2023 йил 1-чорак якуни бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари (kpi) асосида баҳолаш методикаси I боб. Умумий қоидалар
г) хатлов натижалари - 20 баллгача; Хатлов натижалари икки йўналишда
Download 41.23 Kb.
|
1 Методика Хоким ёрдамчиси KPI 1 илова охиргиси
г) хатлов натижалари - 20 баллгача;
Хатлов натижалари икки йўналишда, яъни хатлов ўтказилган хонадонлар сони (10 балл), хатлов сўровномаси жадвалларини тўлдирилганлик даражаси (10 балл) бўйича баҳоланади. 1-йўналиш: 1-чорак давомида хатлов ўтказилган хонадонлар сони бўйича жами чораклик нормани тўлиқ бажарган ҳолда максимал (10 балл) балл берилади. Бунда, ҳоким ёрдамчиси томонидан чораклик максимал кўрсаткичи режаси 10 та хонадон этиб белгиланиб, мазкур режани бажарганлик даражаси пропорционал равишда кунлик ҳисобланади. Хатлов учун бахо қуйидаги формула орқали ҳисобланади: * бунда, – хатлов бўйича жами ҳисобланган балл, – 1-кунда ҳоким ёрдамчиси томонидан хатловдан ўтказилиши лозим бўлган хонадон сони, – чоракдаги жами иш кунлари сони. Агарда, 1-чоракда хатловдан ўтказилган жами хонадон сони жами 1-чорак нормасидан ортиқ бўлса, унинг ортиқча қисми 2-чорак хатлов балларини ҳисоблашда инобатга олинади, яъни: Агарда, > , бунда = * 10 бунда,
- – 1-чорак учун хатловдан ўтказилиши лозим бўлган хонадонлар режаси (нормаси). Агарда, маҳалладаги жами хонадонлар сони 1-чорак учун хатловдан ўтказилиши лозим бўлган хонадонлар режаси (нормаси)дан кам бўлса, чоракдаги жами иш кунлари сони қуйидагича аниқланади: = / 10 бунда – маҳалладаги жами хонадонлар сони. 2-йўналиш: хатлов сўровномаси жадвалларини тўлдирилганлик даражаси учун - 10 баллгача. Бунда, сўровноманинг 4 та йўналиши (асосий маълумотлар, оила аъзолари, бандлик ва таълим, ижтимоий-иқтисодий ҳолат) тўлиқ ва сифатли тўлдирилганлиги ҳар бири бўйича 2,5 баллдан тўлдирилганлик даражасига кўра пропорционал баҳоланади. д) Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ижроси (кейинги ўринларда – дастур ижроси) - 20 баллгача. Бунда, дастур ижроси икки қисмда, яъни кредитларнинг ажратилиши ҳамда 2022 йилда ажратилган кредитларнинг ўз муддатида қайтарилиши баҳоланади. 1-қисм - кредитларнинг ажратилиши: - 10 кундан ортиқ муддатда кўриб чиқилган (кўриб чиқилмаган) аризалар сонининг жами келиб тушган аризалар сонига нисбати бўйича фоиз ҳисобида максимал баллдан қисқартирилади – максимал балл 4 балл; - маҳаллага ажратилган 1-чорак лимитининг тўлиқ ўзлаштирилганлик (тавсиянома берилганлик) даражасига фоиз ҳисобида - 3 баллгача; - маҳсулот ёки хизматларни етказиб берилганлиги тўғрисида расмийлаштирилган жами далолатномалар сонидаги 5 кун муддатда расмийлаштирилган далолатномаларнинг улуши, фоиз ҳисобида - 3 баллгача. Download 41.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling