2023 йил 1-чорак якуни бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари (kpi) асосида баҳолаш методикаси I боб. Умумий қоидалар


Download 41.23 Kb.
bet1/4
Sana17.06.2023
Hajmi41.23 Kb.
#1542597
  1   2   3   4
Bog'liq
1 Методика Хоким ёрдамчиси KPI 1 илова охиргиси


Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кузатув кенгашининг
2023 йил “___” __________даги ___-сон қарорига
1-илова

2023 йил 1-чорак якуни бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини


самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш
МЕТОДИКАСИ

I боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу методика маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари
бўйича ҳоким ёрдамчилари (кейинги ўринларда – ҳоким ёрдамчилари)ни Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) маблағлари ҳисобидан 2023 йил 1-чорак натижалари учун мукофотлаш мақсадида ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари (кейинги ўринларда – самарадорлик кўрсаткичлари) асосида баҳолашда қўлланилади.
2. Ҳоким ёрдамчилари фаолияти ҳар чорак якуни бўйича бир марта “Онлайн маҳалла” платформаси орқали электрон тарзда баҳоланади.
Баҳолашни ўтказиш билан боғлиқ техник ва ташкилий масалалар бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги масъул ҳисобланади.
3. Самарадорлик кўрсаткичлари мазкур методиканинг 1-иловасидаги 5 та статистик кўрсаткичлар ва саволномадан иборат.
Ҳоким ёрдамчиси фаолияти натижадорлиги максимал 100 баллда баҳоланиб, статистик кўрсаткичларга 90 балл, сўровномага 10 балл берилади (1-илова).
Сўровномада 10 балл 4 та савол бўйича тенг миқдорда 2,5 баллдан тақсимланади.
4. Мазкур методика ҳоким ёрдамчиларининг 2023 йилдаги фаолиятини баҳолашга қаратилган бўлиб, кейинги ҳисобот даврида кўрсаткичларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
II боб. Ҳоким ёрдамчиларнинг фаолиятини баҳолаш
5. Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини баҳолаш қуйидаги босқичлардан иборат.
1-босқич. Ушбу методиканинг 1-иловасида кўрсатилган тарзда кўрсаткичларни ҳисоблаш усули орқали қуйидаги 5 та кўрсаткич аниқлаб олинади:
а) аҳоли бандлигини таъминлаш - 20 баллгача;
Бунда, туман (шаҳар)даги жами бандлиги таъминланганлар сонининг туман (шаҳар)даги жами аҳоли сонига нисбати бўйича туман (шаҳар)даги ўртача кўрсаткичдан 20 фоиз ёки ундан юқори кўрсаткичли барча маҳаллаларга максимал балл берилиб, қолган маҳаллаларга ўртача кўрсаткичнинг 20 фоиз юқорисига нисбатан фоиз ҳисобида балл ҳисобланади;
Бандлиги таъминланган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларнинг хаққонийлигини таъминлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитасининг фуқаролар иш хақига ҳисобланган даромад солиғи бўйича маълумотлар базасидан фойдаланилган ҳолда баллар ҳисобланади.
Бунда, иш хақи ҳисобланган фуқаролар рўйхатига ҳисобот даврида янги киритилганларни ҳисобот даврида бандлиги таъминланган аҳоли сифатида ҳисобга олинади.
б) янги ташкил этилган кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари -
20 баллгача;
ҳисобот даврида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари (юридик ва жисмоний шахслар) бўйича жами янги ташкил этилган ва фаолияти қайта тикланганлар сони йиғиндиси ҳамда тугатилган ва вақтинча фаолиятини тўхтатганлар сони йиғиндиси ўртасидаги фарқнинг жами аҳоли сонига нисбати бўйича туман (шаҳар)даги ўртача кўрсаткичдан 20 фоиз ёки ундан юқори кўрсаткичли барча маҳаллаларга максимал балл берилиб, қолган маҳаллаларга ўртача кўрсаткичнинг 20 фоиз юқорисига нисбатан фоиз ҳисобида балл ҳисобланади;
Бунда, тугатилган кичик бизнес субъектлари сонига қуйидаги ҳолатлар киритилмайди:
- корхоналарнинг бирлашиши ҳисобига тугатилганлар;
- ҳисобот давридан олдин фаолияти вақтинча тўхтатилиб, гувоҳномасининг амал қилиш муддати ҳисобот даврида тугаганлар;
Агарда ҳисобот даврида маҳаллада янги ташкил этилган ва фаолияти қайта тикланганлар сони йиғиндиси ҳамда тугатилган ва вақтинча фаолиятини тўхтатганлар сони йиғиндиси ўртасидаги фарқ манфий рақам бўлса “0” балл билан баҳоланади;
в) ўзини-ўзи банд қилиш - 10 баллгача;
Бунда, туман (шаҳар)даги жами ўзини-ўзи банд қилганлар сонининг туман (шаҳар)даги жами аҳоли сонига нисбати бўйича туман (шаҳар)даги ўртача кўрсаткичдан 20 фоиз ёки ундан юқори кўрсаткичли барча маҳаллаларга максимал балл берилиб, қолган маҳаллаларга ўртача кўрсаткичнинг 20 фоиз юқорисига нисбатан фоиз ҳисобида балл ҳисобланади;
Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларнинг хаққонийлигини таъминлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базасидан фойдаланилган ҳолда баллар ҳисобланади.

Download 41.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling