2022 университетнинг


Download 1.36 Mb.
bet9/24
Sana20.06.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1628106
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24
Bog'liq
Ўз ўзини бахолаш ТДТУ кирилча

3.1.д. Аттестация
Ўқув йили давомида профессор-ўқитувчилар таркиби фаолиятини баҳолаш тартиби Давлат инспексиясининг йиллик рейтинг кўрсаткичлари асосида баҳоланади. Профессор-ўқитувчилар фаолияти асосан иккита мезон бўйича баҳоланади: ўқув-услубий ва илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлиги. Кафедра ва деканларнинг рейтинглари профессор-ўқитувчиларнинг фаолияти самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
3.2.д. Академик эркинлик ва кафолатланган яхлитлик
Тошкент давлат техника университети ректори буйруғи билан коррупсияга қарши курашиш бўйича ишчи гуруҳи тузилиб, унинг таркиби тасдиқланган. Коррупсияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этишга ёрдам берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси” тасдиқланган. Шунингдек, Тошкент давлат техника университетида доимий фаолият юритувчи Коррупсияга қарши курашиш бўлими ташкил этилган бўлиб, у ходимлар томонидан меҳнат қонунчилигига риоя этилишини ўрганиш, хизмат вазифаларини бажариш устидан назоратни амалга ошириш, ишга қабул қилиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш ва низоларга йўл қўймасликни таъминлайди. Коррупсияга қарши курашиш бўлими фаолияти календар йили учун тасдиқланган режа асосида амалга оширилади. Юқоридаги саъй-ҳаракатлар шаффофлик ва академик ҳалолликдаги ижобий ўзгаришларга олиб келади.
3.3.а. Ўқитувчилар ва тадқиқотчилар ҳақида маълумот
Университетнинг асосий таркибига 1045 нафар профессор-ўқитувчилар киради. Улардан 483 нафари илмий даражага эга профессор-ўқитувчилар (111 нафар профессор, 372 нафари доцент ва фан номзоди).
Ҳозирги кунда университетнинг кундузги сменада дарс ўтувчи профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти 46,2 фоизни ташкил этади.
3.3.б. Бир ўқитувчига тўғри келадиган максимал талабалар сони
Гуманитар фанлар учун – 25, ижтимоий фанлар – 30, физика фанлари – 20, биотиббиёт фанлари – 20, техника фанлари – 20, санъат – 10
3.3.c. Педагогик ходимларни илмий-тадқиқот фаолиятига рағбатлантириш
Университет Илмий Кенгашининг қарорига мувофиқ профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот фаолияти натижаларига кўра эришган натижалари учун бир марталик рағбатлантириш турлари ва миқдорлари белгиланади. Ушбу ҳужжатга кўра, ўқитувчилар Сcопус ва Wеб оф Сcиенcе базаларига киритилган журналлардаги нашрлари, интеллектуал мулк учун тўловлар ва бошқалар учун мукофотланадилар. Бу аксияларнинг барчаси университет томонидан молиялаштирилади.

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling