2022 университетнинг
Download 1.36 Mb.
|
Ўз ўзини бахолаш ТДТУ кирилча
Баҳолаш соҳаси 6.
Т А Л А Б А Л А Р Талабаларни ўқишга қабул қилиш ва уларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда уларни самарали қўллаб-қувватлаш. Университет амалга оширилаётган таълимнинг барча босқичлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳар йили ишлаб чиқиладиган қабул қоидалари асосида қабул сиёсатини белгиланади ва амалга оширади. Йилдан-йилга университетда янги йўналишлар очилганлиги ва йўналишда квоталар оширилганлиги туфайли талабалар сони ортиб бормоқда. Тошкент давлат техника университетининг сўнгги 5 йилдаги талабалар сони тўғрисидаги маълумотлар (рейтинг жадваллари маълумотлари)
Қабул қилиш қоидалари университет Илмий кенгашининг мажлисида қабул қилинади ва университет ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Қабул қилиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ ишлаб чиқилади. Университетда ходимлар ва талабаларнинг нормал маънавий муҳитини таъминлаш мақсадида Тошкент далат техника университетининг “Одоб-ахлоқ кодекси” янги таҳрирда ишлаб чиқилиб, Илмий кенгашнинг 2021 йил 20-декабрдаги 4-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланди Университетга ўқишга қабул қилиш учун Қабул тўғрисидаги низомга мувофиқ Қабул комиссияси ташкил этилади. 2021-йил 22-июндаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5157-сон қарори асосида қабул амалга оширилди «О параметрах государственного заказа по приему на учебу в высшие образовательные учреждения Республики Узбекистан в 2021/2022 учебном году» ҳттпс://лех.уз/доcс/5472308. Қабул комиссиясининг раиси университет ректори бўлиб, абитуриентлар ва уларнинг қонуний вакиллари билан ишлаш учун қабул комиссиясининг масъул котибини тайинлайди. Қабул қилиш тартиби университетнинг энг малакали ва малакали ходимларидан ташкил топган қабул комиссияси котибияти томонидан амалга оширилади. Университет амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ногиронлиги бўлган талабалар ва ногиронларни қабул қилиш сиёсатига эга ва амалиётга жорий этилган бўлиб, бу Ўзбекистон ОТМларига қабул тўғрисидаги низомда ҳам ўз аксини топган. Ҳар йили ногиронлиги бўлган шахсларни ўқишга қабул қилиш учун махсус қабул квота ажратилади. Университет талабаларини бошқа университетлардан ва бошқа таълим дастурларидан кўчириш сиёсатига эга ва бу амалиётини қонун доирасида амалга оширади. Президентимизнинг «О параметрах государственного заказа по приему на учебу в высшие образовательные учреждения Узбекистана в 2021-2022 учебном году»ги қарорига асосан жорий йилнинг 15 июлидан бошлаб талабаларни бир олий ўқув юртидан бошқасига ўтказишнинг янги тартиби жорий этилди. Хорижий олий таълим муассасалари (шу жумладан, энг яхши 1000 та халқаро рейтингга киритилган) талабалари Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларининг тегишли ва турдош таълим йўналишларига қонун доираси асосида амалга оширишлари мумкин. Сўнги 2 йил ичида ёрдам олган талабалар ҳақида маълумот
Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling