Шахарсозлик нормалари ва қоидалари


НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАРГА ИЛОВА


Download 0.73 Mb.
bet2/35
Sana18.07.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1660984
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
ШНК 2.08.01-05 узб

1. НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАРГА ИЛОВА


ШНК 2.07.01-03 «Шахарсозлик. Шахар ва қишлоқ манзилгохларни режалаштириш ва қуриш».

ШНК 2.01.02.-04 «Бино ва иншоатларнинг ёнғин хавфсизлиги».


КМК 2.08.02.-96 «Жамоат бинолари ва ишоатлари».




КМК 2.07.02-96 «Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжини ва ахолининг камхаражатланувчи грухларини ҳисобга олган холда лойиҳалаш»
КМК2.01.01-94 «Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар».
КМК 2.01.03-96 «Зилзилавий худудларда қурилиш».

КМК 2.01.05-98 «Табий ва сунъий ёритиш».




КМК 2.01.04-97* «Қурилиш иссиқлик техникаси».


КМК 2.01.08-96 «Шовқиндан ҳимояланиш».

КМК 2.01.07-96 «Юклар ва таъсирлар».


КМК 2.01.18-2000 «Бинолар ва иншоотларни иситиш шамоллатиш учун энергия сарфи меъёрлари».


ВСН01-89 «Автомобилларга хизмат кўрсатиш корхоналари».


КМК 2.04.01-98* «Бинолар ички водопроводи ва канализацияси».

КМК2.04.05-97 «Иситиш, Вентиляция ва кондициялаш».




КМК 2.04.17-98 «Турар-жой ва жамоат биноларининг электржихозлари».


КМК 2.04.20-98 «Турар-жой ва жамоат бинолари мухандислик ускуналарининг алоқа, сигнализация ва диспетчерлаштириш қурилмалари».
СНиП 2.04.09-84 «Бино ва иншоатларни ёнғиндан сақлаш автоматикаси».
КМК.2.03.10-95 «Томлар ва томқопламалар».
КМК 3.05.01-97 «Ички санитария-техник тизимлар».
КМК 3.03.01-98 «Юк кўтарувчи ва тўсувчи констукциялар».
ГОСТ 25772-83* «Зина, бплкон ва томларни пўлат тўсиқлари. Умумий техник талаблар».

2. УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР


Санитария-гигиена
талаблари, ёритилганлик,
инсоляция ва шамоллатиш.


2.1. Турар-жой бинолари қуриш ва реконструкциялаш Ўзбекистон Республкаси худудида амал қилаётган қурилиш нормалари ва қоидалари талаблари асосида бажарилган лойиҳалар бўйича амалга оширилиши керак.
Турар-жой биноларини лойиҳалашда одамларнинг соғли-ғи ва ҳаётини сақлаш, атроф-мухитни сақлаш, узоқ вақтга чидамлилик, таъмирлашга яроқлик, энергиятежамлилигини таъминловчи чоралар ва бошқа талаблар амал қилаётган меъёрий хужжатларга мувофиқ кўзда тутилиши керак.
2.2. Турар-жой бинолари-ни шахар ва қишлоқ худудларида жойлаштиришни шахарсозлик лойиҳаси бўйича ШНК2.07.01нинг талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
2.3. Биноларнинг қаватлилиги, узунлиги ва композицион-тархий ечимлари, шахарсозлик лойиҳасига мувофиқ, ушбу нормалар талабларига, ёнғин ва зилзила хавфсизлиги ШНК2.01.02 ва КМҚ2.01.03) талабларига биноан аниқланади.
Оммавий уй-жой қурилиш учун 4-қаватдан баланд бўлмаган; Оқвалаштирилмаган (канализациялаштирилмаган) шахар ва қишлоқларда 1-2 қаватли бинолар қўлланилиши лозим.
9-12 қаватли бинолар йирик шахарсозларнинг марказида қуриш учун қўллаш мумкин; 16 қаватли бинолар махсус (алоҳида) асослар бўйича ва Давархитектқурилишнинг рухсати бўйича қўлланилади.
Қариялар ва ногиронларни жойлаштириш учун ихтисослаштирилган квартирали турар-жой бинолар, ҳамда интернат-уйлар 3 қаватдан баланд бўлмаслиги керак.
2.4. Кўпхонадонли ва ихтисослаштирилган турар-жой бинолари лойиҳаларига фойдаланиш бўйича йўриқнома илова қилиниши, шу жумладан яшаладиган қисмига ва яшалмайдиган жамоат хоналарига.
Йўриқномада фойдаланув-чи ва таъмирловчи ташкилотларга, квартира эгалари, бино ичидаги ва тақаб солинган хизмат кўрсатиш хоналари ижарачиларига хавфсиз фойда-ланиш учун зарур бўлган барча малумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
2.5. Турар-жой биносини қайта-тиклаш лоийҳасида бинодан фойдаланиш жараёнида келиб чиққан конструктив схемадаги ўзгаришлар, шу жумладан янги (қўшимча) пайдо бўлган проёмларни ҳисобга олган холда, бино конструкцияларига тушади-ган юкларни ўзгаришлари хисобга олиниши керак.
Қайта-тиклаш лойиҳаси ўрнатилган тартибда манфаатдор ташкилотлар, шу жумладан уй-жой эгалари билан келишилиши керак.

2.6. Турар-жой бинолари иш тариқа лойиҳаланиши, қурилиши ва жихозланиши керакки, унда яшовчилар хонадон ва уй ичида харакатланаётганида, шунингдек уйга кириш ва чиқишда, унинг қисмларидан ва муҳандислик жихозларидан, уй теварак-атрофидан фойдаланишида жарохат олиш хавфи бўлмаслиги керак.
Турар-жой бино хоналари унга ёмғир, қор-муз ёки ер-ости сувлари ва фойдаланиш жараёни-да фавқулодда вужудга келган сувларни киришидан конструктив воситалар (тадбирлар) ва техник мосламалар билан ҳимояланиши керак.
2.7. Бинонинг кираверишидаги хона полининг сатхи кириш олдидаги тротуар сатхидан камида 0,15м баланд бўлиши керак.
Биноларда ўтиш ва маши-нада ўтиш йўлакларини КМК 2.01.03 даги амалдаги нормалар бўйича ва ушбу нормаларнинг 5.9б. бўйича қилинади.
2.8. Турар-жой бинолари-ни лойиҳалаш Ўзбекистон Республикаси ҳудудини КМК 2.01.01 га мувофиқ қурилиш-иқлимий минтақалаштиришга мос равишда, минтақа ва минтақа остилар асосий хусусиятларини хисобга олган холда амалга оширилиши керак:
I минтақа – сахро иқлими тасирида бўлган, ўтаноқулай ёзги шароитли худудлар.
I минтақада айниқса юқори давомли жазирама даврли IА ва IБ остминтақалар, ҳавоси юқори даражада чангли IА, IБ ва IГ остминтақаларга ажратилган, IГ остминтақа совуқ қиши билан ажралиб туради.
II минтақа – тоғолди воҳалар, табий-иқлимий ва ландшафт шароитлари нисбатан яхши бўлган водийлар ва ясситоғли туманлар.
III минтақа – тоғли худуд-лар – ўртаноқулай қишги шароитлари билан ажралиб туради.
Минтақалар ва остминтақалар табий-иқлимий шароитлари хусусиятларини хисобга олиш бўйича талаб ва тавсиялар ушбу лойиҳалаш нормалари матнида келтирилган.
Ўзбекистоннинг маъмурий туманлари бўйича қурилиш-иқ-лимий зоналари ва остминтақалари рўйхати 4-маълумот иловада келтирилган.
I қурилиш-иқлимий минтақада турар-жой биноларининг архитектура-тарихий ечимлари истиқоматгоҳни ёзги жазирама, шамол ва чангдан ҳимоялашни таъминлаши керак.
Яшаш хоналарини чанг-тўзон таъсиридан ҳимояланган ховли бўшлиқларига очилишини таъминлайдиган, максимал кенг корпусли турар-жой уйларнинг ихчам қуршалган(ўралган) ёки ярим қуршалган(ўралган) композиацион-тархий ечимларини қўллаш тавсия қилинади; кўпқаватли уйларда уй структураси ичига жойлашган ойнаванд пешайвонлар, камқаватли уйларда эса ёпиқ ховлилар қўллаш мақсадга мувофиқдир.

II қурилиш-иқлимий минтақада архитектура-тархий ечимлар иқлимнинг оромбахш шароитларидан максимал фойдаланишга, шу билан бир вақтда истиқоматгоҳни ортиқча жазирамадан ҳимоялашга қаратилган бўлиши керак. Жазирамадан ҳимоялаш соябонлаш, истиқоматгоҳни ташқи-кўкаламзор мухитга очиш, оромбахш салқин шамоллар йўналиши-ни ҳисобга олган холда шамоллатиш ҳисобига таъминланади.
III қурилиш-иқлимий минтақада архитектура-тархий ечимни танлашда етакчи омил, бу истиқоматгохни қиш даврида ўтано-қулай иқлим тасиридан ҳимоялашдир. Истиқоматгох ва пешайвонлар асосан жанубий (жануби-шарқ, жануби-ғарб) уфққа қаратилган, ихчам композицион-тар-хий ечимлар қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
2.9. Хонадон фондининг турар-жой бинолари хонадонларга битадан оилани кўчиб кириши ва яшовчиларни турар-жой билан Ўзбекистон Республикаси «Турар-жой кодекси»га мувофиқ таъминлаш шартидан келиб чиқиб лойиҳалаштирилиши керак. Истиқоматгоҳ майдонининг ҳисобий кўрсаткичлари таъминланганликнинг эришилган даражасини, «Буюртмачининг молиявий-иқти-содий имкониятларини, қурилишни ресурс билан таъминланганлигини ҳисобга олган холда лойиҳалаш топшириғи билан ўрнатилади, лекин 1 одамга умумий майдон 10 м2 дан, кресло-аравачадаги ногиронлар учун эса 23 м2 дан паст бўлмаслиги керак.
Изоҳ: Истиқоматгох майдонини ижтимой нормаси хонадоннинг яшаш ва ёрдамчи майдон майдони пешайвонларини(ойнаванд, ойнакланган(очиқ)) хисобга олмаган холда кўрсаткичларини ўз ичига олади.
2.10. Яшаш хоналари ва ошхоналарни полидан шипгача баландлигини: I-II минтақа шароитида камида 2,8м қабул қилиш лозим(яхшиланган ва юқори қулайликли турар-жойда эса, камида 3м тавсия қилинади); III зона учун 2,7м баландликка йўл қўйилади.

Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling