2022 университетнинг


Download 1.36 Mb.
bet2/24
Sana20.06.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1628106
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Ўз ўзини бахолаш ТДТУ кирилча

Университет миссияси
МИССИЯ:
Мухандислик иши ва ишлаб чиқариш технологиялари соҳаларини ривожлантириш ҳамда таълим хизматлари, тадқиқот ва инновацялар глобал бозорида таълим ва илм-фан нуфузини мустаҳкамлаш.
Тошкент давлат техника универстетининг стратегик мақсади рақамли иқтисодиётга интеграциялашган илгор илмий, таълим ва инновациялар кластерини шакллантиришдан иборат бўлиб, унинг ядросини дунё даражасидаги илмий-тадқиқот ва интелектуал марказлар қаторига кирувчи замонавий ва инновацион университетни ташкил этади.
Тошкент давлат техника универстетининг истиқболли нигоҳи - Юқори академик репутация ва ОТМларнинг халқаро рейтингларида етакчи мавқеларга эга бўлган ва асосий тавсифлари қуйида келтирилган дунё даражасидаги университет бўлишга қаратилган:
Илғор тадқиқотлар
Сифатли таълим
Юқори малакали кадрлар
Ривожланган инновацион экотизим
Тошкент давлат техника универстетининг шиори - Фикрла. Ўзгартир. Амалга ошир.
Қарор қабул қилувчи органларнинг рўйхати
Кузатув Кенгаши
Ректор
Университет Кенгаши
Баҳолаш соҳаси. 1.
Б О Ш Қ А Р У В
СТРАТЕГИК РЕЖАНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШ МЕХАНИЗМЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШ.
1.3.1. Мониторинг қилиш механизми.
Тошкент давлат техника университетида Стратегик режаларни бажарилиши мониторинги ҳамда баҳолаш мезонларини Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими бошлиғи томонидан доимий мониторинги юритилади. Унга кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳттпс://мф.ижро.уз/ платформа орқали барча тегишли раҳбарлар учун алоҳида тегишлилиги бўйича вазирликлар ва ректор буйруқларининг ижросини ўз вақтида таъминлаш ишлари доимий назорат қилинади.
1.3.2. Билимга бўлган эҳтиёж ва иш билан боғлиқ эҳтиёжлар ҳақида маълумот.
Маълумки, университетлар ўз талабаларини фақат битирув учун эмас, балки иш жойига тайёрлашлари керак. Шуларни ҳисобга олган ҳолда Тошкент давлат техника университетида ҳар йили битирувчиларнинг бандлик даражаси бўйича фаол иш олиб борилмоқда. Бандлик даражаси индекси бўйича “Маркетинг ва талабалар амалиёти” деб номланган бўлим мавжуд. Мазкур бўлим томонидан 2021-йил декабр ойида ўтказилган сўнгги сўровга кўра, Тошкент давлат техника университетини жами 2549 нафар талаба тамомлаган бўлса, шулардан 1619 нафари бандлик сўровида қатнашган. Сўров маълумотларига кўра, 1409 нафар талаба (87,1%) иш ва кейинги босқичга (магистратура, ПҳД) қабул қилинган, 275 нафар талаба (10,6%) ҳали ишсиз, касаллиги туфайли ишламаётганлар (1,2,3-гуруҳ ногиронлари) 1 нафар ва 57 нафар талаба декрет таътилида ва бола парвариши таътилида эканлиги жами 58 нафар талаба (2,3%) аниқ бўлди.
Тошкент давлат техника университети томонидан 2021-йилда бандлик даражаси мониторинги натижалари

Иштирокчилар

1619

Ишга ва ўқишга қабул қилинган

1409

Ишсиз

275

Декрет таътилида ва бола парвариши таътилида, 1,2,3-гуруҳ ногиронлари

58




Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling