944 йил март куни мартен печида биринчи пўлат эритмаси олинди. Шу сана "Ўзметкомбинат"нинг туғилган куни сифатида нишонланадиган кун бўлиб қолди
Download 40.47 Kb.
|
Kombinat tarixi material
МУҚАДДИМА Марказий Осиёда қора металлургия саноати тўнғичи ва мамлакатимизда навли прокат маҳсулотлари, пўлат золдирлар ишлаб чиқарувчи ягона корхона бўлган Ўзбекистон металлургия комбинати 2019 йилда ўзининг 75 йиллигини нишонламоқда. 1944 йил 5 март куни мартен печида биринчи пўлат эритмаси олинди. Шу сана “Ўзметкомбинат”нинг туғилган куни сифатида нишонланадиган кун бўлиб қолди. Тарихан қисқа даврда қурувчи ва металлургларнинг фидокорона меҳнатлари туфайли Сирдарё соҳили, “Дальварзин” даштлари орасида, афсонавий Фарҳод қояларига ёндош жойлашган, кучли шамоллар йўлидаги Беговот қишлоғида, суронли уруш йилларида, умумхалқ ҳашари йўли билан Ўзбекистон металлургия комбинати қурилди. Мустақилликнинг дастлабки йиллари бозор иқтисодига ўтиш арафасида кўп корхоналар учун қийинчиликлар пайдо бўлди. Лекин Ўзбекистон металлургия комбинати барча қийинчиликларни енгиб, тўғри йўлга тушиб олди, бозор иқтисодиётига ўтишдан чўчимади, аксинча бошқа корхоналар билан иқтисодий алоқаларни узмади. 2017 йил июль ойида “Ўзметкомбинат” АЖ бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни бошқариш самарасини ошириш ва корпоратив бошқарувининг замонавий услубларини жорий этилишини таъминлаш мақсадида “Ўзметкомбинат” АЖнинг устав капталидаги давлат улушини ишончли бошқарувчиси сифатида “SFI Management Group” МЧЖ ХК жалб қилинган. Ишончли бошқарувчи компаниянинг раҳбарлиги остида комбинатда ишлаб чиқаришни реконструкциялаш, техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш бўйича узлуксиз ишлар давом этмоқда, бу комбинатда юқори сифатли экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга имкон яратди. Улар қаторига пўлат арматуралар, полосалар, уголоклар, пўлат золдирлар (шарлар), сирланган пўлат идишлар, мисдан ва мис қотишмаларидан тайёрланган ленталар, фольгалар, ферросилиций ва ферросиликомарганец, ўрамдаги пўлат симлар, газсимон суюқ аргон ва бошқалар киради. Инвестиция ғоялари асосида қўшимча цехлар барпо этиш йўли билан янги прокатлар тури кўпайтирилиб, иқтисодиётни ривожлантириш бўйича комбинат юқори поғонага кўтарилди. Экспорт салоҳиятини ошириш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар турини кўпайтириш комбинатнинг асосий вазифаси бўлиб қолди. Комбинатда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, уларни техник жиҳозлаш ҳамда рақобатбардошли маҳсулотлар тайёрлашни таъминлаш билан бирга инсон омилига эътибор доимо юқори бўлган. Металлургия заводи қурилишидан бошлаб йиллар давомида синовлардан ўтиб келган турли миллат вакилларининг руҳан бирлиги, меҳнат анъаналари жамоада аввайлаб сақланмоқда. Бу жойда металлургларнинг ажойиб жамоаси шаклланган. Комбинатнинг кўпгина ишчи-ходимлари ҳукуматнинг юқори фахрий унвонларига сазовор бўлган ва орден ҳамда медаллар билан тақдирланган. Улар орасида ишлаб чиқариш тараққиётига, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшганлардан Ҳофиз Ғаниев, Асад Эргашев, Саид Нурутдинов, Абдураҳмон Абдураззоқов ва Олим Тўйчиев «Меҳнат Қаҳрамони» юксак унвонга мушарраф бўлдилар. Ишлаб чиқариши, транспорти ва ижтимоий инфраструктураси ривожланган Ўзбекистон металлургия комбинати етакчи металлургия компаниялари қаторидан муносиб жой эгаллаб, Ўзбекистон Республикаси саноатининг энг йирик корхоналаридан бирига айланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг кейинги йилларда икки марта Бекободда бўлиши, металлургия комбинатида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиши ҳар бир ходимга, ишчига янги куч-ғайрат бағишлади. Корхона бошқарувининг ишончли ҳамкорларга топширилиши, раҳбарларнинг ҳар бир масалага илмий асосда ёндашиши, мутахассис кадрларнинг ташаббускорлиги, металлургларнинг фидойилик билан иш юритиши меҳнат самарадорлигини оширибгина қолмай, ишлаб чиқаришни ўстиришга, янги лойиҳаларни ишга туширишга олиб келмоқда. Бу китоб Ўзбекистон металлургия комбинатининг 75 йиллигига бағишланади. У комбинатнинг тарихидан, Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик йилларда эришган муваффақиятларидан, мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши ва ижтимоий барқарорлигига қўшган ҳиссасидан ҳикоя қилади. Рисолага «Ўзбекистон металлургия комбинати» (Тошкент, 2004 йил), «Мустақил Ўзбекистон оғир саноатининг байроқдори» (Тошкент, 2014 йил) китоблари, корхонада мавжуд бўлган ҳужжатлар, комбинат тарихи музейида сақланаётган фактлар, меҳнат фахрийларининг хотиралари, «Металлург минбари» ва «За металл» кўп нусхали газеталари тахламларидан олинган мақолалар асос қилиб олинди. Бу китоб корхонагагина эмас, унинг қурилишига ҳисса қўшганлар, маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фаол ишлаган, кенгайишига, реконструкция қилинишига, ободонлаштириш ишларига ҳиссаларини қўшганларга бағишланган. 002 фото 002 Download 40.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling