Айдар-арнасой кўлининг атроф мухитга таъсири имомова дилфуза аноровна


Download 77.5 Kb.
bet1/3
Sana07.04.2023
Hajmi77.5 Kb.
#1337397
  1   2   3
Bog'liq
МАҚОЛАНИ ЯНГИСИ Jizzax Imomova D


АЙДАР-АРНАСОЙ КЎЛИНИНГ АТРОФ МУХИТГА ТАЪСИРИ


ИМОМОВА ДИЛФУЗА АНОРОВНА
БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИ НОМЗОДИ, ДОЦЕНТ ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИТИББИЁТ ФАКУЛТЕТИ ДЕКАНИ
МАВЛОНОВ ХУДАРГАН
БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ, ПРОФЕССОР ЖИЗЗАХ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ,ФИЗИОЛОГИЯ ГИГИЕНА КАФЕДРАСИ МУДИРИ.
Аннотатция: Аҳоли сонининг ўзгариши билан келиб чиқадиган экологик муаммолар, жумладан сув танқислиги ва унинг оқибатлари борасидаги маълумотлар келтирилган. Шунингдек Айдар – Арнасой кўллар тизимининг пайдо бўлиши ҳамда кўллар тизимининг ўзгариши билан боғлиқ муаммоларнинг атроф-муҳитга, ўсимликлар ва ҳайвонот оламига кўрсатадиган салбий оқибатлари ёритилган. Айдар Арнасой кўллар тизимида сув балансининг камайиши Орол денгизи қуриши натижасида келиб чиққан оқибатлар билан қиёслаб таҳлил қилинган.
Калит сўзлар: Ахоли сони, ичимлик сувлари, Айдар – Арнасой кўллар тизими, доривор ва ем-хашак ўсимликлари, мониторинг, қиёсий таҳлил, чўлланиш, шўрланиш, биохилма-хиллик, Оролқум, биоценоз.
XXI асрга келиб ер шарида аҳоли сонининг кескин ошиб бориши натижасида турли эҳтиёж маҳсулотларига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Бу ўз навбатида экологик муҳитнинг хам ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Натижада тирик организмларга доимий таъсир этувчи экологик омилларнинг хам ўзгаришларига олиб келмоқда. Барча тирик организмларнинг ҳаёт фаолияти сув билан чамбарчас боғлиқ. Ичимлик суви борасида сўз юритилганда ер юзаси ахолисининг 3/1 қисми ичимлик суви билан таъминланган бўлса, Республикамизда тозза ичимлик суви билан таъмиинланиш даражаси 71,2 % ни ташкил этади.
Сув таъминоти бўйича Ўзбекистон сув танқислиги мавжуд давлатлар рўйхатига киритилган. Бу эса Ўзбекистонда сувдан рационал фойдаланишда янада тадбиркорликни ва тежамкорликни талаб этади.
ХХI асрда ер юзида аҳоли сонининг кескин ортиши билан, барча эҳтиёж манбалари каби уларни сувга бўлган эҳтиёжи хам янада кучайди. Бунга асосий сабаблардан техник имкониятлар, саноат корхоналарининг сезиларли кўпайгани жойларнинг рельефи ва ерларнинг кўплаб ўзлаштириилиши каби сабаблар туфайли захира сув манбаларидан фойдаланиш имконини берди ва дарёлардан олинадиган сувнинг миқдори энг юқори даражага етиб келди. Бу эса олдин “бўш ётган” ер майдонларини жадал суратда ўзлаштиришни кучайишига олиб келди. Шу билан бирга суғориладиган ер майдонларининг ўсиши ва қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда турли хил пестицидлар, минерал ўғитлар ва ўсимликни ҳимоя қилиш воситаларининг қўлланилиши натижасида оқава сувлар ва грунт таркибида уларнинг қолдиқ миқдорларнинг рухсат этилган меъёрдан ортиқ тўпланиши юзага келмоқда.
Марказий Осиёнинг барча республикаларида сув танқислиги муаммоси худудларда аҳоли сонининг кўпайиши, иқлим ўзгариши, сувни тежашга тизимли ёндашишнинг йўқлиги билан мураккаблашмоқда.
Статистик маълумотлар таҳлил қилинганда Марказий Осиё ҳудудларида тоза ичимлик сувининг етишмаслиги ЯИМни 11 % га пасайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Минтақада 80-90% сув ресурслари қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлатилмоқда. Суғориладиган ерларнинг минтақа бўйича умумий майдони 7,695 млн га, Ўзбекистонда эса 4,2 млн га ни ташкил этади. Европа атроф муҳит агентлигининг (2021) маълумотларига асосан худудлардаги сув ҳавзаларининг ифлосланиши қишлоқ хўжалиги, саноат чиқиндиларига, турар жойлардаги ишлатиладиган сувларнинг етарлича филтрланмаслиги ва қайта ишлов учун фойдаланмаслиги таъкидланмоқда. Сув муаммоси бўйича глобал экологик муаммога яқинлашиб бораётган ҳудудлардан бири шу кунда Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳисобланади.
Охирги 40-45 йиллар ичида Амударё ва Сирдарё сувлари суғориш иншоотларига олиниб, тартибга солиниши оқибатида кўплаб текисликларда кўллар (172 та) пайдо бўлган. Шулардан йириклари: Айдаркўл, Сариқамиш, Аязкала, Тўдакўл ва бошқалар. Уларнинг умумий майдони – 63,60 км3, Айдаркўл умумий майдони – 11,6 км3 (1).
Айдаркўл 1968- 1969 йилларда Чордара сув омборидаги режадан ортиқча сув (21 млрд.м3 ) Арнасой, Тузкон Айдар шўрҳокига ташланиши оқибатида пайдо бўлган антропоген кўллар типидандир.
Айни пайтда республикамиздаги табиий экологик ҳолати танг вазиятда бўлган ҳудудлардан бири бу Айдар-Арнасой кўллар экосистемаси ва унинг атрофидир. Асосий сабабларидан бири иқлимнинг ўзгариши яъни ёғингарчиликнинг камайиши, ҳароратнинг кўтарилиши натижасида сувнинг ҳаддан ташқари кўп буғланиши бўлса, иккинчидан антропоген омилларнинг хаддан ташқари кўп таъсир даражаси билан боғлиқ.
Айдар-Арнасой кўллар тизими сув ҳавзасининг узунлиги 300 км дан ортиқ, эни эса 40 км гача кенгайган [2]. Сув сатҳи кейинги йилларда нисбатан пасайиши натижада сув ва тупроқнинг таркибий тузилмаси ўзгариб бормоқда
Коллектор-зовурлар орқали келадиган сувлар Айдар-Арнасой кўллар тизими сув баланси қисмининг асосини ташкил қилади. 1993-2019 йилларда ҳамма коллектор-зовур сувларининг ўртача минераллашиш даражаси 4,3 г/дм3 деб баҳоланган ва минераллашиш миқдорининг йиллик ўзгариб туриши 2,6-6,5 г/дм3 га тенг. Шундай ҳолатда йил давомида коллектор-зовурлар орқали келадиган тузларнинг умумий миқдори 10,2 млн тоннани ташкил қилади.
Айдар-Арнасой кўллар тизимида сув кирими 2,5 км3, чиқими эса 4,4 км3 бўлиб, сувнинг кескин камайиши кузатилмоқда. Сувнинг камайиши ҳисобига сўнгги 10 йилликда минераллашув 5,07 гр/л дан 8,59 гр/л гача ошди. Кўл сатҳини олдинги 245 метрда ушлаб туриш учун яна 1,9 км3 ҳажмда сув зарур бўлади. Агарда сув чиқими ва кирими тенглиги таъминланмаса, кўл сатҳи йиллига ўртача 30 см гача тушиб боради. [4,5]. Айдар-Арнасой кўллар тизимига қуйилувчи сув манбалари орасидан Чордара сув омборининг сув миқдори камайиш ҳисобига шўрланиш даражаси ортиб бормоқда. Бунга сабаб, сўнгги йилларда Қозоғистон Республикаси томони Чордара сув омборидан Сирдарёга сув чиқариш имкониятини яхшилади. Чордара сув омборидан чиқарилган ортиқча сувларни тўплаш мақсадида Қизилўрда шаҳрига яқин жойда Сирдарёнинг ўзанида Кўксарой сув омбори барпо этилди. Натижада, Чордара сув омборидан Айдар-Арнасой кўллар тизимига сув тушиш миқдори кескин равишда камайиб кетди .
Кўл сувининг камайишига боғлиқ ҳолда худуддаги биценозлардаги ўзгаришлар (1-жадвал)


Download 77.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling