Шахарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 0.73 Mb.
|
ШНК 2.08.01-05 узб
- Bu sahifa navigatsiya:
- ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ
ШНК 2.08.01-05 ШАХАРСОЗЛИК НОРМАЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ ТУРАР – ЖОЙ БИНОЛАРИ ШНК 2.08.01-05 Расмий нашр ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ ҚЎМИТАСИ Тошкент – 2006 УДК/69+728.1.01/(0.83.74) ШНК 2.08.01-05 «Турар-жой бинолари» ЎзР Давархитектқурилиш қўмитаси Тошкент, 2005, 61. ИШЛАБ ЧИҚҚАН ИЛМГОҲЛАР: ЎзЛИТТИ: арх.Т.П. Зимакова – мавзу раҳбари, арх.Д.У.Мардиева, арх.Н.А. Махкамов, т.ф.н. Е.А. Насонов, мух. А.В. Бубнов. Иштирокчилар: ЎзР ССВ СГККИТИ (тб.ф.н. М.Р. Қўчқарова), ЎзР ИИВЁХББ (А.Х. Якубов, Н.Р.Султанаев, А.И.Юлдашев), Ўзқишлоқлойиҳа арх. (М.У.Умаров). Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитасининг «ЎзЛИТТИ» ЁЖ томонидан КИРИТИЛДИ МУХАРРИРЛАР: Т.А.Мақсумов (Давархитектқурилиш), С.А. Ходжаев, Л.А. Мухамедшин, Т.П.Зимакова (ЎзЛИТТИ» ЁЖ). Тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитасининг лойиҳа тадқиқот ташкилотларини бошқаруви ва мониторинги Бошқармаси томонидан ТАЙЁРЛАНАДИ. ШНК 2.08.01-05 «Турар-жой бинолари» амалга киритилиши билан, ҚМҚ 2.08.01-94 «Турар-жой бинолари» ўз кучини йўқотади. КЕЛИШИЛГАН: ЎзР ССВ, ЎЗРИИВЁХББ, ЎзРФВВ. ТАРЖИМОН: ИБРАГИМОВ А.Х. Ушбу хужжат Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилишнинг рухсатисиз тўлиқ ёки қисман такрорий ишлаб чиқилиши, кўпайтирилиши ва тарқатилиши мумкин эмас.
Ушбу меъёрлар Ўзбекистон Республикаси худдудидаги шахарлар ва аҳоли яшайдиган қишлоқ жойларда давлат ва хусусий қурилиш учун турар-жой биноларини, шу жумладан бирхонали ва бирлаштирилган (жуфтланган) уйлар, кўп хонадонли уйлар (16 қаватлигача, 16-қават ҳам), махсус турар-жойлар: ётоқхоналар, қариялар ва ногиронлар оилалари учун хонадонли уйлар, ёлғиз қариялар ва ногиронлар учун уй-интернатларни лойиҳалашга татбиқ қилинади. Ушбу меъёрлар биноларга кўчиб-кириш ва эгалик қилиш шартларига, шунингдек инвентар ва кўчма (кўчириб юриладиган) биноларни лойихалашга татбиқ қилинмайди. Турар-жой биноларини лойиҳалашда, ушбу меёрлар талаблари билан бир қаторда, 1- бўлимда келтирилган ҳавола қилинган амалдаги меёрий хужжатлар ҳам ҳисобга олиниши керак; санитария-гигиена, ёнғинга қарши ва функционал-типологик талаблар ва турар-жойни шакллантириш параметрлари, микроиқлим қулайликни таъминлаш талаблари, замонавий мухандислик жихозларини қўллаш талаблари комплекс холда ҳисобга олиниши керак. Ушбу меъёрлари табий-иқлиммий шароитлар хусусиятларини ва турар-жой турларига ахолининг маиший эхтиёжини ҳамда ногиронларнинг яшашафаолияти шароитларини ҳисобга олади. Атамаларнинг тавсифи 1-мажбурий иловада келтирилган. Турар-жой уйлар, ётоқхоналар ва қариялар ва ногиронлар интернат уйларнинг қаватлар сонини, яшаш ва умумий юзаларини, қурилиш хажмини хисоблаб чиқиш қоидалари 2-мажбурий иловада келтирилган. Ушбу меъёрларда мажбурий талаблар билан бир қаторда тавсиявий қоидалар ҳам келтирилган бўлиб, унда турар-жойнинг қулайлиги бўйича асосий синифлари(классалри) аниқланган: «оддий (меъёрий)», «яхшиланган» ва «юқори»; турар-жой қулайлиги синфи бўйича хусусиятлари ва параметрлари 3- мажбурий иловада келтирилган. Турар-жой қулайлиги «оддий (меъёрий)» синфига мос келадиган санитария-гигиена нормаларини меъёрий параметрларига риоя қилиш мажбурий бўлиб; хусусий қурилиш учун «яхшиланган» ва «юқори» класс қулайликли турар-жой параметрлари тавсиявийдир.
Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling