2022 йил якунлари саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш


Download 187.34 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana19.04.2023
Hajmi187.34 Kb.
#1367478
  1   2   3
Bog'liq
jil-akunlari-2



2022 ЙИЛ ЯКУНЛАРИ 
Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 4 223,4 млрд.сўм 
(2022 йил якуни бўйича прогноз – 4 185,1 млрд.сўм) ёки ўсиш суръати 
107,1 фоизни (йил якуни бўйича прогноз – 106,3 фоиз) ташкил этиши 
кутилмоқда. Жумладан: Ҳозирги кунда фаолият юритаётган корхоналар 
ҳисобига 3 874,3 млрд.сўм; 2022 йил давомида ишга тушган саноат 
корхоналари бўйича аниқланган қўшимча ҳажмлар – 349,1 млрд. сўмни 
ташкил этади. Хусусан: “Ангрен ЭИЗ” ҳудудида ишга тушган 6 та ишлаб 
чиқариш корхоналари ҳисобига 219,8 млрд.сўм; Давлат инвестиция 
дастури доирасида ишга тушган 9 та лойиҳалари ҳисобига 103,9 
млрд.сўм, Ҳудудий инвестиция дастури доирасида ишга тушган 4 та 
лойиҳа ҳисобига 25,3 млрд.сўм миқдорида саноат маҳсулотларини ишлаб 
чиқариш ҳажмлари бажарилади. 
Мисол учун: "Intisoar Near" МЧЖ томонидан синтетик сеолит 
маҳсулотини и/ч йиллик ҳажми 46,0 млрд.сўмни, "Ecoton Sharq" МЧЖ 
томонидана бетон маҳсулотлари и/ч йиллик ҳажми 159,0 млрд.сўмни, “Lux 
Ceramics 
Group” 
МЧЖ 
томонидан 
глазурланган 
керамогранит 
маҳсулотларини и/ч йиллик хажми 114,2 млрд.сўмни, "Central Asia Chemicals" 
МЧЖ томонидан лауретсулфат натрий, алкилбензолсулфон кислотаси ва 
кир-ювиш кукуни махсулотларини йиллик и/ч ҳажми 139,9 млрд.сўмни ва 
"Lux-Stone" МЧЖ томонидан шиша кристалидан плиталар йиллик и/ч 
қуввати 222,9 млрд.сўмни ташкил этади. 
Йил якуни бўйича аҳоли жон бошига саноат маҳсулотларининг 
ҳажми 23 996,6 минг сўмни ташкил этиши кутилмоқда. 
Хизмат кўрсатиш ва сервис ҳажми 1 702,7 млрд.сўм (2022 йил якуни 
бўйича прогноз – 1 641,7 млрд.сўм) ёки ўсиш суръати 113,5 фоизни (йил 
якуни бўйича прогноз – 110,1 фоиз) ташкил этиши кутилмоқда. 
Жумладан:Ҳозирги кунда фаолият юритаётган корхоналар ҳисобига 1 
661,8 млрд.сўм; 2022 йил давомида ишга тушган хизмат кўрсатиш 
объектлари бўйича аниқланган қўшимча ҳажмлар – 40,9 млрд. сўмни 
ташкил этади. Хусусан: Давлат инвестиция дастури доирасида ишга 


тушган 16 та лойиҳалари ҳисобига 5,5 млрд.сўмлик; Ҳудудий инвестиция 
дастури доирасида ишга тушган 16 та лойиҳа ҳисобига 20,7 млрд.сўмлик; 
Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш давлат дастурлари 
доирасида (марказий кўнгилочар кўчалар, маҳаллалараро кўча, йўлбўйи, 
кўчма-савдо) ишга тушган 313 та хизмат кўрсатиш ва савдо шаҳобчалари 
ҳисобига 14,7 млрд.сўмлик хизмат кўрсатиш ва сервис ҳажмлари 
бажарилади. 
Мисол учун: 2022 йил давомида ишга тушган "АНГРЕН ЧАРМ 
ИНВЕСТ" ҚК МЧЖнинг йиллик хизмат кўрсатиш ҳажми 10,0 млрдсўмни, 
“Ангрен прагма” МЧЖнинг йиллик хизмат кўрсатиш ҳажми 1,9 млрд.сўмни, 
“Янгиобод РЎМБ” МЧЖнинг йиллик хзмат кўрсатиш ҳажми 1,6 млрд.сўмни 
ташкил этади. 
Йил якуни бўйича аҳоли жон бошига хизмат кўрсатиш ҳажмлари 9 
674,4 минг сўмни ташкил этиши кутилмоқда. 

Download 187.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling