Курс лойиҳасига т о п ш и р и қ Мавзу


Download 94.5 Kb.
bet1/4
Sana04.01.2023
Hajmi94.5 Kb.
#1077466
  1   2   3   4
Bog'liq
“КАМ ҚАВАТЛИ ТУРАР ЖОЙ БИНОСИ”


Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Тошкент Архитектура Қурилиш Институти


“Архитектуравий лойиҳалаш”


кафедраси

Архитектуравий лойиҳалаш” фанидан


курс лойиҳасига


Т О П Ш И Р И Қ


Мавзу: КАМ ҚАВАТЛИ ТУРАР ЖОЙ БИНОСИ
Тошкент 2022

Ушбу топшириқ 5340100 –“Архитектура” ва 5341000- “Қишлоқ худудларини архитектуравий режалаштириш” таълим йўналишидаги талабаларнинг “Архитектуравий лойиҳалаш” фанидан курс лойиҳаси бажариши учун қўлланилади.


Тузувчилар: проф. Х.М.Убайдуллаев


проф. Й.И.Абдурахманов

Ушбу топшириқ “Архитектуравий лойиҳалаш” кафедрасининг 2012_йил29_”___май__даги “_40” –сонли йиғилишида кўриб чиқилган ва маъқулланган.





  1. Умумий маълумот

Халқ меъморчилиги ҳам инсон тафаккурининг маҳсулидир. У инсоннинг моддий маданиятини ўзида мужассам этган. Халқ меъморчилиги инсоннинг ўзини ташқи муҳитдан муҳофаза қилиши, яшаш учун ўзига қулай шароит яратиш йўлидаги изланишлар натижасида юзага келган. Инсон ўзининг ибтидойи фаолияти даврида табиий бошпана билан кифояланган. Унинг маънавий дунёқараши шаклланганлиги сайин у ўзининг ижтимоий – маиший турмуш тарзини яхшилаб борган. Унда яшаш учун ўзига қулай турар жой қуриш истаги юзага келган. Қурган уйларини йиллар давомида кузатиб борган. Асрлар мобайнида кузатувлар, қуриладиган турар жойда иморат тарҳининг қулайлиги, конструктив асосларининг мустаҳкамлиги, маҳаллий хом ашёлардан кенг фойдаланиш йўллари, турар жойнинг табиат инжиқлигига бардошли бўлиши чораларини ахтаришга ундаган.


Турар жойлар ҳаётимизнинг кўп қисмини ўз ичига олган микродунё десак бўлади. Шу микродунёнинг қулай, шинам ва гўзаллиги бизнинг маънавий маданий ва иқтисодий ҳаётимизнинг кўзгуси ҳамдир. Унинг гўзаллиги, ихчам бўлиши ҳозир ҳам келажакда ҳам архитекторлар ва қурувчилар учун муҳим вазифа бўлиб қолади. Турар жой бинолари функционал вазифасига, қаватлар сонига, режавий, композицион ва конструктив тузилишига кўра фарқланади. Замонавий турар жойлар қурилишида шаҳар жойларда кўп қаватли уйлар асосий ўринни эгалласа, қишлоқ жойларда кам қаватли уйлар асосий ўрин тутади. Ҳозирги даврга келиб шаҳарларда ҳам кам қаватли уйлар қурилишига катта эътибор берилмоқда. Бунга сабаб аҳолининг демографик таркибидир.
Турар жойларни лойиҳалашга турли омиллар таъсир кўрсатади. Булардан асосийлари қуйидагилардир: Иқлим ва табиий шароит; аҳолининг урф одатлари; регионнинг ижтимоий ва иқтисодий шароити. Турар жой биноларини лойиҳалаш Ўзбекистон Республикаси худудини КМК 2.01.01 га мувофиқ қурилиш-иқлимий минтақалаштиришга мос равишда, минтақа ва минтақа остилар асосий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак:
I интақа – сахро иқлими таъсирида бўлган, ўтаноқулай ёзги шароитли худудлар
I минтақада айниқса юқори давомли жазирама даврли IА ва IБ остминтақалар, ҳавоси юқори даражада чангли IА, IБ ва IГ остминтақаларга ажратилган, IГ остминтақа совуқ қиш билан ажралиб туради.
II минтақа –тоғ олди воҳалар, табиий иқлимий ва ландшафт шароитлари нисбатан яхши бўлган водийлар ва ясситоғли туманлар.
III минтақа – тоғли худудлар - ўрта ноқулай қишги шароитлари билан ажралиб туради.
Табиий иқлим шароити бинонинг функционал-композицион ечимига бевосита таъсир кўрсатувчи омилдир. Регионнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ғолда турар жойларни лойиҳалаш долзарб вазифадир. Бу ўринда миллий анъанавий турар жойлар қуриш тажрибаларига, композицион ечимларга эътибор қаратиш фойдадан холи эмас.
Турар жой биносида лойиҳаланган хонадонлар сонига кўра бино бир хонадонли, икки хонадонли, 4-5-6 хонадан иборат блокировкаланган бўлиши мумкин. Хонадон оила таркибига, унда яшовчи кишилар сонига мос бўлиши мумкин. Хонадонни лойиҳалаш уйда яшовчи кишилар сонига мос бўлиши керак. Хонадонни лойиҳалаш уйда яшовчи кишиларнинг машғулот турларини, эстетик дунёқарашларини, ижтимоий талабларни ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Бу талабларни қанчалик тўла бажарилиши турар жойнинг ҳажмий-фазовий тузилишига, хоналар интерьери ечимига, қўлланилган конструкциялар турига, турар жой ободонлаштирилишига, бинонинг ташқи муҳит билан уйғунлигига бевосита боғлиқдир. Шунингдек бу талабларни бажарилишига хилма-хил қурилиш ва пардозлаш материаллари, ранг, безаш элементлари, чиройли ва ҳар томонлама қулай мебел-жиҳозлар ҳам сезиларли даражада таъсир кўрсатади.


  1. Download 94.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling