Карантин даврида масофадан туриб мактаб ўқувчилари билан ишлаш, пандемия даврида уларнинг руҳиятини кўтариш
Download 15.28 Kb.
|
Ҳисобот Г.Отабаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Карантин даврида масофадан туриб мактаб ўқувчилари билан ишлаш, пандемия даврида уларнинг руҳиятини кўтариш
- Психологик маслаҳат борасида
- Тарбияси оғир болалар билан коррекцион ишларни амалга ошириш борасида
- Касб-ҳунарга йўналтириш борасида
- Илова: Тайёрланган видеоролик, презентация ҳамда ўқувчилар билан мулоқотдан баъзи лавҳалар.
ҲИСОБОТИ 2020 йил 24 апрель Тўрақўрғон тумани. Тўрақўрғон тумани ХТБга қарашли 24-умумтаълим мактабида жами 619 нафар ўқувчи таҳсил олади, улардан 301 нафари ўғил бола, 318 нафари қиз бола. 2 нафар якка тартибда таҳсил олади. Ўқувчилар ёши 7 ёшдан 18 ёшгача. Карантин давригача мактаб ўқувчиларининг ижтимоий ривожланишида оғишлар кузатилмаган, “хавфли гуруҳ”га кирувчи ўқувчилар бўлмаган. 24-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг оиласида ёки ижтимоий мослашувида жиддий муаммолари йўқ ва улар психологик саломат. Республикада кенг тарқалган коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш, у туфайли келиб чиқаётган инқирозларни юмшатиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш юзасидан Ҳукуматимиз томонидан бир қатор чора-тадбирлар белгиланганлигини инобатга олиб, 24-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг ўз уйларида муқим ўтиришлари, бегоналар билан мулоқотни чеклашлари, уйда дарс тайёрлашлари, фойдали иш билан банд бўлишлари, мақсадсиз кўчага чиқмасликларини назорат қилиш ҳамда руҳан тушкунлик ёки касалликдан қўрқувга тушмасликлари учун мактаб раҳбарияти билан биргаликда бир қатор чоралар амалга оширилмоқда. Ҳусусан, амалиётчи психолог сифатида ўқувчиларнинг психик ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни ўрганиб чиқдим, уларга далда бўлиш, уйда қолишлари учун мотив бериш, илм олишда сусаймасликлари учун қўллаб-қувватлаш мақсадида турли видеороликлар, аудиолар тайёрлаб юбордим, телефон орқали доимий мулоқотда бўлиб ўқувчилар кайфияти, машғул бўлаётган ишлари юзасидан кузатув олиб бордим. Дарслар давом этиши учун телевидения орқали намойиш этилаётган видеодарсларни кўриб боришларини назорат қилдим, ўзим ҳам презентациялар тайёрлаб масофадан туриб тушунтириб боряпман, ижтимоий реабилитация қилиш бўйича масофавий тадбирларни амалга ошириб боряпман. Психологик маслаҳат борасида: Ўқувчилар билан олиб бораётган фаолиятим янада самарали бўлиши учун ўқувчиларнинг ота-оналари билан масофадан мулоқотга киришиб, уларнинг психологик маданиятини ошириш мақсадида суҳбатлар ўтказяпман, фарзандлари хақида, уйда ўзларини қандай тутаётганликлари тўғрисида суриштирув олиб боряпман. Муаммо мавжуд бўлган тақдирда, маслаҳатлар бериб, ўқувчининг ўзи билан боғланиб, муаммони бартараф этяпман, шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўқувчиларимда жиддий муаммо кузатилаётгани йўқ. Ўқувчиларнинг уйда оила билан муносабатларини соғлом шакллантириш, касаллик юқтириб олмаслик учун шаҳсий гигиена қоидаларига амал қилиш, оиладагиларга ҳам эслатиб туриш юзасидан кўрсатмалар бериб боряпман. Ҳар бир ўқувчи билан индивидуал ёндошувни амалга ошириш мақсадида ўқитувчи-синф раҳбари-отан-она – ўқувчи занжири ишлашига ҳаракат қиляпман. Суҳбатлар, маслаҳатлар орқали психологик билимларни тарғиб қиляпман. Тарбияси оғир болалар билан коррекцион ишларни амалга ошириш борасида: тарбияси оғир ўқувчилар бўлмаганлиги сабабли, фақат профилактика ишларини амалга ошираяпман. Касб-ҳунарга йўналтириш борасида: Ўқувчиларнинг қизиқишлари, лаёқатлари, қобилиятлари, касб борасида танловларини ўрганиб, бунга ота-онанинг муносабатларини кузатиб боряпман суҳбатлар орқали. Ўқувчиларга ўзлари танлаган касбни эгаллашлари учун билим олишларига мотивлар бериб боряпман. Танлаган касбларининг ижобий томонларини кўрсатиб, қизиқишларини қўллаб-қувватлаяпман. Касб борасида бир қарорга келмаган ўқувчиларга касблар хақида маълумотлар бериб, уларнинг қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда тавсиялар бериб боряпман. Яна албатта, қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар ҳалоллик, инсонийлик устун туриши кераклигини сингдириб боряпман. Психологик тадқиқот ва тажрибалар олиб боряпман. Мактабгача таълим ташкилоти психологлари билан масофадан мулоқот ўрнатиб, мактаб ёшига етган болалар ва уларнинг хулқ-атвори тўғрисида маълумот оляпман, бундан мақсад: янги ўқув йилидан мактабга қабул қилиниши мумкин бўлган болаларни адаптация жараёнига кўмаклашиш, мактабда уларга қулай ижтиомий муҳит яратиш. *Изоҳ: Юқоридаги барча тадбирлар масофадан туриб амалга оширилмоқда. Қисқа сатрларда баён қилинди. Илова: Тайёрланган видеоролик, презентация ҳамда ўқувчилар билан мулоқотдан баъзи лавҳалар. Download 15.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling