ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни устувор равишда жойлаштириш;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза бериш
ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш назарда тутилади.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2023 йил
май
|
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги И.Абдурахмонов,
Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов,
Адлия вазирлиги А.Ташкулов
|
2. Қуйидаги давлат хизматларини Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш:
кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза тизимини жорий этиш;
спорт турлари бўйича спорт унвонлари ва спорт разрядларини бериш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
|
2023 йил июнь
|
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев,
Адлия вазирлиги А.Ташкулов,
Рақамли технологиялар вазирлиги Ш.Шерматов
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
А.Икрамов
|
10-мақсад: Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш
|
|
Давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида рақамлаштириш мақсадида “Давлат хизматчиси” мобил дастурини жорий этиш.
|
1. Давлат фуқаролик хизматчисининг юридик
ҳамда жисмоний шахслар
билан иш фаолиятига оид муносабатларини рақамлаштириш юзасидан таҳлил ўтказиш.
2. Техник топшириқ ҳужжатини шакллантириш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш.
3. Мобил иловани ишлаб чиқиш ва уни "Электрон ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси билан ахборотларни электрон алмашинувини йўлга қўйиш.
4. “Давлат хизматчиси” мобил дастурини ишга тушириш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2023 йил
март
2023 йил май
2023 йил июль
2023 йил август
|
Давлат хизматини ривожланти-ришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
|