исаев ҳамкорлиги» баҳолаш ташкилоти томонидан бажарилган баҳолаш ҳисоботларида кўчмас мулк объектлари уч хил ёндашув доирасида амалга оширилган бўлиб, даромад ёндашувида бажарилган хулоса асоссиз равишда Вилоят ҳокими қарори келтирилмаган важи билан баҳолаш ёндашуви нотўғри деб кўрсатилган, ваҳоланки Қашқадарё вилояти ҳокимининг энг кам ижара ставкалари тўғрисида» ги қарори очиқ маълумот бўлиб, исталган вақтда онлайн ресурслардан ва Вилоят ижара марказидан маълумотлар олиб фойдаланиш мумкин.
«Исаев ҳамкорлиги» баҳолаш ташкилоти томонидан бажарилган баҳолаш ҳисоботларида қиёсий ёндашувида фойдаланилган аналоглар асоссиз равишда бир сегментга мансуб бўлмаган деб хулоса берилган, ваҳоланки 10-МБМС «Кўчмас мулкни баҳолаш» стандартининг 2-§ 32-бандига асосан аналоглар баҳолаш объектига ўхшаш бўлган энг самарали фойдаланишдаги аналоглар билан стандарт талаблари доирасида амалга оширилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда қайта экспертиза тайинлашингизни ҳамда асословчи саволлар «Баҳолаш фаолияти тўғрисида» ги қонуннинг 18-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сонли қарори, ЎзР Президентининг ПҚ-3764-қарори ва 10-сонли «Кўчмас мулкни баҳолаш» стандарти асосида саволлар берилиб, баҳолашни баҳоловчи сертификатига эга ва экспертизани биринчи ёки олий тоифали баҳоловчи мутахасисларга юклашингизни сўрайман.
Адвокат:



Download 27.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling