2022 йил июнь ойининг "15" куни жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, Раислик


Download 54.49 Kb.
Pdf ko'rish
Sana04.04.2023
Hajmi54.49 Kb.
#1325295
Bog'liq
1fe79421-4571-4eb4-82d7-d99b30cb9521



Қ А Р О Р
2022 йил июнь ойининг “15” куни жиноят ишлари бўйича
Тўрткўл туман суди, ўз биносида очиқ суд мажлисида, Раислик
қилувчи С.Атабаев, Х.Наримбетовнинг котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Тўрткўл
туман бўлими томонидан ҳуқуқбузар Н.Абдуллаевга нисбатан
№3-2313-2201/743-сонли Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг
74-моддаси 2-қисми билан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик
ишини ҳуқуқбузар иштирокида кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига
кўра:
Абдуллаев Набижон Эркинович 25.08.1984
йил куни Қоракалпоғистон Республикасиа
туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон
Республикаси фуқароси, маълумоти олий,
оилали, муқаддам маъмурий жавобгарликка
тортилмаган, «Шўрахонли-Абдулла-Эркин»
фермер хўжалиги раҳбари, Тошкент шахар
Чилонзор тумани 20-А мавзеси №3 уйда
яшовчига
нисбатан тўпланган маъмурий материални кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
2021 йил 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан
назорат
қилиш
инспекциясининг
Қорақалпоғистон
Республикаси Тўрткўл тумани бўлими томонидан «Шўрахонли-
Абдулла-Эркин» фермер хужалиги раҳбари Н.Абдуллаев
томонидан 2021 йил 12 ноябрь кунига қадар экин майдонларига
сув олиш учун СИУга талабнома бермасдан лимитдан ортикча,
9,360 м
3
сувдан фойдаланиб келиб, 505,440 сўм зарар етказгани
аниқланган.
Ҳуқуқбузар Н.Абдуллаев судда, айбига тўлиқ иқрор бўлиб,
Тўрткўл тумани «Шўрахонли-Абдулла-Эркин» фермер хужалиги
раҳбари
экани,
2021 йил 12 ноябрь куни «Шўрахонли-Абдулла-Эркин» фермер
хужалигини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
хузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекциясининг Тўрткўл туман бўлими ходимлари томонидан
текширилгани, текширишда у 2021 йил 12 ноябрь кунига қадар
сув ресурсига талабнома бермасдан лимитдан ортикча
Ҳужжат имзоланган: Атабаев Саловат Султанович, 15.06.2022
3-2313-2201/743


фойдалангани, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини,
етказилган зарарларни коплаб беришини, оилавий шароитини
ва моддий аҳволини билдириб, енгиллик беришни сўради. 
Ҳуқуқбузар Н.Абдуллаевнинг содир қилган ҳуқуқбузарлиги,
ўзининг айбига иқрор бўлиб берган кўрсатувидан ташқари
ишдаги буйруқ, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
баённома, далолатнома, тушунтириш хатлари ҳамда бошқа
ҳужжатлар билан тўлиқ тасдиқланади.
Суд, суриштирув органи томонидан ҳуқуқбузар
Н.Абдуллаевни хатти-ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг 74-моддаси 2-қисми билан тўғри квалификация
қилинган деб ҳисоблайди.
Суд, ҳуқуқбузар Н.Абдуллаевга нисбатан жазо тайинлашда
жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида унинг
шахсини, иш ҳолатини, қилмишига иқрор ва чин кўнгилдан
пушаймонлигини, оилавий шароитини, муқаддам маъмурий
жавобгарлика тортилмагани, моддий аҳволини инобатга олиб,
унга
Ўзбекистон
Республикаси
МЖтКнинг
21-моддасини қўллаб, маъмурий жавобгарликдан озод этиб,
огохлантириш билан кифояланиши лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг 33,309-311-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Абдуллаев Набижон Эркинович Ўзбекистон Республикаси
МЖтКнинг 74-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий
ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилсин ва у Ўзбекистон
Республикаси МЖтКнинг 21-моддаси билан маъмурий
жавобгарликдан озод этиб, огохлантириш билан кифоялансин. 
Томонларга иш бўйича ўзларига етказилган моддий ва
маънавий зарарлар бўлган тақдирда фуқаролик тартибда
изланиш ҳуқуқи борлиги тушунтирилсин.
Қарордан норози тарафлар қарор ўқиб эшиттирилган
кундан эътиборан, ҳуқуқбузар қарор нусхасини олган кундан
бошлаб йигирма сутка ичида шу суд орқали Қорақалпоғистон
Республикаси судига апелляция тартибида шикоят беришга,
прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик килувчи:

С.Атабаев
Ҳужжат имзоланган: Атабаев Саловат Султанович, 15.06.2022
3-2313-2201/743


Ҳужжат имзоланган: Атабаев Саловат Султанович, 15.06.2022
3-2313-2201/743

Download 54.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling