2023 йил 11 ноябр, шанба кунида АҚХАИ, “Иқтисодиёт” кафедрасига қарашли Иқтисодиёт (қишлоқ хўжалигида) таълим йўналиши 4-95 гурух талабаларига Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиғи, иқтисодчи Халилов Рахимжон, Андижон вилояти агроинспекцияси бош мутахассиси Муталлибжон Сулаймонов ва вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Хаётбек Хакимовлар томонидан “Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни режалаштириш” фанидан ташкил этилган амалий машғулот дарси хақида
М А Ъ Л У М О Т
2023 йил 11 ноябр, шанба куни Андижон вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасида таълимда “Фан-таълим-ишлаб чиқариш интегратсияси”ни йўлга қўйиш доирасида Иқтисодиёт таълим йўналиши 4-95 гуруҳ талабаларига ”Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришни режалаштириш” фанидан амалий машғулот дарси ташкил этилди. Амалий машғулот дарсига кафедра докторанти Садиқова Гавхарой ташкилотчилик қилди. Амалий машғулот дарси Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиғи, иқтисодчи Халилов Рахимжон ака (Қишлоқ хўжалигини режалаштиришнинг долзарб муаммолари мавзусида), Андижон вилояти агроинспекцияси бош мутахассиси Муталлиб ака Сулаймонов (Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида интенсив омилларни амалга ошириш имкониятлари мавзусида) ва вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Хаётбек Хакимов (Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида кадрларни танлаш ва мехнатга хақ тўлашни такомиллаштириш мавзусида) лар томонидан олиб борилди. Амалий машғулот давомида хар уччала етакчи мутахассисларга битирувчилар томонидан саволлар берилиб етарлича жавоблар олинди. Айниқса, янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича М.Сулаймоновни маълумотлари битирувчилар учун жуда қизиқарли бўлди. Шунингдек, битирувчилар кадрлар бўлимини бошлиғи Х.Хакимов томонидан берилган маълумотлар учун миннатдорчилик билдиришиб ўзларини қизиқтирган саволлари билан мурожжааат қилишди.
Андижон вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси
Кафедра мудири: О.Шерматов 11.11.2023
Do'stlaringiz bilan baham: |