1. 2023 йилда иқтисодий ўсиш суръатлари 5,3 фоизда ўсишини таъминлаш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2023 йил давомида
|
–
|
Вазирлар Маҳкамаси Ж.Қўчқоров
|
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев,
Марказий банк М.Нурмуратов,
манфаатдор вазирлик ва идоралар,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
2. Йиллик инфляция даражасини 9,5–10 фоизгача пасайтириш.
Бунда:
макропруденциал назорат механизмлари ва воситаларини такомиллаштириш, уларнинг пул-кредит сиёсати чора-тадбирлари билан мувофиқлаштириш орқали инфляция даражасини пасайтириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш;
нарх шаклланишининг бозор механизмларини амалиётга татбиқ этиш ва тартибга солинадиган товарлар нархини қайта кўриб чиқиш.
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
Амалий чора-тадбирлар
|
2023 йил давомида
|
-
|
Вазирлар Маҳкамаси Ж. Қўчқоров
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Р. Гулямов
|
Марказий банк М.Нурмуратов,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
|
3. Давлат қарзини бошқаришда йилига янги жалб қилинган ташқи қарз миқдори 4,5 млрд доллардан ошмаслигини таъминлаш.
Унга кўра, давлат ташқи
қарзи маблағларини асосан муҳим ижтимоий соҳа ва инфратузилмани ривожлантиришга йўналтириш.
|
Амалий чора-тадбирлар
|
2023 йил давомида
|
-
|
Вазирлар Маҳкамаси Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев
|
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ш.Кудбиев,
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Л.Кудратов,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар
|
22-мақсад: Миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва ялпи ички маҳсулотда саноат улушини оширишга қаратилган
саноат сиёсатини давом эттириб, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 баробар ошириш
|
|
Республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолисига нефть-газ маҳсулотларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш.
|
|