944 йил март куни мартен печида биринчи пўлат эритмаси олинди. Шу сана "Ўзметкомбинат"нинг туғилган куни сифатида нишонланадиган кун бўлиб қолди


ИШЛАБ ЧИҚАРИШни МУВОФИҚЛАШТИРИШ БЎЛИМИ


Download 40.47 Kb.
bet6/9
Sana20.06.2023
Hajmi40.47 Kb.
#1629573
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Kombinat tarixi material

ИШЛАБ ЧИҚАРИШни МУВОФИҚЛАШТИРИШ БЎЛИМИ
Ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш бўлими цехларнинг ўзаро боғлиқ ҳолда ишлашини назорат қилади ва режалаштиради. Қодир Норматов раҳбарлигидаги бу бўлим хом ашёнинг тайёр маҳсулотга айланишидан токи унинг истеъмолчиларга етказилишигача бўлган жараённи мувофиқлаштириб боради.
Бўлим малакали мутахассислари Ғулом Эгамқулов, Шуҳрат Нурмуҳамедов, Абдужаббор Бегматов, Абдумалик Сайдуллаев, Бекзод Турғунов, Тимур Азизов, Бекзод Умаровлар технологик билимларни эгаллашган ва комбинатнинг барча таркибий бўлинмаларининг ўзига хос хусусиятларини яхши билишади. Улар комбинатнинг барча таркибий бўлинмаларининг барқарор ишлашини ташкиллаштиришда зарур чора-тадбирларни ўз вақтида қўллаб келаяптилар.
Фото 024
Ўтган йилларда ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш бўлимида замон билан ҳамнафас тарзда бир қатор ўзгаришлар рўй берди. 2017 йилдан бошлаб бўлим комбинатнинг асосий цехларида ишлаб чиқариши акс этадиган ягона эркин ахборот тармоғи ИСУПга, 2018 йил Темир йўл цехининг ҳаракатдаги асосий таркибини кузатиш тизимига уланди. 2019-2020 йилларда комбинатнинг ишлаб чиқариш циклини тезкорликда ва сифатли тартибга соладиган ягона диспетчер тармоғига уланиш ва ИТ-инфраструктуралари модернизацияси кўзда тутилмоқда.
ЭНЕРГИЯ САРФИ КАМАЙТИРИЛМОҚДА
Корхоналар иқтисодиётининг ривожланишида энг муҳим омилларидан бири, иқтисодий рақобатбардошликни ошириш, ишлаб чиқариш харажатларини, жумладан, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг энергия сарфини камайтириш муҳим омиллардан ҳисобланади.
Комбинат ишлаб чиқариши учун кўп миқдорда электр энергияси ва табиий газ истеъмол қилади. Шунинг учун ҳар йили энергия ва табиий газдан окилона фойдаланиш, йўқотишларни қисқартириш ва тежаш учун комбинатда жуда кўплаб турли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. 2014–2018 йиллар давомида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш бўйича амалга оширилган ташкилий-техник чора-тадбирлар натижасида комбинатда 135,16 млн. кВт*с. электр энергия ва 21,13 млн.м.куб. табиий газ тежаб қолинди.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Саноат вазирлиги томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда ва «Халқаро ривожланиш ассоциацияси»дан кредит маблағларини жалб қилиш орқали амалга оширилаётган «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳаси асосида жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган асбоб-ускуналарни замонавий, жаҳон даражасида синовдан ўтганларига, юкори ишлаб чиқарувчи ва энергия самарадорларига алмаштиришни назарда тутувчи ҳамда амалдаги ускуналарнинг тежамкорлиги юқори бўлган технологияларга модернизация қилишни кўзда тутувчи лойиҳалар ҳам муҳим ўрин тутади. Бу борада «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Комбинатда биргина 2014–2018 йиллар мобайнида 6 та лойиҳа асосида амалга оширилган чора-тадбирлар доирасида йилига 23,1 млн. кВт/соатдан ортиқ актив энергия ва 86,9 млн. кВАр/ соатдан ортиқ реактив энергия тежаб колишга эришилди.

Download 40.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling