Ш. А. Сайдуллаев


Download 288 Kb.
bet1/13
Sana08.06.2023
Hajmi288 Kb.
#1462587
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
7-мавзу маърузалар матни


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ

Ш.А.САЙДУЛЛАЕВ


ДАВЛАТ ВА ҲУҚУҚ
НАЗАРИЯСИ



Маърузалар матни
ТОШКЕНТ – 2020






7-МАВЗУ.
ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР
ВА ҲУҚУҚ
Мавзунинг асосий йўналишлари:

  1. Ижтимоий муносабатлар тушунчаси.

  2. Ижтимоий муносабатларни норматив тартибга солишнинг объектив зарурияти.

  3. Ижтимоий нормалар тизими: урф-одат, диний, ахлоқий нормалар, жамоат ташкилотлари қоидалари ва бошқа ижтимоий нормалар.

  4. Ижтимоий ва ҳуқуқ нормаларнинг умумий ва ўзига хос хусусиятлари.

  5. Ҳуқуқ-ижтимоий муносабатларни норматив тартибга солишнинг тури сифатида.

  6. Ҳуқуқ принциплари.

  7. Ҳуқуқнинг функциялари.

  8. Ҳ уқуқнинг моҳияти ҳақидаги назариялар.

7.1. ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАР ТУШУНЧАСИ

Маълумки, жамият – бу кишилар ўртасидаги ўзаро ҳаракатларнинг маҳсули, улар ҳаётининг маълум бир ташкилийлиги, моҳияти жиҳатидан кишилар ва уларнинг гуруҳлари ўртасидаги турли хил (иқтисодий, фуқаролик, оилавий, маънавий, меҳнат, диний ва бошқа) муносабатлар ва алоқалар йиғиндисидир.


Ижтимоий муносабатлар – ижтимоий субъектлар ўртасидаги ҳаётий неъматларни тақсимлаш, моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш юзасидан келиб чиқадиган алоқалардир. Ижтимоий муносабатларнинг қуйидаги турлари мавжуд: миллий, этник, гуруҳий, шахсий ва бошқалар. Ижтимоий муносабатлар фақат ижтимоий субъектлар, яъни шахслар ва уларнинг уюшмалари ўртасида юзага келади. Шу жиҳатдан олганда, инсоннинг ўзи яратган сунъий объектлари ва табиат неъматлари (ўсимлик ва ҳайвонот дунёси)дан фойдаланишини ижтимоий алоқалар сифатида тавсифлаб бўлмайди.



Download 288 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling