Ш. А. Сайдуллаев


Download 288 Kb.
bet2/13
Sana08.06.2023
Hajmi288 Kb.
#1462587
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
7-мавзу маърузалар матни

Ижтимоий муносабатлар деганда жамиятда кишилар ўртасида юзага келадиган онгли, мақсадга йўналтирилган алоқалар тушунилади.

Ижтимоий муносабатлар кишиларнинг ўзаро мавҳум алоқалари эмас. У моддий ва маънавий маданиятда ўз ифодасини топган кишиларнинг бир-бирига таъсири, мулоқоти, қизиқиш ва эҳтиёжларининг уйғунлашуви, фикр ва эътиқодларининг қиёслашуви, фаолият ва тажриба алмашуви натижасидир. Мулоқотда кишиларнинг рационал, эмоционал ва эркин тарзда бир-бирига таъсири, кайфиятлари ва қарашлари шаклланади, турмуш ва хулқ-атвор тарзи, одатлар, қилиқлар ўзлаштирилади, аҳиллик, ҳамкорлик каби гуруҳий ёки ижтимоий фаолиятини ифодаловчи хислатлар юзага келади.


“Ижтимоий муносабатлар”, “норматив тартибга солиш”, “ижтимоий нормалар” каби категориялар давлат ва ҳуқуқ ҳодисаларини, хусусан, ҳуқуқнинг функциялари ва вазифаларини янада теранроқ англашда муҳим аҳамиятга эгадир.
Жамият аъзолари ўртасидаги муносабатлар нафақат ҳуқуқ нормалари билан, балки бошқа ижтимоий нормалар билан ҳам тартибга солинади. Айни пайтда шахсларнинг техник объектлардан, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсидан фойдаланиши билан боғлиқ масалалар соф ижтимоий нормалар билан тартибга солинмайди.


7.2. ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ НОРМАТИВ
ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ ОБЪЕКТИВ ЗАРУРИЯТИ

Ҳар қандай жамиятда унинг аъзолари муносабатла­рини тартибга солиш жамият мавжудлигининг зарурий шарти­дир. Ижтимоий ҳаётда тартибга солиш – одамлар ва улар жамоалари хатти-ҳаракатларини белгилаш, ушбу хатти-ҳаракатларнинг доимийлиги ва ривожи учун зарур йўналишлар бериш, уни аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда муайян бир қо­липга тушириш демакдир. Ижтимоий тартибга солиш икки


хил – норматив ва индивидуал кўринишга эга. Норматив тартибга солиш умумий хусусиятга эга бўлиб, бунда норма (қоида)лар жамиятнинг барча аъзоларига ёхуд унинг муайян қисмига тегишли бўлади. Шу ўринда норматив тартибга солишнинг юзага келиши – ижтимоий тартибга солишнинг энг муҳим бурилиш нуқталаридан бири бўлиб, унинг тараққиётида йирик сифат ўзгаришларини, туб бурилишларини бошлаб бер­ганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Download 288 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling