2023 йил 27 март куни, жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди
Download 162.7 Kb. Pdf ko'rish
|
А Ж Р И М 2023 йил 27 март куни, жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, шу суднинг судьяси Э.Бобажоновнинг раислигида, судья ёрдамчиси Э.Атахановнинг котиблигида, тарафлардан Урганч шаҳар прокурорининг ёрдамчиси Ш.Исмаилов, Урганч шаҳар ИИО Пробация гуруҳи инспектори А.Исмаилов ва маҳкума Ш.Маткурбанованинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг 1-2201-2201/108-сонли тақдимномаси кўриб чиқилди. Маткурбанова Ширин Матмуратовна (Matkurbanova Shirin Matmuratovna), 1978 йил 15 январь куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта-махсус, Урганч тиббиёт бирлашмаси марказлашган ҳисобҳона ҳисобчиси, бева, 3 нафар фарзандлари бор, муқаддам жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг 2022 йил 15 июлдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а,г” бандлари ва 228-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 59-моддаси тартибида 1 йил муайян ҳуқуқдан, яъни давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг 10 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 1 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган, Урганч шаҳар, “Юқорибоғ” маҳалласи, М.Хоразмий кўчаси, 1-йўлак, 45-уйда истиқомат қилади. Суд, тарафларнинг фикрларини эшитиб, тақдимнома юзасидан тўпланган ҳужжатларни текшириб чиқиб, қуйидагиларни суд А Н И Қ Л А Д И: Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасида, маҳкума Ш.Маткурбановага тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўталмай қолган қисмини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш сўралган. Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг 2022 йил 15 июлдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 3-қисмининг “а,г” бандлари ва 228-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилиб, ЖКнинг 59-моддаси тартибида, 45-моддасини билан 1 йил муайян ҳуқуқдан, яъни давлат иштирокидаги ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, иш ҳақининг Ҳужжат имзоланган: Бобажонов Элёрбек Рашидович , 27.03.2023 1-2201-2201/108 10 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 1 йил 1 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, прокурорнинг ва ички ишлар вакилининг тақдимномани қаноатлантириш ҳақидаги фикрларини эшитиб, маҳкума Ш.Маткурбановага тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ярмидан кўпроғини ўтаганлигини, жазо тури учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажариб келаётганлигини ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлигини инобатга олиб, тақдимномани қаноатлантиришни лозим топади. Чунки, иш материалида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасида белгиланган тартиб-қоида талабларини бажарган ва жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни истисно қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас. Маҳкума Ш.Маткурбанова 2022 йил 13 август куни Урганч шаҳар ИИО Пробация гуруҳи ҳисобига олиниб, шу кундан ижрога қаратилган ва жазо муддатини 6 ой 18 кунини ўтаган. Ўталмаган жазо муддати 6 ой 12 кунни ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси ЖК 73-моддаси 3-қисмининг “б” бандида, оғир жинояти учун, шунингдек қасддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса, суд тайинлаган жазо муддатининг камида ярмини ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкинлиги белгиланган. Шу билан бирга, суд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 28-сонли Қарорининг 19-бандидаги раҳбарий кўрсатмаларига амал қилиб, маҳкумга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 5-қисми талабларини, яъни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир қилганлик учун ЖКнинг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ, бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинланиши ҳақида тушунтириш беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга кўра суд, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси ва ЖПКнинг 423, 536, 542-моддаларига асосан, А Ж Р И М Қ И Л Д И: Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномаси қаноатлантирилсин. Маҳкума Маткурбанова Ширин Матмуратовнага жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг 2022 йил 15 июлдаги ҳукми билан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмай қолган 6 ой 12 кунини ўташдан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 3-қисмининг “б” бандига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинсин. Маҳкума Маткурбанова Ширин Матмуратовнага Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддаси 5-қисми талаблари яъни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган шахсга нисбатан суд ЖКнинг Ҳужжат имзоланган: Бобажонов Элёрбек Рашидович , 27.03.2023 1-2201-2201/108 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинлаши мумкинлиги тушунтирилсин. Ажрим нусхаси маълумот учун жазони ижро қилувчи органга, ҳукм чиқарган судга, шунингдек ички ишлар органларининг ахборот марказига юборилсин. Ажримдан норози томонлар йигирма сутка ичида, маҳкум ажрим нусхасини олган кундан бошлаб шу муддатда, ушбу суд орқали Хоразм вилоят судига шикоят қилиши, прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи имзо Э.Бобажонов Ҳужжат имзоланган: Бобажонов Элёрбек Рашидович , 27.03.2023 1-2201-2201/108 Download 162.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling